Бурнашев Рашид Ахадовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Енгил атлетикада малакали спортчиларни тайёрлашни индивидуаллаштиришнинг назарий-методологик жиҳатлари (югурувчи спортчилар мисолида)”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Ped1100.
Илмий раҳбар: Коробейникова Леся Григоревна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.17.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Эштаев Сергей Анварович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Алламуратов Шухратилла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали югурувчиларни тайёрлашда индивидуаллаштиришнинг комплекс-вариатив тизимини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
400 метрга югурувчи малакали спортчиларнинг машғулот таъсирларига индивидуал жавоб диапазонини аниқлаш мақсадида инструментал рақамли назорат, югуриш қадамлар паттерни ва каденси, югуриш қувватининг биомеханик таҳлилини интеграциялаш асосида функсионал ҳолат, юкламаларга индивидуал мослашув даражасини аниқлаш алгоритмлари такомиллаштирилган;
малакали югурувчиларнинг ҳаракат потенсиалини аниқлаш мақсадида тайёргарликнинг босқичли ва жорий назорат жараёнларида антропометрик параметрлар, ЮҚС, лактат динамикасини физиологик тестлаш, югуриш қадамининг фазовий-вақт кўрсаткичларини уч босқичли схема ёрдамида баҳолаш ҳисобига махсус жисмоний тайёргарликни аниқлаш имкониятлари кенгайтирилган;
малакали югурувчиларнинг тезкор-чидамлилигини ошириш мақсадида асосий югуриш юкламаларига қисқа спринтларни изчил киритиш, шиддатли юклама ва фаол тикланиш интервалларини қатъий меъёрлаш, уларни вариатив кетма-кетликда қўллаш орқали тайёргарлик даврида анаероб маҳсулдорликни босқичма-босқич ривожлантириш самарадорлиги оширилган;
малакали югурувчиларнинг мусобақа югуриш маромини бошқариш мақсадида масофа бўлакларини белгиланган вақт оралиғида ташқи кўрсатмасиз босиб ўтиш, югуриш суръатини ички ҳис этиш ва кейинги уринишларда уни қайта такрорлашга йўналтирилган интрасептив фазовий-вақт идрок усулини қўллаш ҳисобига мусобақа маромини барқарор сақлаш имкониятлари кенгайтирилган;
малакали югурувчиларнинг мусобақа тактикасини индивидуаллаштириш мақсадида техник-тактик параметрлар, энергетик потенсиал, гендер фарқлари ва лактат тўпланишини билвосита баҳолаш кўрсаткичлари бўйича масофа бўйлаб энергияни рационал тақсимлаш моделидан фойдаланиш ҳисобига 400 ва 800 метрга югуришнинг саралаш ва финал босқичларида индивидуал тактик ҳаракатларни танлаш самарадорлиги оширилган;
400 ва 800 метрга малакали югурувчиларнинг мусобақа натижаларини ошириш мақсадида юкламаларга физиологик мослашув хусусиятлари, психофизиологик реакциялар ўзгарувчанлиги ва технологик параметрларни ўзаро уйғунлаштирувчи комплекс-вариатив моделдан мусобақа даврларида фойдаланиш ҳисобига тайёргарлик жараёнини индивидуаллаштириш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали югурувчиларни тайёрлашда индивидуаллаштиришнинг комплекс-вариатив тизимини илмий асослаш бўйича педагогик тадқиқот натижалари асосида:
400 метрга югурувчи малакали спортчиларнинг машғулот таъсирларига индивидуал жавоб диапазонини аниқлаш мақсадида инструментал рақамли назорат, югуриш қадамлар паттерни ва каденси, югуриш қувватининг биомеханик таҳлилини интеграциялаш бўйича таклиф ва тавсиялар Самарқанд вилояти енгил атлетика ва спорт ўйинларига ихтисослаштирилган мактаби машғулот жараёнларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 15-июл
