Абдиев Бердах Турғанбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped4687.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01. 
Расмий оппонентлар: Маттиев Илҳом Бегматдулобович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хужамбердиева Шахноза Кўпайсиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Коммуникатив компетенсия” тушунчасининг мазмун-моҳияти феноменологик ва гносеологик ёндашувлар асосида аниқлаштирилиб, унинг шахсий, фаолиятли, мотивацион ва когнитив компонентлар билан боғлиқ психологик-педагогик хусусиятлари тизимлаштирилди ҳамда “коммуникация”, “мулоқот”, “мулоқот компетенсияси” тушунчалари билан ўзаро нисбати дидактик жиҳатдан компонентли мантиқий структура асосида асослаб берилган;
талабаларнинг коммуникатив компетенсиясининг ривожланганлик даражасини белгиловчи мезонлар ва кўрсаткичлар коммуникатив-шахсий, гностик, аксиологик ва касбий компонентлар интеграцияси асосида ишлаб чиқилди ҳамда критериал-даражали баҳолаш тизими такомиллаштирилган; 
талабаларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш модели тизимли, компетенсиявий, фаолиятга асосланган ва праксеологик ёндашувлар уйғунлигида такомиллаштирилиб, унинг мазмун-процессуал тузилмаси тайёрлов (адаптив), амалий (изланувчанлик) ва якуний (рефлексив) босқичлар асосида структур-функсионал жиҳатдан асослаб берилган; 
талабаларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари педагогик ва махсус таълим блоклари интеграцияси асосида аниқлаштирилиб, уларни амалга оширишнинг модулли, имитацион ва интерактив шакллари ҳамда “Мен – талабаман” семинар-тренинги ва фаол ўқитишнинг ностандарт методлари асосида самарали жорий этиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотлари талабаларининг педагогик касбий компетентлигини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
“Коммуникатив компетенсия” тушунчасининг мазмун-моҳиятини феноменологик ва гносеологик жиҳатдан аниқлаштириш орқали мазкур феноменнинг шахсий, фаолиятли, мотивацион ва когнитив компонентлар билан боғлиқ психологик-педагогик хусусиятлари ҳамда унинг “коммуникация”, “мулоқот”, “мулоқот компетенсияси” каби тушунчалар билан ўзаро нисбати дидактик жиҳатдан компонентли мантиқий структурани мақсадли лойиҳалаш ва герменевтик талқин қилишга оид тавсиялардан “Компаративистикалıқ педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи). Натижада, профессионал ва олий таълим тизимини ривожлантириш бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишнинг илмий-назарий жиҳатлар ва янгича тизимини жорий этишда катта хизмат қилган; 
тизимли, компетенсиявий, фаолиятга асосланган ва праксеологик ёндашувларнинг уйғунлигига устуворлик бериш орқали талабаларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик ва махсус таълим блоклари интеграциясига асосланган дидактик имкониятлари полисубектлик, интерфаоллик, башоратлилик, динамик табиатга эгалик ҳамда синергетик ёндашув каби тамойиллар билан бойитилган ҳамда уларнинг шахсий-касбий компетенсияларга узвий таъсирини бевосита ҳисобга олиш, шунингдек, акмеологик нуқтайи назар асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг илмий-назарий ва амалий тадқиқотларини бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2025-йил 20-майдаги №02-06/106-сон малумотномаси). Натижада талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришда сюжетли-ролли ўйинларнинг дидактик жиҳатларини ривожлантириш имконини оширилган; 
талабаларнинг коммуникатив компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини такомиллаштиришга оид тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025-йил 20-май “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг чора-тадбирлар режасининг ИИ бандида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025-йил 20-майдаги 07-06/10-05 563 малумотномаси). Натижада, профессионал ва олий таълим тизимини ривожлантириш бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишнинг илмий-назарий жиҳатлар ва янгича тизимини жорий этишда катта хизмат қилган;
талабаларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик тизими самарадорлигини таъминловчи коммуникатив-шахсий, гностик, аксиологик ва касбий сифатлар компонентларидан иборат критериал-даражали баҳолаш мезонлари асосида ўзини мустақил ташкил этиш, шахсий салоҳиятни рўёбга чиқариш, креативлик ва рефлексив бошқарув тамойилларига мувофиқ модулли, имитацион ва интерактив шаклларда амалга ошириш алгоритмини мақсадли белгилашга доир таклиф ва тавсиялар “Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими”нинг режасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (“Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими”нинг 2025-йил 19-майдаги 01-13/50 далолатномаси). Натижада, коммуникатив компетенцияни ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишнинг илмий-назарий жиҳатлар ва янгича тизимини жорий этишда катта хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish