Хасанов Шокирхон Нозим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сепсисдан асоратланиб тарқалган перитонитни комплекс терапиясида даволовчи плазмоферезнинг ахамияти» 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.3.PhD/Tib5032.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Неьматжон Комилжонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Анвар Сабирджанович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; 2. Хамраева Гулчехра Шахобовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: даволовчи плазмаферезнинг оптимал даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва уни терапевтик даволаш чора-тадбирлар комплексида қўллаш орқали сепсис билан асоратланган тарқалган перитонит билан оғриган беморларда ташрихдан кейинги асоратлар ва ўлим сонини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сепсис билан асоратланган тарқалган йирингли перитонит билан оғриган беморларда даволовчи плазмоферезнинг турли вариантларининг қон айланиш тизими, волемия, кислород транспорти ва эндоген интоксикация ҳолатига таъсири аниқланган;
сепсис билан асоратланган перитонитли беморларда узоқ давом этувчи перитонеал диализ фонида плазма эксфузияси натижасида қўлланиладиган плазма ўрнини босувчи воситаларнинг сифат таркиби гомеостазнинг ўрганилаётган кўрсаткичларига сезиларли таъсир кўрсатиши аниқланган;
қон айланиш тизими ва волемиядаги салбий ўзгаришлар ҳамда даволовчи плазмоферез жараёнида гемодинамик асоратлар ривожланиш эҳтимоли туфайли, сепсис билан асоратланган тарқалган перитонитли беморларда эксфузия қилинган плазма ҳажмини кристаллоид эритмалар билан алмаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги асосланган;
сепсис билан асоратланган перитонитни комплекс терапиясида даволовчи плазмафорез билан даволанган беморларда ўлим кўрсаткичлари, реанимaцияда қолиш муддати ва асоратлар сонининг камайиши, қон плазмасидаги токсик метаболитларнинг камайиши, иммун тизимнинг балансланиши ва гемодинамик барқарорликнинг тикланиши плазмоферезнинг комплекс терапияда ўрни исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сепсис билан асоратланган тарқалган перитонитнинг комплекс терапиясида даволовчи плазмафорезнинг аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар:
биринчи илмий янглилик: илк бор сепсис билан асоратланган тарқалган йирингли перитонит билан оғриган беморларда даволовчи плазмоферезнинг турли вариантларининг қон айланиш тизими, волемия, кислород транспорти ва эндоген интоксикация ҳолатига таъсири аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 сентябрдаги 6i/88/u-сон билан тасдиқланган «Сепсис билан асоратланган тарқалган перитонит комплекс терапиясида даволовчи плазмафорезнинг роли» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Фарғона филиали бўйича 2025 йил 3 – ноябрдаги 191-сон ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Наманган филиали 2025 йил 3 – ноябрдаги №187 – сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 5–мартдаги 04/68-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Олинган натижалар сепсис билан асоратланган тарқалган перитонитда даволовчи плазмоферез усулининг комплекс даволаш тизимидаги ўрни ва амалий аҳамиятини тўлиқ асослаш, плазмоферезни қўллаш беморларнинг клиник кўрсаткичларини сезиларли яхшилаш, интоксикaция даражасини камайтириш ва умумий даволаш самарадорлигини ошириш, беморларнинг тана ҳарорати, юрак уриш даражаси, артериал босим, нафас олиш тезлиги ва диурез каби ҳаётий кўрсаткичларини меъёрлаштириш, оғир интоксикaция аломатлари қисқа муддатда бартараф этиш, плазмоферез сеансларидан сўнг яллиғланиш маркерлари-прокальцитонин, C-реактив оқсил, интерлейкин-6 ва TNF-алфа даражалари сезиларли камайиши орқали яллиғланиш жараёнининг пасайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Сепсис асоратида тарқалган перитонитни комплекс терапиясида даволовчи плазмафорезнинг аҳамияти 6-12 соат ичида қўллаш беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имконияти ҳамда реанимaция бўлимида қолиш муддати ўртача 3- 5 кунга қисқартириши, ўлим кўрсаткичи 20-25%га камайтириш, антибиотиклар, инфузион воситалар ва дори-дармонлар сарфи камайтириши натижасида тиббий муассасаларда моддий ресурларнинг тежалаши орқали ҳар бир бемор учун ўртача 3123678 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янглилик: сепсис билан асоратланган перитонитли беморларда узоқ давом этувчи перитонеал диализ фонида плазма эксфузияси натижасида қўлланиладиган плазма ўрнини босувчи воситаларнинг сифат таркиби гомеостазнинг ўрганилаётган кўрсаткичларига сезиларли таъсир кўрсатиши аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 сентябрдаги 6i/88/u-сон билан тасдиқланган «Сепсис билан асоратланган тарқалган перитонит комплекс терапиясида даволовчи плазмафорезнинг роли» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Фарғона филиали 2025 йил 3 – ноябрдаги 191-сон ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Наманган филиали 2025 йил 3 – ноябрдаги №187 – сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 5 – мартдаги 04/68-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Лаборатор таҳлиллар натижаларига кўра, плазмоферез қўлланилган беморларда қоннинг биокимёвий таркиби барқарорлашиши, билирубин, креатинин, сийдик кислотаси ва аминотрансферазалар миқдори меъёрга яқинлашиши натижасида организмдаги эндоген токсинлар чиқарилиши ва метаболик мувозанатнинг тикланиши, иммунологик таҳлиллар плазмоферезнинг иммун тизим фаолиятига ижобий таъсирида IgA, IgM va IgG даражалари меъёрлаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Сепсис асоратида тарқалган перитонитни комплекс терапиясида даволовчи плазмафорезнинг аҳамияти 6-12 соат ичида қўллаш беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имконияти ҳамда реанимaция бўлимида қолиш муддати ўртача 3- 5 кунга қисқартириши, ўлим кўрсаткичи 20-25%га камайтириш, антибиотиклар, инфузион воситалар ва дори-дармонлар сарфи камайтириши натижасида тиббий муассасаларда моддий ресурларнинг тежалаши орқали ҳар бир бемор учун ўртача 3123678 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янглилик: қон айланиш тизими ва волемиядаги салбий ўзгаришлар ҳамда даволовчи плазмоферез жараёнида гемодинамик асоратлар ривожланиш эҳтимоли туфайли, сепсис билан асоратланган тарқалган перитонитли беморларда эксфузия қилинган плазма ҳажмини кристаллоид эритмалар билан алмаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги асосланганлиги Андижон давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 сентябрдаги 6i/88/u-сон билан тасдиқланган «Сепсис билан асоратланган тарқалган перитонит комплекс терапиясида даволовчи плазмафорезнинг роли» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Фарғона филиали 2025 йил 3 – ноябрдаги 191-сон ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Наманган филиали 2025 йил 3 – ноябрдаги №187 – сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 5 – мартдаги 04/68-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида даволовчи плазмоферезни комплекс терапияга киритишнинг оптимал протоколи ишлаб чиқилганлиги, беморнинг оғирлик даражасига, сепсис босқичига ва лаборатор кўрсаткичларга қараб индивидуал тарзда қўллаш имконини берганлиги, протокол амалиётда кенг қўлланилиши мумкин бўлган янги стандарт сифатида тавсия этилиши беморларнинг ҳаёт сифатини ияхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Сепсис асоратида тарқалган перитонитни комплекс терапиясида даволовчи плазмафорезнинг аҳамияти 6-12 соат ичида қўллаш беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имконияти ҳамда реанимaция бўлимида қолиш муддати ўртача 3- 5 кунга қисқартириши, ўлим кўрсаткичи 20-25%га камайтириш, антибиотиклар, инфузион воситалар ва дори-дармонлар сарфи камайтириши натижасида тиббий муассасаларда моддий ресурларнинг тежалаши орқали ҳар бир бемор учун ўртача 3123678 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янглилик: сепсис билан асоратланган перитонитни комплекс терапиясида даволовчи плазмафорез билан даволанган беморларда ўлим кўрсаткичлари, реанимaцияда қолиш муддати ва асоратлар сонининг камайиши, қон плазмасидаги токсик метаболитларнинг камайиши, иммун тизимнинг балансланиши ва гемодинамик барқарорликнинг тикланиши плазмоферезнинг комплекс терапияда ўрни исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 сентябрдаги 6i/88/u-сон билан тасдиқланган «Сепсис билан асоратланган тарқалган перитонит комплекс терапиясида даволовчи плазмафорезнинг роли» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Фарғона филиали 2025 йил 3 – ноябрдаги 191-сон ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Наманган филиали 2025 йил 3 – ноябрдаги №187 – сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 5 – мартдаги 04/68-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Олинган илмий ва амалий натижалар республика миқёсидаги жарроҳлик ва реаниматсия муассасаларида кенг татбиг этилиши мумкин.Янги ёндашув ёрдамида сепсис билан асоратланган перитонитли беморларни даволашда ўлим кўрсаткичини камайтириш, тикланиш муддатини қисқартириш ва соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлигини ошириш мумкин бўлади. Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари учун методик қўлланмалар ишлаб чиқилди, ўқув-семинарлар ташкил этилди ва натижалар асосида клиник протоколлар янгиланди. Плазмоферезнинг кенг жорий этилиши нафақат беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди, балки замонавий интенсив терапия амалиётини янги босқичга олиб чиқади Иқтисодий самарадорлиги: Сепсис билан асоратланган тарқалган перитонитни комплекс терапиясида даволовчи плазмафорезнинг аҳамияти 6-12 соат ичида қўллаш беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имконияти ҳамда реанимaция бўлимида қолиш муддати ўртача 3-5 кунга қисқартириши, ўлим кўрсаткичи 20-25%га камайтириш, антибиотиклар, инфузион воситалар ва дори-дармонлар сарфи камайтириши натижасида тиббий муассасаларда моддий ресурларнинг тежалаши орқали ҳар бир бемор учун ўртача 3123678 сўм иқтисод қилиш имконини берган.