Абдуллаева Хуршида Неъматжоновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек ва инглиз сеҳрли эртаклари поетикасининг қиёсий-типологик таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fil2511.
Илмий раҳбар: Алиева Шахноза Айбековна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Машрапова Гулсанам Ахадовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз сеҳрли эртакларининг мотив, сюжет ва образ тизимини қиёсий-типологик асосда таҳлил қилиш ҳамда уларнинг поетик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва инглиз халқлари фолклорида сеҳрли эртакларнинг жанрий табиати, морфологик белгилари ҳамда поетик структураси қиёсий-типологик асосда тизимли равишда аниқланиб, уларнинг формулавий бирликлари, композицион модели ва бадиий воситалар тизимининг инициал қисми, сюжетлар структураларининг муштарак ҳамда икки халқ сеҳрли эртаклари сюжетларининг дифференциал хусусиятлари асосланган;
ўзбек ва инглиз сеҳрли эртаклари генезисида кузатиладиган муштарак хусусиятларнинг қадимги анимистик, тотемистик, фетишистик ва магик тасаввурлар билан узвий боғлиқлиги аниқлаштирилиб, олтин образининг мўжизавийлик, ғаройиблик ва тилсимийликни ифодаловчи поетик-семантик ҳамда метафорик функсия бажариши далилланган;
ўзбек ва инглиз сеҳрли эртакларида ғаройибликни ифодаловчи мифологик мотивлар тизими қиёсий баҳоланиб, эврилиш мотивининг ҳар бир халқ сеҳрли эртакларида учровчи универсал, қадимий сюжет ва образлар билан боғлиқ архаик характерга эга етакчи мотив экани асосланган ҳамда ғаройиб туғилиш, мифологик сафар ва жанг мотивларининг генезиси, типологик умумийликлари ва поетик функсиялари очиб берилган;
ўзбек ва инглиз сеҳрли эртакларидаги инсон, ҳайвон ва қушлар, тилсим предметлар, мифологик мавжудотлар ҳамда ғаройиб маконлар образлари аниқлаштириб, уларнинг генезиси, семантик юкламаси ва поетик функсиялари аниқлаштирилган, шунингдек, образлар тизимининг ўзбек ёки инглиз халқининг ўзигагина хос бўлган релиалар миллий-маданий ҳамда халқнинг иқлим таъсирида келиб чиқиб яратилган типологик хусусиятлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз сеҳрли эртаклари поетикасининг қиёсий-типологик таҳлили билан боғлиқ вазифаларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз халқлари фолклорида сеҳрли эртакларнинг ўрни, морфологик белгилари, жанрий табиати, ўзига хос бадиий тизим сифатидаги структураси ва поетик қурилишини (формулалар, композицион модел, поетик воситалар) қиёсий-типологик таҳлилига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон давлат хореография академиясида 2022-2023-йилларда бажарилган Ф3-2019081663 “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада, хусусан, “Ўзбек фолклор санъати терминларининг қисқача ўзбек-инглизча-немисча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 5-сентябрдаги 1/04-117-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларда сеҳрли эртакларнинг учровчи бадиий сўзлар маънолари, поетик қурилиши ва бадиий воситалар тизими ҳақидаги билимларни чуқурлаштириш ҳамда уларни матн таҳлилига татбиқ этиш имконияти яратилган;
ўзбек ва инглиз сеҳрли эртакларининг генезисидаги муштарак хусусиятлар қадимги инсонларнинг анимистик, тотемистик, фетишистик, магик тасаввур-тушунчалари асосида очиб берилган ва олтиннинг бадиий сифатлаш, метафорик кўчим сифатида сеҳрли эртакларда мўжизавийлик, ғаройиблик ва тилсимни ифодалашга оид назарий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими ҳузуридаги ёш ижодкорларнинг “Бобур издошлари” адабий тўгараги машғулотларини ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлимининг 2024-йил 23-сентябрдаги 01-06/24-42-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланиб, улар ёш авлоднинг бадиий-эстетик такомилига оид фикр-мулоҳазалар билан бойитилган;
ўзбек ва инглиз сеҳрли эртакларида ғаройибликни ифодаловчи мотивлар қаторида эврилишнинг етакчи қадимий ва анъанавий мотив экани, унинг типологик белгилари , ғаройиб туғилиш, ғаройиб сафар, мифологик жанг мотивларининг генезиси, поетик вазифалари, сеҳр кучига эга хислатли инсонлар, олтин сифатланишнинг ўзига хос поетик таҳлилларига боғлиқ хулосалардан, “Ўзбекистон ёшлари”, “Жаҳон адабиёти” дастурлари сенарийсини тайёрлашда (2025-2026-йиллар давомида) фойдаланилган (Оʻзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси 2026-йил 20-февралдаги 05-09-288-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида миллий маданий меросни тарғиб этишда сеҳрли эртаклардаги эврилиш мотивининг рамзий-эстетик талқини ҳамда халқнинг идеал орзу-истакларини ифодалаш механизмларидан фойдаланиш имконияти яратилган.