Қўзиев Озодбек Абдусаломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акушерлик патологияси туфайли ўткир буйрак шикастланиши  бўлган беморларда жигар шикастланишининг интенсив терапияси» 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.3.PhD/Tib5030
Илмий раҳбар: Ибрагимов Неьматжон Комилжонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01.
Расмий оппонентлар: Газиев Зоир Тоирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Матлубов Мансур Муродович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорлик ва туғруқ асоратлари туфайли ўткир буйрак шикастланиши бўлган аёлларда жигар зарарланиши қанчалик тез-тез учраши, унинг қандай турда кечиши ва қанчалик оғирлиги олдиндан башорталаш ва ўлимни камайтириш учун махсус дифференциал даволаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорлик ва туғруқ патологиялари оқибатида ўткир буйрак шикастланиши ривожланган кўп туғруқли аёлларда касалликнинг барча босқичлари ва реабилитация даврида жигар қўшалоқ шикастланишининг учраш даражаси, патогенетик хусусиятлари ҳамда кечиш даражалари ўрни  исботланган;
жигар шикастланишининг оғирлик даражаси ва клиник характери туғруқдаги қон йўқотиш ҳажми, уремик интоксикация даражаси ҳамда ҳомиладорликнинг асосий патологияси билан ўзаро боғлиқлиги корреляцион таҳлиллар орқали исботланган;
ўткир буйрак шикастланиши билан хастланган акушерлик беморларида жигар функционал ҳолатини баҳолашда клинико-биокимёвий ва магнит-резонанс томография усулларининг юқори информативлик даражаси аниқланиб, жигар тўқимасидаги деструктив ўзгаришларнинг тикланиш муддатлари табақалаштирилган тартиби исботланган;
жигар қўшалоқ шикастланишининг даражаси ва клиник-лаборатор хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ўткир буйрак шикастланиши билан оғриган беморлар учун дифференциаллашган интенсив терапия мезонларини ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акушерлик патологияси туфайли ўткир буйрак шикастланиши бўлган беморларда жигар шикастланишининг интенсив терапияси такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар:
биринчи илмий янглилик: ҳомиладорлик ва туғруқ патологиялари оқибатида ўткир буйрак шикастланиши ривожланган кўп туғруқли аёлларда касалликнинг барча босқичлари ва реабилитация даврида жигар қўшалоқ шикастланишининг учраш даражаси, патогенетик хусусиятлари ҳамда кечиш даражалари ўрни исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат  тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 сентябрдаги 6i/87/u-сон билан тасдиқланган «Акушерлик патологияси туфайли ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда  жигар шикастланишини интесив терапияси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Фарғона филиали 2025 йил 06 октябрдаги 198-сон ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Наманган филиали 2025 йил 10 октябрдаги 264-t/l-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги 03/33-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: акушерлик патологияси туфайли ўткир буйрак етишмовчилиги билан кечувчи жигар шикастланишида ишлаб чиқилган янги комплекс интенсив терапия усули беморларнинг соғайиш динамикасини яхшилаш, клиник амалиётда кенг қўллаш учун самарали ёндашув сифатида тавсия этиш, жигар-буйрак синергияси модели асосида тузилган даволаш алгоритми синовдан ўтказиш, жигар ва буйрак фаолиятини бир вақтнинг ўзида қўллаб-қувватлаш натижасида умумий ҳаёт кўрсаткичлари яхшилаш ва ўлим даражаси камайган ва асоратлар даражаси анча пасайиши натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш ва уларнинг меҳнат фаолиятига қайтариш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: акушерлик патологияси туфайли ўткир буйрак шикастланиши бўлган беморларда жигар шикастланишининг интенсив терапияси такомиллаштириш натижасида муддатини 4,2 кунга қисқартириш, иқтисодий жиҳатдан янги комплекс интенсив терапия усуллари даволаниш муддатини  30-40%га қисқартириш, жонлантириш ва лаборатор харажатларни камайтириш, асоратлар сонини пасайтириш натижасида тиббий муассасаларда моддий ресурларнинг тежалаши орқали ҳар бир бемор учун ўртача 1634320 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янглилик: жигар шикастланишининг оғирлик даражаси ва клиник характери туғруқдаги қон йўқотиш ҳажми, уремик интоксикация даражаси ҳамда ҳомиладорликнинг асосий патологияси билан ўзаро боғлиқлиги корреляцион таҳлиллар орқали исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 сентябрдаги 6i/87/u-сон билан тасдиқланган «Акушерлик патологияси туфайли ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда жигар шикастланишини интесив терапияси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Фарғона филиали 2025 йил 06 октябрдаги 198-сон ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Наманган филиали 2025 йил 10 октябрдаги 264-t/l-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги 