Тиллабаева Зилола Рахматиллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Самарқанд вилояти қарлуқ шеваларининг тадқиқи, 10.00.01 – Ўзбек тили (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Fil851
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc 05/2025.27.12 Fil.15.03.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор; Усманова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор; Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилояти қарлуқ шеваларининг фонетик, лексик, фразеологик, грамматик хусусиятларини тизимли таҳлил қилиш, уларнинг ўзбек адабий тилидаги ўрнини белгилаш, бошқа шевалар билан ўхшаш ва фарқли жиҳатларини аниқлаш ҳамда ривожланиш тенденсия ва механизмларини илмий асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Самарқанд вилояти қарлуқ шеваларининг бошқа қарлуқ шеваларидан фарқ қилувчи ўзига хос томонлари аниқланиб, ўзбек адабий тилидан нäҳрӓ, болтӓк, дüкčӓ, корüг, сижвāл, сüхӓжти, хӓжиргüл, šüлüг, қāқи, ӓрӓвӓг, ӓрпӓхāн, бüкӓлӓк, кāзӓ, лüк каби сўзларнинг фарқли луғавий маънолари очиб берилган ҳамда ўзбек адабий тилининг ривожида Самарқанд вилояти қарлуқ шеваларининг ўрни фактик материаллар билан далилланган;
Самарқанд вилояти қарлуқ шеваларида унли ва ундош товушлар тизими ўзбек адабий тили ҳамда қарлуқ лаҳжасига мансуб бошқа турдош шевалар материалларига қиёсланган ҳолда монографик планда тизимли тадқиқ этилиб, шева сўзларида улар билан боғлиқ фонетик ўзгаришлар, фақат шу ҳудуддагина учрайдиган морфологик формаларга оид қўшимчалар аниқланган;
Шева лексикасининг семантик хусусиятлари ва маъно фарқланишлари паронимик жуфтликлар (доққи - ҳоққи, āлüс - āлис, миллä - ҳиллä, šо:рä - šорā - šолä), синонимик қаторлар (ҳüлвāж - пüдинä; āбǯоš - āбди:š; илиšтирик - долāнä), антонимик бирликлар (āсāн - қижинд, ихčäмäкäк - бесонäқäж, пāжгäк - тор, тāзä/āзāдä - и:слиқи) ҳамда омонимлар (тинčимāқ, лäж, мӓƞқӓ, мäжин, мäрäз, мäтрä) орқали илмий ёндашув асосида ёритиб берилган;
Самарқанд вилояти қарлуқ шевалари лексикаси тизимли равишда лексик-семантик гуруҳлар бўйича таснифланган; шунингдек, девāли нäмкäš, кози қӓттиγ, кози āлӓčипāр, қüмāртқиси қüримāқ, äη болмāқ каби фразеологик бирликларнинг шева экспрессив-тасвирий бойлиги ва услубий имкониятларини таъминлашдаги ўрни лингвистик жиҳатдан асослаб берилган;
Самарқанд вилояти қарлуқ шевалари доирасида илмий кимёвий терминлар ва уларнинг диалектал муқобиллари (тиндирмӓ, ӓččиқ сüв, ӓҳӓктāš, олдириš, šӓкӓрлӓš, сāфлӓš, сüв тāртиš, нüрлӓп кетмāқ, бинӓфšӓ сüв каби) ўзбек-тожик ва рус лисоний мулоқот тизими таъсирида ўрганилиб, диалектал тафовутларни бартараф этишга хизмат қиладиган, маҳаллий шева лексикаси хусусиятларига мослаштирилган терминологик бир хиллаштириш мезонлари белгиланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилояти қарлуқ шеваларидаги луғавий бирликларни фонетик, морфологик, лексик-семантик ва фразеологик тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Самарқанд вилояти қарлуқ шеваларининг бошқа туркий тиллар ва ўзбек лаҳжалари лексик қатламлари билан алоқаларини аниқлаш, шева лексикасини лексик-семантик гуруҳларга ажратиш, ҳудудий шева тизимида унли ва ундош товушлар табиатининг адабий тил ҳамда бошқа қарлуқ шева гуруҳларига қиёслаш ҳақидаги мулоҳазаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 3-июндаги 351/1-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида яратилган ишларнинг янги манбалар, маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
диалектал сўзларнинг адабий тил меъёрларидан фарқли луғавий маъноларини очиб беришга, шевага хос лексик бирликлардаги паронимия, синонимия, антонимия ва омонимия каби тизимли муносабатларни фарқлашга, мазкур минтақавий шевада фаол қўлланувчи ва фақат ушбу ҳудудгагина хос бўлган морфологик шаклларга оид сўз ясовчи ва шакл ясовчи қўшимчаларнинг қўлланиш қонуниятларига доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2024-2025-йилларда бажарилган “Ҳозирги қорақалпоқ тилидаги сўз ясалиш тизимининг назарий асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 3-июндаги 250/1-сон маълумотномаси). Натижада ушбу фундаментал лойиҳанинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва янги маълумотлар билан такомиллашган;
кимё соҳаси мутахассислари ва маҳаллий аҳоли орасидаги амалий мулоқотни енгиллаштириш, соҳада ишлатиладиган кимёвий терминлар қўлланишидаги жиддий ҳудудий тафовутларни бартараф этишда чўкма, кислота, калсий карбонат, нейтралланиш, кристалланиш, филтрлаш каби терминларнинг ҳудудий муқобилларини лексик-семантик жиҳатдан тўғри қўллаш бўйича кўрсатмаларни шакллантиришда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2022-2023-йилларда бажарилган АЛ-442105872-рақамли “Кимё атамаларининг изоҳли луғатини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 5-июндаги 01-457-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасидаги соҳа терминларининг номланишида шевага хос материаллардан фойдаланишига эришилган.
тадқиқот бўйича эришилган натижа ва хулосалардан Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг “Кун мавзуси” радиоешиттиришининг дастур ссенарийсини тайёрлашда халқ шеваларига хос луғавий бирликларнинг матбуот, радио, телевидение таъсири натижасида юз бераётган маъно ўзгаришлари шевалар луғат жамғармасида мавжуд бўлган сўзларни тўплаш, сақлаб қолиш ва уларни адабий тилга киритиш заруратини келтириб чиқараётганлиги ҳақидаги асосли илмий-назарий хулосаларга мурожаат қилинган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси бўлимининг 2025-йил 21-июндаги 01-07/224-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотдан олинган хулосалар жамоатчиликнинг адабий тилни бойитувчи манба ҳисобланган шеваларга хос луғавий бирликларни адабий тилга киритиш иштиёқини ривожлантиришга хизмат қилган.