02-16/7524-сон маълумотномаси). Натижада, югуриш масофаси 2,3±0,3 сонияга, масофанинг охирги 30 метрини югуриб ўтиш тезлиги соатига 28,4±1,8 кмга яхшилашга эришилган;
малакали югурувчиларнинг ҳаракат потенсиалини аниқлаш мақсадида тайёргарликнинг босқичли ва жорий назорат жараёнларида антропометрик параметрлар, ЮҚС, лактат динамикасини физиологик тестлаш, югуриш қадамининг фазовий-вақт кўрсаткичларини уч босқичли схема ёрдамида баҳолаш бўйича таклиф ва тавсиялар Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил
15-июл 02-16/7524-сон маълумотномаси). Натижада, югуручи қизларнинг кўрсаткичлари 400 метр масофага 1,9±0,4 сонияга, 800 метр масофага эса 4,7±1,1 сонияга яхшиланган бўлса, ўғил болаларда 400 метр масофага югуришда натижалар 2,2±0,6 сонияга ва 800 метр масофага эса 6,3±1,8 сонияга ўсган;
малакали югурувчиларнинг тезкор-чидамлилигини ошириш мақсадида асосий югуриш юкламаларига қисқа спринтларни изчил киритиш, шиддатли юклама ва фаол тикланиш интервалларини қатъий меъёрлаш, уларни вариатив кетма-кетликда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти енгил атлетика ва спорт ўйинларига ихтисослаштирилган мактабига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 15-июл 02-16/7524-сон маълумотномаси). Натижада, Наманган вилояти вакилининг 800 метр масофага югуриш натижаси 9,77 сонияга ўсиб Ўзбекистон кубогида 3-ўринни эгаллаган;
малакали югурувчиларнинг мусобақа югуриш маромини бошқариш мақсадида масофа бўлакларини белгиланган вақт оралиғида ташқи кўрсатмасиз босиб ўтиш, югуриш суръатини ички ҳис этиш ва кейинги уринишларда уни қайта такрорлашга йўналтирилган интрасептив фазовий-вақт идрок усулини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети спорт клубининг спорт ишлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 15-июл 02-16/7524-сон маълумотномаси). Натижада, “ЖТУСК” аъзолари Ж.С. 400 метрга югуришда шахсий натижасини 2,3 сонияга, Ўзбекистон кубогида 48,61 сонияни қайд этиб ғолибликни қўлга киритган бўлса И.Л. 400 метрга югуришда шахсий натижасини 1,4 сонияга яхшилаб, Бишкек шаҳрида (Қирғизистон Республикаси) Олимпия чемпиони Татяна Колпаковага бағишланган халқаро турнирда 57,07 сония натижа билан ғолиб бўлишга эришган;
малакали югурувчиларнинг мусобақа тактикасини индивидуаллаштириш мақсадида техник-тактик параметрлар, энергетик потенсиал, гендер фарқлари ва лактат тўпланишини билвосита баҳолаш кўрсаткичлари бўйича масофа бўйлаб энергияни рационал тақсимлаш моделидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Шандун спорт университети (Хитой Халқ Республикаси) спорт ишлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 15-июл
02-16/7524-сон маълумотномаси). Натижада, 400 метр масофага югурувчи ўғил болалар 47,86±0,71 сонияни кўрсаткан бўлса малакали 800 метрга югурувчи қизлар 2,06,87±2,13 сония кўрсаткичга эришишган;
400 ва 800 метрга малакали югурувчиларнинг мусобақа натижаларини ошириш мақсадида юкламаларга физиологик мослашув хусусиятлари, психофизиологик реакциялар ўзгарувчанлиги ва технологик параметрларни ўзаро уйғунлаштирувчи комплекс-вариатив моделдан мусобақа даврларида фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Молдова Республикаси енгил атлетика федерациясининг спорт ишлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 15-июл 02-16/7524-сон маълумотномаси). Натижада, 800 м югурувчи ўғил болалар ўртасида гуруҳ пешқадами 1,49,48 сония натижани қайд этган бўлса, гуруҳининг югуришда ўртача кўрсаткичи 1,52,32±1,27 сония натижа қайд этган бўлса, қизлар 400 метр масофани 54,14±0,86 сонияда босиб ўтишга эришишган.