03/33-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жигар шикастланишининг оғирлик даражаси ва клиник характери туғруқдаги қон йўқотишда янги терапия усулини қўллаган беморларда жигар ферментлари (АЛТ ва АСТ) даражаси 5–7 кун ичида 2–3 баравар камайган, умумий билирубин 40–50%га пасайган, протромбин индекси ва альбумин миқдори эса меъёрга яқинлашганлиги, буйрак фаолиятини ифодаловчи креатинин ва мочевина миқдори тезда меъёрлашиши ва беморларнинг реабилитацион салоҳияти ошиши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: акушерлик патологияси туфайли ўткир буйрак шикастланиши бўлган беморларда жигар шикастланишининг интенсив терапияси такомиллаштириш натижасида муддатини 4,2 кунга қисқартириш, иқтисодий жиҳатдан янги комплекс интенсив терапия усуллари даволаниш муддатини  30-40%га қисқартириш, жонлантириш ва лаборатор харажатларни камайтириш, асоратлар сонини пасайтириш натижасида тиббий муассасаларда моддий ресурларнинг тежалаши орқали ҳар бир бемор учун ўртача 1634320 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янглилик: ўткир буйрак шикастланиши билан хасталанган акушерлик беморларида жигар функционал ҳолатини баҳолашда клиник-биокимёвий ва магнит-резонанс томография усулларининг юқори информативлик даражаси аниқланиб, жигар тўқимасидаги деструктив ўзгаришларнинг тикланиш муддатлари табақалаштирилган тартиби исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 26 сентябрдаги 6i/87/u-сон билан тасдиқланган «Акушерлик патологияси туфайли ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда жигар шикастланишини интесив терапияси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Фарғона филиали 2025 йил 06 октябрдаги 198-сон ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Наманган филиали 2025 йил 10 октябрдаги 264-t/l-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги 03/33-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир буйрак шикастланиши билан хастланган акушерлик беморларида жигар функционал ҳолатини баҳолашда гепатопротекторлар, антиоксидантлар, детоксикацион инфузиялар ва экстракорпорал детоксикация усулларини уйғунлаштирган янги комплекс терапия анъанавий даволашга нисбатан юқори клиник самарадорликка эга. Бу ёндашув реанимация бўлимларида, акушерлик патологияси билан хасталанган беморларни интенсив даволашда, шунингдек, туғруқдан кейинги асоратларни бартараф этиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги:акушерлик патологияси туфайли ўткир буйрак шикастланиши бўлган беморларда жигар шикастланишининг интенсив терапияси такомиллаштириш натижасида муддатини 4,2 кунга қисқартириш, иқтисодий жиҳатдан янги комплекс интенсив терапия усуллари даволаниш муддатини  30-40%га қисқартириш, жонлантириш ва лаборатор харажатларни камайтириш, асоратлар сонини пасайтириш натижасида тиббий муассасаларда моддий ресурларнинг тежалаши орқали ҳар бир бемор учун ўртача 1634320 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янглилик: жигар қўшалоқ шикастланишининг даражаси ва клиник-лаборатор хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ўткир буйрак шикастланиши билан оғриган беморлар учун дифференциаллашган интенсив терапия мезонларини ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат  тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025- йил 26 сентябрдаги 6i/87/u-сон билан тасдиқланган «Акушерлик патологияси туфайли ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда  жигар шикастланишини интесив терапияси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Фарғона филиали 2025 йил 06 октябрдаги 198-сон ҳамда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий маркази Наманган филиали 2025- йил 10 октябрдаги 264-t/l-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026- йил 16 февралдаги 03/33-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Янги интенсив терапия усулларини қўллаш натижасида жигар ва буйрак фаолиятининг биргаликда тикланиши, организмнинг детоксикацион ва метаболик жараёнларининг нормаллашуви кузатилган. Шунингдек, бу усул нафақат ҳаётни сақлаб қолиш, балки кейинги реабилитация даврини енгиллаштиришда ҳам муҳим клиник афзалликларга эга бўлиши, комплекс терапия беморларнинг соғайиш муддатини қисқартириб, оналик саломатлигини сақлаб қолишга ва соғлом фарзанд туғилишига шароит яратиши исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: акушерлик патологияси туфайли ўткир буйрак шикастланиши бўлган беморларда жигар шикастланишининг интенсив терапияси такомиллаштириш натижасида муддатини 4,2 кунга қисқартириш, иқтисодий жиҳатдан янги комплекс интенсив терапия усуллари даволаниш муддатини 30-40%га қисқартириш, жонлантириш ва лаборатор харажатларни камайтириш, асоратлар сонини пасайтириш натижасида тиббий муассасаларда моддий ресурларнинг тежалаши орқали ҳар бир бемор учун ўртача 1634320 сўм иқтисод қилиш имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish