Sayt test rejimida ishlamoqda

Собиров Озодбек Тожиматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси кокцидлари (Homoptera: Coccinea) фаунаси, морфологияси ва экологик хусусиятлари», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/B120.
Илмий раҳбар: Шакарбоев Эркинжон Бердиқулович, биология фанлари доктори, профеcсор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Зоология институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.52.01.
Расмий оппонентлар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори; Каримқулов Абдулла Тожиқулович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси мевали ва манзарали ўсимликлари кокцидларининг тур таркибини таҳлил қилиш, доминант турларнинг морфологик, биологик ва экологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда кокцидларга қарши кураш чораларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсининг мевали ва манзарали ўсимликларида учровчи кокцидлар фаунасининг 9 оила, 41 та авлодларга мансуб 55 турдан иборат эканлиги аниқланган;
Pseudococcus vovae Nass., Gossyparia salicicola Borchs., Adiscodiaspis tamaricicola Mal., Chionaspis salicis (Lind.) турлари Фарғона водийси кокцидофаунаси учун аниқланган;
Фарғона водийси кокцидофаунасининг 17 тури эндемик ва 38 тури эса адвентив турлар эканлиги очиб берилган;
кокцидларнинг турли оилаларига мансуб турлар морфологик белгиларидаги ўхшашлик ва фарқ қилиш жиҳатлари очиб берилган;
буришган сoxтa қaлқoндoр (Eulecanium rugulosum Arch.)нинг Фарғона водийси шароитидаги энг кўп тухум қўювчи тур, яъни 1 та индивидга 3800-4000 та тухум тўғри келиши аниқланган;
кокцидларнинг биологик ва экологик хусусиятларига асосланган ҳолда уларга қарши кураш усулларини такомиллаштириш тадбирлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси кокцидлари фаунаси, морфо-биологик ва экологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийси ҳудудида тарқалган мевали ва манзарали ўсимликларда учровчи кокцидлар кенжа туркуми 5 оиласининг 23 та турларидан 60 нусха ҳашарот намуналари Ўзбекистон Республикаси Фанлар  академияси Зоология институти Ноёб коллекцияси фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 12 сентябрдаги 4/1255-24-33-сон маълумотномаси). Натижада намуналар республикамизнинг Фарғона водийси ҳудудлари бўйича ҳашаротлар фондини бойитган ва интерфаол атласлар тайёрлаш ҳамда электрон маълумотлар базасини яратиш имконини берган;
Фарғона водийсининг мевали ва манзарали ўсимликларида учровчи кокцидларнинг фаунаси ва шу асосда аниқланган турларнинг таксономик ва фаунистик таҳлили Андижон давлат ўрмон хўжалиги тасарруфидаги «Луғумбек» ва «Ойим» ўрмон хўжаликларига, Асака туманидаги «Автосаноат агро» МЧЖга қарашли жами 1215 гектар майдондаги интенсив боғларга ва Андижон вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг 2019 йил 12 сентябрдаги 3-30/266-сон маълумотномаси). Натижада республика ҳудудига кокцидларнинг хавфли турларини четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, уларга қарши уйғунлашган кураш усулларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Фарғона водийси ўсимликлари дунёсида тарқалган кокцидларнинг таксономик, ҳаётий формалари, мосланишлари ҳақида маълумотлар берилиб, кокцидларнинг биохилма-хилликни сақлашдаги аҳамияти бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Экология ва атроф-муҳитни муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Андижон вилояти бўлими амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 8 октябрдаги 03-03/1-3690-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона водийси шароитида кокцидларнинг популяциялар ҳолатини баҳолаш, жиддий зарар келтирувчи турларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish