Шерматова Нилуфар Абдугаффаровна
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипотиреоз билан касалланган беморларда церебрал бузилишларнинг клиник-неврологик ва патогенетик аспектлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib4286.
Илмий раҳбар: Саидходжаева Саида Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.11.01.
Расмий оппонентлар: Раҳимбаева Гулнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Наргиза Нурмаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гипотиреозли беморларда ҳаёт сифатини баҳолаган ҳолда когнитив бузилишларнинг клиник-патогенетик хусусиятларини аниклаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бирламчи гипотиреоз билан оғриган беморларни комплекс клиник-неврологик, нейропсихологик, биохимик ва ультратовуш текширувидан ўтказиш асосида илк бор церебрал бузилишларнинг шаклланишида тиреоид етишмовчиликнинг оғирлик даражаси билан нейропсихологик бузилишларнинг намоён бўлиш даражаси ўртасидаги чамбарчас корреляцион боғлиқлик аниқланган ва патогенетик жиҳатдан тўлиқ исботланган;
гипотиреоз билан касалланган беморларда нейрон-специфик энолаза концентрацияси кўтарилиши билан бош мия қон томирлари ламинар оқимининг пасайиши ва томирлар резистентлик индекси ошиши орасида корреляцион боғлиқлик аниқланган;  
гипотиреозда қон зардобида S-100 оқсили ва нейрон-специфик энолаза концентрациясининг ортиши сабабли астроцитар ва нейронал шикастланиш жараёнлари асосида церебрал патология ривожланиши исботланган;
гипотиреоз билан касалланган беморларда нейропсихологик, биокимёвий ва ультратовуш текширув усулларини комплекс қўллаш асосида когнитив дисфункция ва психоэмоционал бузилишларни эрта ташхислашга ёндашув  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гипотиреозли беморларда ҳаёт сифатини баҳолаган ҳолда когнитив бузилишларнинг клиник-патогенетик хусусиятларини бахолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: бирламчи гипотериоз билан оғриган беморларни комплекс клиник-неврологик, нейропсихологик, биокимёвий ва ультратовуш текширувидан ўтказиш асосида илк бор церебрал бузилишларнинг шаклланиш механизмлари ҳар томонлама баҳоланган, уларнинг когнитив функцияга, психоэмоционал ҳолатга ҳамда беморлар ҳаёти сифатига таъсири аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 5 ноябрдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Бирламчи гипотиреозли беморларда когнитив дисфункцияларнинг яққоллик даражасини аниқлаш” номли методик тавсиялар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослашган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази  Навои филиалининг 2025 йил 2 декабрдаги 91-сонли буйруғи ва Андижон филиалининг 2025 йил 13 декабр 01-10/35-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган.  (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 майдаги 08/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: гипотериоз билан оғриган беморларда мия фаолияти бузилишлари, когнитив дисфункция ва психоэмоционал ўзгаришларни эрта аниқлаш уларнинг ижтимоий фаоллигини сақлаш, ҳаёт сифатини, меҳнат қобилиятини ошириш ҳамда психоэмоционал ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлик: Гипотериозда мия фаолияти бузилишларини ўз вақтида ташхислаш касаллик асоратларини даволаш харажатларини, шифохонага ётқизиш ҳолатлари ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврини қисқартириш ҳамда даволаш-профилактика тадбирлари самарадорлигини ошириш имконини беради. Хулоса: Гипотериоз билан оғриган беморларни комплекс текшириш мия фаолияти бузилишларини ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг когнитив ҳамда психоэмоционал ҳолатга таъсирини баҳолашга имкон яратади, ташхис қўйишни такомиллаштириш ва тиббий ёрдам сифатини яхшилашга хизмат қилади.
Иккинчи илмий янгилик: гипотиреозда қон зардобида S-100 оқсили ва нейрон-специфик энолаза концентрациясининг ортиши сабабли астроцитар ва нейронал шикастланиш жараёнлари асосида церебрал патология ривожланиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 5 ноябрдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Бирламчи гипотиреозли беморларда когнитив дисфункцияларнинг яққоллик даражасини аниқлаш” номли методик тавсиялар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослашган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази  Навои филиалининг 2025 йил 2 декабрдаги 91-сонли буйруғи ва Андижон филиалининг 2025 йил 13 декабр 01-10/35-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган.  (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 майдаги 08/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: Гипотиреознинг оғирлик даражаси ҳамда когнитив ва эмоционал бузилишларнинг яққоллиги ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш хавф гуруҳидаги беморларни ўз вақтида аниқлашга, уларнинг ижтимоий мослашуви пасайишининг олдини олишга ва ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлик: Беморларга гипотиреознинг оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган ёндашув диагностика ва даволаш ресурсларидан янада оқилона фойдаланишга, асоратларни даволаш харажатларини пасайтиришга ҳамда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликни камайтиришга имкон беради. Хулоса: Когнитив ва психоэмоционал бузилишлар жиддийлиги тиреоид етишмовчилик даражасига бевосита боғлиқлиги аниқланган. Бу, ўз навбатида, гипотиреозда мия фаолиятидаги бузилишларни эрта ташхислаш ва уларнинг оғирлик даражасини баҳолаш учун нейропсихологик текширув маълумотларидан фойдаланиш имконини беради;
Учинчи илмий янгилик: гипотиреозда церебрал патология ривожланишининг етакчи механизмларидан бири қон зардобида S-100 оқсили ва нейрон-специфик энолаза концентрациясининг ортиши билан кечадиган астроцитар ва нейронал шикастланиш жараёнлари экани асосланганлиги бўйича аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 5 ноябрдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Бирламчи гипотиреозли беморларда когнитив дисфункцияларнинг яққоллик даражасини аниқлаш” номли методик тавсиялар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослашган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази  Навои филиалининг 2025 йил 2 декабрдаги 91-сонли буйруғи ва Андижон филиалининг 2025 йил 13 декабр 01-10/35-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган.  (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 майдаги 08/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: Гипотиреозга чалинган беморларда S-100 оқсили ва нейронспецифик энолазадан церебрал шикастланиш маркерлари сифатида фойдаланиш неврологик бузилишларни эртароқ аниқлашга ёрдам беради. Бу эса профилактик ва даволаш тадбирларини ўз вақтида ўтказиш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: Нейроспецифик маркерларни аниқлаш асосида мия фаолиятининг бузилишларини эрта ташхислаш кечки асоратларни даволаш харажатларини камайтириш, беморларни шифохонага ётқизиш ҳолатларини қисқартириш ҳамда олиб борилаётган терапия самарадорлигини ошириш имконини беради. Хулоса: S-100 оқсили ва нейронспецифик энолаза даражаларининг кўтарилиши астроситар ҳамда нейронал шикастланиш жараёнларини акс эттириши, шунингдек, гипотиреозда церебрал бузилишларнинг шаклланишида муҳим патогенетик механизм экани исботланган. Бу эса мазкур маркерлардан церебрал патологияни эрта ташхислаш ва унинг оғирлик даражасини баҳолашда фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканини асослаб беради;
Тўртинчи илмий янгилик: гипотиреоз билан касалланган беморларда нейропсихологик, биокимёвий ва ультратовуш текширув усулларини комплекс қўллаш асосида когнитив дисфункция ва психоэмоционал бузилишларни эрта ташхислашга ёндашув  такомиллаштирилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 5 ноябрдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Бирламчи гипотиреозли беморларда когнитив дисфункцияларнинг яққоллик даражасини аниқлаш” номли методик тавсиялар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослашган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази  Навои филиалининг 2025 йил 2 декабрдаги 91-сонли буйруғи ва Андижон филиалининг 2025 йил 13 декабр 01-10/35-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган.  (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 майдаги 08/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: Ишлаб чиқилган клиник-патогенетик модель ҳамда такомиллаштирилган диагностика алгоритми гипотиреозга чалинган беморлардаги когнитив ва психоэмоционал бузилишларни ўз вақтида аниқлашга, тиббий ёрдам ва ҳаёт сифатини, шунингдек, уларнинг ижтимоий мослашувини яхшилашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлик: Комплекс диагностика алгоритмини қўллаш ташхис аниқлигини ошириш, текширув муддатларини қисқартириш, такрорий диагностика муолажалари учун сарфланадиган харажатларни камайтириш ҳамда оғир церебрал асоратлар ривожланишининг олдини олиш имконини беради. Хулоса: Гипотиреоз билан касалланган беморларда нейропсихологик, биокимёвий ва ультратовуш текширув усулларини комплекс қўллаш асосида когнитив дисфункция ва психоэмоционал бузилишларни эрта ташхислаш тизими такомиллаштирилди. Ишлаб чиқилган клиник-патогенетик модель ҳамда таклиф этилган комплекс диагностика ёндашуви гипотиреозга чалинган беморларда когнитив ва психоэмоционал ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ташхис аниқлигини ошириш ҳамда текширув муддатларини қисқартириш имконини беради. Бу эса кўрсатиладиган тиббий ёрдам самарадорлигини ва ҳаёт сифатини, шунингдек, беморларнинг ижтимоий мослашувини яхшилашга хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish