Ачилова   Сохиба  Хамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача таълим ёшидаги болаларда жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг замонавий технологиялари”, 13.00.08– Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5346.
Илмий раҳбар: Назирова Гўзал Маликовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети, PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Қўчқорова Наргиза Мамажановна, педагогика фанлари доктори профессор; Режеметова Нилюфар Илхомовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ёшидаги болаларда жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
мактабгача таълим ёшидаги болаларда жисмоний сифатларни ривожлантиришга қўйиладиган давлат талаблари, ёш-физиологик қонуниятлар ва компетенсиявий ёндашув уйғунлигида тарбияланувчиларнинг жисмоний-ахлоқий баркамоллигини таъминловчи психофизиологик-педагогик хусусиятлар мажмуи аниқланган;
мактабгача таълим ёшидаги болаларда жисмоний сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган технологик ёндашув модели педагогик жараён компонентларини коррелясиялаш ҳамда ўйинли, интерфаол, СТЕАМ ва ахборот-коммуникасион технологияларни мақсадли-натижавий уйғунликда қўллаш имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ёшидаги болаларда жисмоний сифатларни ривожлантириш жараёни ривожлантирувчи таълим технологияларининг мослашувчанлик, дифференциал-индивидуал ёндашув, сенсомотор-когнитив ва жисмоний ривожланишни интеграциялаш хусусиятларига кўра босқичма-босқич оптималлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
мактабгача таълим ёшидаги болаларда жисмоний сифатларни ривожланганлигини объектив, рақамли ва шахсга йўналтирилган тарзда аниқлашга мўлжалланган баҳолаш мезонлари индивидуал траектория ҳамда кўп параметрли индекс асосида баҳолаш усулларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ёшидаги болаларда жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг педагогик технологиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тарбияланувчиларнинг ёш-физиологик ўсиш қонуниятлари, давлат талаблари ва жисмоний тарбия воситалари интегратив уйғунлигида мактабгача таълим ёшидаги болаларни жисмоний-ахлоқий баркамоллик сари йўналтиришнинг психофизиологик-педагогик асосларига оид таклифлар 60110200 — Мактабгача таълим бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандартини яратишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2023-йил 14-февралдаги 01/11-02/2-85-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг болалар жисмоний ривожланишини бошқариш бўйича касбий тайёргарлик сифати юксалтирилган;
мактабгача таълим ёшидаги болаларда жисмоний сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён компонентларини мақсадли-натижавий уйғунликда коррелясиялаш ва ўйинли, интерфаол, СТЕАМ ҳамда ахборот-коммуникасион технологиялар имкониятларини кенгайтиришга оид таклиф ва тавсиялар “Мактабгача таълимда жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ва бола ривожланиши” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи, 233-0276-сон нашр рухсатномаси). Натижада, мактабгача таълим ёшидаги болаларда жисмоний сифатларни ривожлантиришга оид таълимнинг изчиллиги, узвийлиги ва тизимлилиги тамойиллари юксак даражада таъминланган;
ривожлантирувчи таълим технологияларининг мослашувчанлик, дифференциал-индивидуал ёндашув ва сенсомотор-когнитив интеграция хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тарбия жараёнини рефлексив машқлар, ҳаракатли ўйинлар ва эртак терапияси каби арт-педагогика элементлари билан бойитиш орқали босқичма-босқич такомиллаштиришга оид таклифлардан Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг 2020-йил 14-майдаги “Умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастури лойиҳасини ишлаб чиқишни ташкил этиш тўғрисида”ги 26-ққ, 16-сонли қўшма қарорига асосан Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2023-йил 14-февралдаги 01/11-02/2-85-сон маълумотномаси). Натижада, болаларнинг ҳаракат фаоллиги ва эмосионал камолоти уйғун ҳолда таъминланиб, жисмоний сифатларни изчил шакллантиришнинг методик-технологик замини мустаҳкамланган;
мактабгача таълим ёшидаги болаларда жисмоний ривожланганлик кўрсаткичларини шахсга йўналтирилган, рақамли ва кўп параметрли тарзда ташхислашга мўлжалланган баҳолаш мезонлари тизимини индивидуал тараққиёт траекторияси ва комплекс индекс усулларига устуворлик бериш асосида амалиётга татбиқ этишга оид таклифлардан мактабгача таълим ташкилотларида жисмоний таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 14-февралдаги 01/11-02/2-85-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир болада жисмоний сифатларни ривожлантириш динамикасини аниқ ташхислаш ва мониторинг қилиш методикаси такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish