Зарипова Парвина Илхомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сут бези саратонини мастэктомиядан кейин локорегионар рецидиви» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4086.
Илмий раҳбар: Джураев Миржалол Дехканович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.15.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Абдувохид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахманов Камил Фазилович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мастэктомиядан кейин сут бези саратонида локорегионар рецидивларнинг клиник аҳамияти нуқтаи назаридан ташхислаш ва даволаш самарадорлигини умумлаштириб баҳолашдан.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сут бези саратони билан оғриган беморларнинг популяцион оқимида жаррохлик усули билан даволашдан кейин узоқ метастазларнинг ривожланиши локорегионар рецидивларга нисбатан деярли 3 баробар кўпроқ учраши аниқланган;
локорегионар рецидивлар пайдо бўлган беморларда узоқ метастазларни ривожланиш муддатлари рецидивларни пайдо бўлиш муддатларига нисбатан ишончли равишда қисқароқ эканлиги, метастазланиш хавфини локорегионар прогрессия механизмига нисбатан мустақил эканлигини асосланган;
сут бези саратонини комплекс даволашдан сўнг 7 йиллик яшаш кўрсаткичида ўлимнинг асосий сабаби узоқ метастаз эканлиги, генерализация мавжуд бўлмаган холларда эса 7 йиллик яшовчанлик кўрсатгичи 95% дан ошиши, тизимли метастатик жараённи беморларни хаёт бардошлилигига хал қилувчи таъсирини тасдиқлаши аниқланган;
локорегионар рецидивларни ривожланиши, ўсмани биологик хусусиятлари, хусусан унинг иммуногистохимик тури хамда хужайраларни хавфлилик даражасини прогностик ахамияти билан боғлиқ бўлиб люминал Б типи улушини ортиши, А типини улушини камайиши, хамда паст ва юқори хавфлилик даражали ўсмаларга нисбатан яшовчанлик эхтимолида тафовуд борлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мастэктомиядан кейин сут бези саратонида локорегионар рецидивларни ўрганишга бағишланган тадқиқот натижалари асосида қуйидагилар амалга оширилди:
Биринчи илмий янгилик: сут бези саратони билан оғриган беморларнинг популяцион оқимида жаррохлик усули билан даволашдан кейин узоқ метастазларнинг ривожланиши локорегионар рецидивларга нисбатан деярли 3 баробар кўпроқ учраши аниқланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 28 майдаги №10-сонли қарори билан тасдиқланган «Мастэктомиядан кейин сут бези саратонида локорегионар рецидивлар хавф омиллари» ва «Сут бези саратонида локорегионар рецидивларни ташхислаш ва даволаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилди. Мазкур услубий тавсияномалар 2025 йил 10 июлдаги №06-72-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали ва 2025 йил 02 июндаги №05-81-сонли буйруқ билан ушбу марказнинг Сирдарё филиали клиник амалиётига тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эксперт кенгашининг 2025 йил 02 декабрдаги №30/29-сонли хулосаси билан тасдиқланган). Ижтимоий самарадорлиги сут бези саратони билан оғриган беморларда узоқ метастазланишнинг яшовчанликни чекловчи асосий омил сифатида етакчи ўрнини аниқлаш диспансер кузатувни ўсма жараёнининг генерализациясини эрта аниқлашга қайта йўналтириш, юқори хавф гуруҳларини шакллантириш ва даволаш тактикасини ўз вақтида коррекция қилиш имконини берди, бу эса касалликнинг кеч аниқланадиган шакллари частотасини камайтиришга ва бемор аёллар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги клиник амалиётни узоқ метастазларни эрта аниқлашга илмий жиҳатдан асосланган тарзда йўналтириш терминал босқичлардаги қиммат даволаш ҳажмини қисқартириш, шошилинч госпитализациялар сонини камайтириш ва онкология хизмати ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш имконини берди, бу эса бир беморни даволаш харажатларини тахминан 4,0–7,0 млн сўмга камайтириш ва стационарда даволаниш муддатларини ўртача 3–5 ўрин-кунга қисқартиришни таъминлади. Хулоса: сут бези саратони прогнозида узоқ метастазланишнинг етакчи ролига оид қоидаларни амалиётга жорий этиш диспансер кузатув самарадорлигини ошириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, стационарда даволаниш муддатларини ўртача 3–5 ўрин-кунга қисқартириш ва бир беморни даволаш харажатларини тахминан 4,0–7,0 млн сўмга камайтириш имконини берди.
Иккинчи илмий янгилик: локорегионар рецидивлар пайдо бўлган беморларда узоқ метастазларни ривожланиш муддатлари рецидивларни пайдо бўлиш муддатларига нисбатан ишончли равишда қисқароқ эканлиги, метастазланиш хавфини локорегионар прогрессия механизмига нисбатан мустақил эканлигини асосланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 28 майдаги №10-сонли қарори билан тасдиқланган «Мастэктомиядан кейин сут бези саратонида локорегионар рецидивлар хавф омиллари» ва «Сут бези саратонида локорегионар рецидивларни ташхислаш ва даволаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилди. Мазкур услубий тавсияномалар 2025 йил 10 июлдаги №06-72-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали ва 2025 йил 02 июндаги №05-81-сонли буйруқ билан ушбу марказнинг Сирдарё филиали клиник амалиётига тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эксперт кенгашининг 2025 йил 02 декабрдаги №30/29-сонли хулосаси билан тасдиқланган). Ижтимоий самарадорлиги узоқ метастазларнинг локорегионар рецидивларга нисбатан эртароқ ривожланиши аниқланиши сут бези саратони билан оғриган беморларни диспансер кузатув қилиш тизимини қайта кўриб чиқиш, уни жарроҳлик даволашдан кейинги эрта босқичлардаёқ яширин генерализация белгиларига фаол қидирувга йўналтириш заруратини илмий жиҳатдан асослади. Бу касаллик прогрессиясини эртароқ аниқлаш, тизимли терапияни ўз вақтида бошлаш, оғир генерализацияланган шакллар частотасини камайтириш, ногиронлик даражасини пасайтириш ва бемор аёллар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги ташхислаш ва даволаш тадбирларини узоқ метастазланишни эрта аниқлашга қайта йўналтириш касалликнинг кеч аниқланадиган шакллари улушини қисқартириш, шошилинч госпитализациялар сонини камайтириш ҳамда қимматбаҳо даволаш ҳажмини пасайтириш имконини беради, бу эса стационарда ўртача даволаниш муддатини 2–4 ўрин-кунга қисқартириш ва бир беморни даволаш харажатларини тахминан 3,0–6,0 млн сўмга камайтиришни таъминлайди. Хулоса: узоқ метастазларнинг локорегионар рецидивларга нисбатан эртароқ ривожланишига оид қоидаларни амалиётга жорий этиш диспансер кузатув самарадорлигини ошириш, ўсма жараёни генерализациясини эртароқ аниқлашни таъминлаш, бемор аёллар ҳаёт сифатини яхшилаш, стационарда даволаниш муддатларини 2–4 ўрин-кунга қисқартириш ҳамда бир беморни даволаш харажатларини тахминан 3,0–6,0 млн сўмга камайтириш имконини берди.
Учинчи илмий янгилик: сут бези саратонини комплекс даволашдан сўнг 7 йиллик яшаш кўрсаткичида ўлимнинг асосий сабаби узоқ метастаз эканлиги, генерализация мавжуд бўлмаган холларда эса 7 йиллик яшовчанлик кўрсатгичи 95% дан ошиши, тизимли метастатик жараённи беморларни хаёт бардошлилигига хал қилувчи таъсирини тасдиқлаши аниқланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 28 майдаги №10-сонли қарори билан тасдиқланган «Мастэктомиядан кейин сут бези саратонида локорегионар рецидивлар хавф омиллари» ва «Сут бези саратонида локорегионар рецидивларни ташхислаш ва даволаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилди. Мазкур услубий тавсияномалар 2025 йил 10 июлдаги №06-72-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали ва 2025 йил 02 июндаги №05-81-сонли буйруқ билан ушбу марказнинг Сирдарё филиали клиник амалиётига тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эксперт кенгашининг 2025 йил 02 декабрдаги №30/29-сонли хулосаси билан тасдиқланган). Ижтимоий самарадорлиги сут бези саратони билан оғриган беморлар ўлимига олиб келувчи асосий сабаб сифатида узоқ метастазланишнинг ҳал қилувчи роли исботланиши клиник амалиётни ўсма жараёнининг систем генерализациясини эрта аниқлашга устувор йўналтириш заруратини илмий жиҳатдан асослади. Бу ҳатто локал прогрессия белгилари мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам бемор аёлларни фаол мониторинг қилиш, тизимли терапияни ўз вақтида тайинлаш, оғир генерализацияланган касаллик шакллари частотасини камайтириш, ўлим кўрсаткичларини пасайтириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги даволаш-ташхислаш жараёнини узоқ метастазланишни олдини олиш ва уни эрта аниқлашга йўналтириш терминал босқичларни, асоратлар ва шошилинч ҳолатларни даволаш билан боғлиқ харажатларни қисқартириш, қимматбаҳо интенсив терапия ҳамда такрорий госпитализацияларга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини беради. Бу эса стационарда ўртача даволаниш муддатини 3–5 ўрин-кунга қисқартириш ва бир беморни даволаш харажатларини тахминан 4,0–8,0 млн сўмга камайтиришни таъминлайди. Хулоса: сут бези саратони билан оғриган беморлар ўлимининг асосий сабаби сифатида узоқ метастазланишнинг етакчи ролига оид қоидаларни амалиётга жорий этиш диспансер кузатув самарадорлигини ошириш, ўсма жараёни генерализациясини эртароқ аниқлашни таъминлаш, беморлар яшовчанлиги ва ҳаёт сифатини яхшилаш, стационарда даволаниш муддатларини 3–5 ўрин-кунга қисқартириш ҳамда бир беморни даволаш харажатларини тахминан 4,0–8,0 млн сўмга камайтириш имконини берди.
Тўртинчи илмий янгилик: локорегионар рецидивларни ривожланиши, ўсмани биологик хусусиятлари, хусусан унинг иммуногистохимик тури хамда хужайраларни хавфлилик даражасини прогностик ахамияти билан боғлиқ бўлиб люминал Б типи улушини ортиши, А типини улушини камайиши, хамда паст ва юқори хавфлилик даражали ўсмаларга нисбатан яшовчанлик эхтимолида тафовуд борлиги аниқланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 28 майдаги №10-сонли қарори билан тасдиқланган «Мастэктомиядан кейин сут бези саратонида локорегионар рецидивлар хавф омиллари» ва «Сут бези саратонида локорегионар рецидивларни ташхислаш ва даволаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилди. Мазкур услубий тавсияномалар 2025 йил 10 июлдаги №06-72-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали ва 2025 йил 02 июндаги №05-81-сонли буйруқ билан ушбу марказнинг Сирдарё филиали клиник амалиётига тадбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эксперт кенгашининг 2025 йил 02 декабрдаги №30/29-сонли хулосаси билан тасдиқланган). Ижтимоий самарадорлиги локорегионар рецидивлар ривожланганда ўсманинг биологик хусусиятлари ўзгариши аниқланиши ЛРРга эга бемор аёлларда ўсма жараёнини қайта биологик верификация қилиш ва прогнозни қайта кўриб чиқиш заруратини илмий жиҳатдан асослади. Бу генерализация хавфини янада аниқ баҳолаш, даволаш тактикасини индивидуаллаштириш, тизимли терапияни ўз вақтида коррекция қилиш, прогностик хатолар частотасини камайтириш, яшовчанлик кўрсаткичларини ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, ЛРР ривожланганда иммуногистокимёвий профиль ва ўсманинг хавфлилик даражасини қайта баҳолашга клиник амалиётни йўналтириш даволаш дастурларини оптимал танлаш, самарасиз терапия курслари сонини камайтириш ва қимматбаҳо ўсмага қарши препаратлардан оқилона фойдаланиш имконини беради. Бу эса стационарда ўртача даволаниш муддатини 2–4 ўрин-кунга қисқартириш ва бир беморни даволаш харажатларини тахминан 3,0–6,0 млн сўмга камайтиришни таъминлайди. Хулоса: локорегионар рецидивлар ривожланганда ўсманинг биологик характеристикалари қайта тақсимланишига оид қоидаларни амалиётга жорий этиш прогноз аниқлигини ошириш, даволаш тактикасини индивидуаллаштириш, тизимли терапияни оптималлаштириш, бемор аёлларнинг яшовчанлик кўрсаткичлари ва ҳаёт сифатини яхшилаш, стационарда даволаниш муддатларини 2–4 ўрин-кунга қисқартириш ҳамда бир беморни даволаш харажатларини тахминан 3,0–6,0 млн сўмга камайтириш имконини берди.