Бобомурадов Бабурбек Кудратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич тайёргарлик босқичидаги футболчиларнинг техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштирувчи ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12378.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.28/2025.27.12.Ped.01.01.
Илмий раҳбар: Абидов Шавкат Усманович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Азизов Мирзоҳид Мирзолим ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Исмагилов Дамир Канганович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич тайёргарлик босқичидаги футболчиларининг техник-тактик тайёргарлигини ошириш учун йиллик машғулот моделини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
8–10 ёшли футболчиларнинг шуғулланганлик даражасини инобатга олган ҳолда (ўқув йиллари бўйича), бошланғич тайёргарлигини комплекс назорат қилиш асосида воситаларни аниқ тақсимлашга қаратилган машғулотларни режалаштириш ва ташкил этиш тизимида берилаётган юкламалар аероб ва анаероб йўналиши бўйича индивидуаллаштириш ҳисобига техник-тактик тайёргарлиги механизмлари такомиллаштирилган;
ёш футболчиларни шуғуллантиришда берилаётган юкламаларнинг ҳажми ва шиддатини меъёрлашда организмга кўрсатаётган таъсирини инобатга олган ҳолда восита ва усулларни машқлар орасидаги дам олиш давомийлигини стандарт ва ўзгарувчан интерваллар асосида назорат қилиш ҳисобига мусобақа даврига тайёрлаш имкониятлари кенгайтирилган;
8–10 ёшли футболчиларни йиллик машғулот воситаларини техник-тактик ва жисмоний тайёргарлиги асосида ўргатувчи ва такомиллаштирувчи блокларга ажратган ҳолда олиб борилган ишлар самарадорлигини баҳолаш ва тўпни бошқариш, турли траектория бўйича узатиш каби камчиликларни босқичли назорат асосида бартараф этишга қаратилган техник-тактик тайёрлаш моделини ишлаб чиқиш ҳисобига машғулотлар самарадорлиги оширилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги футболчиларнинг машғулот воситаларини қўллаш усуллари ва юклама шиддатидан келиб чиқиб мусобақа олди, мусобақа ва ўтиш даврларида машқдан кейин тикланиш вақтини организмнинг турли интервалларда тикланиш даражаси бўйича белгилаб бериш ҳисобига йиллик машғулот услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш футболчиларнинг техник тайёргарлигини ривожлантириш услубиятини такомиллаштиришга қаратилган тажриба-синов тадқиқотлари асосида:
8–10 ёшли футболчиларнинг шуғулланганлик даражасини инобатга олган ҳолда (ўқув йиллари бўйича), бошланғич тайёргарлигини комплекс назорат қилиш асосида воситаларни аниқ тақсимлашга қаратилган машғулотларни режалаштириш ва ташкил этиш тизимида берилаётган юкламалар аероб ва анаероб йўналиши бўйича индивидуаллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ФК Дўстлик академиясининг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-октябрдаги 03-16/10637-сон маълумотномаси). Натижада, ёш футболчиларнинг тайёргарлик кўрсаткичлари ўртача 18,9 фоизга ошган;
ёш футболчиларни шуғуллантиришда берилаётган юкламаларнинг ҳажми ва шиддатини меъёрлашда организмга кўрсатаётган таъсирини инобатга олган ҳолда восита ва усулларни машқлар орасидаги дам олиш давомийлигини стандарт ва ўзгарувчан интерваллар асосида назорат қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ФК Дўстлик академиясининг ўқув машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-октябрдаги 03-16/10637-сон маълумотномаси). Натижада, ёш футболчиларнинг ҳужумдаги ҳаракатлари 16,3 фоизга, ҳимоядаги ҳаракатлари 19,4 фоизга яхшиланган;
8–10 ёшли футболчиларни йиллик машғулот воситаларини техник-тактик ва жисмоний тайёргарлиги асосида ўргатувчи ва такомиллаштирувчи блокларга ажратган ҳолда олиб борилган ишлар самарадорлигини баҳолаш ва тўпни бошқариш, турли траектория бўйича узатиш каби камчиликларни босқичли назорат асосида бартараф этишга қаратилган техник-тактик тайёрлаш модели ФК Дўстлик академиясининг йиллик ўқув машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил
23-октябрдаги 03-16/10637-сон маълумотномаси). Натижада, ёш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари ўртача 17,2 фоизга, техник тайёргарлиги 22 фоизга ошган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги футболчиларнинг машғулот воситаларини қўллаш усуллари ва юклама шиддатидан келиб чиқиб мусобақа олди, мусобақа ва ўтиш даврларида машқдан кейин тикланиш вақтини организмнинг турли интервалларда тикланиш даражаси бўйича белгилаб беришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ФК Дўстлик академиясининг йиллик машғулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 23-октябрдаги 03-16/10637-сон маълумотномаси). Натижада, 8–10 ёшли футболчиларнинг техник-тактик тайёрлаш самарадорлиги 22 фоизга ошган.