Кабирова Зарифа Мукаддамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи “Бўлажак ўқитувчиларни аралаш таълим технологиясидан фойдаланишга тайёрлаш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: -
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Тавалдиева Гулбахар Нишановна, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сапа Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор; Худайкулова Шахло Маманиёзова, педагогика фанлари доктори,  доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларни аралаш таълим технологияларидан самарали фойдаланишга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда уни амалиётга жорий этиш бўйича илмий-методик тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қиёсий-таҳлилий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни аралаш таълим технологияларидан фойдаланишга тайёрлашнинг илмий-назарий асослари таҳлил қилиниб, унинг ижтимоий-педагогик зарурати, назарий-методологик манбалари ва илғор хорижий тажрибаси тизимлаштирилган ҳамда устувор педагогик ёндашувлари аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни аралаш таълим технологияларидан фойдаланишга тайёрлаш жараёнининг дидактик тизимини шакллантириш унинг педагогик хусусиятлари, таркибий компонентлари ва унга таъсир этувчи омилларни компетенсиявий, тизимли ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосида таҳлил қилиш, шунингдек мазкур жараённинг мотивацион, когнитив, операцион-технологик ва рефлексив тузилмасини илмий асослаш ҳамда самарадорлигини таъминловчи дидактик, методик ва рақамли-педагогик шарт-шароитларни аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни аралаш таълим технологияларидан фойдаланишга тайёрлашнинг педагогик модели таълим жараёнининг мақсадли, мазмуний, технологик ва натижавий компонентларини интеграциялаш, интерфаол методлар ҳамда инновацион ёндашувларни қўллаш ва рақамли таълим муҳити имкониятларидан самарали фойдаланишнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни аралаш таълим технологияларидан фойдаланишга тайёрлаш жараёнининг самарадорлиги баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари асосида тажриба-синов ишлари ҳамда математик-статистик таҳлил орқали илмий жиҳатдан асослаб берилиб, ушбу жараённи такомиллаштиришга хизмат қилувчи методик материаллар ва амалий тавсиялар тизими ишлаб чиқилиб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бўлажак ўқитувчиларни аралаш таълим технологиясидан фойдаланишга тайёрлаш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қиёсий-таҳлилий ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни аралаш таълим технологияларидан фойдаланишга тайёрлашнинг илмий-назарий асослари тизимлаштирилиб, унинг ижтимоий-педагогик зарурати ва устувор педагогик ёндашувлари аниқлаштирилган ҳолда, рақамли ва анъанавий таълим интеграцияси ҳамда методик таъминот тизими “Умумий педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи билан берилган 429-364-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, аралаш таълимни ташкил этишнинг ижтимоий-педагогик зарурати, аралаш таълим технологиясининг замонавий ҳолати ва ривожланиш тенденсияларини аниқлашга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларни аралаш таълим технологияларидан фойдаланишга тайёрлаш жараёнининг дидактик тизимини шакллантириш унинг педагогик хусусиятлари, таркибий компонентлари ва унга таъсир этувчи омилларни компетенсиявий, тизимли ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосида таҳлил қилиш, шунингдек мазкур жараённинг мотивацион, когнитив, операцион-технологик ва рефлексив тузилмасини илмий асослаш ҳамда самарадорлигини таъминловчи дидактик, методик ва рақамли-педагогик шарт-шароитларни аниқлаш орқали такомиллаштирилган ҳолда, аралаш таълим шароитида касбий тайёргарлик самарадорлигини анъанавий ўқув фаолияти турларини рақамли воситалар билан интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган методик модел, ўқув-дидактик таъминот ва педагогик тавсиялар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997-сонли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2026-йил 31-мартдаги 142-сонли маълумотномаси). Натижада аралаш таълим муҳитида касбий тайёргарликни ривожлантиришга қаратилган методик тизимни такомиллаштиришга хизмат қилган.
бўлажак ўқитувчиларни аралаш таълим технологияларидан фойдаланишга тайёрлашнинг педагогик модели таълим жараёнининг мақсадли, мазмуний, технологик ва натижавий компонентларини интеграциялаш, интерфаол методлар ҳамда инновацион ёндашувларни қўллаш ва рақамли таълим муҳити имкониятларидан самарали фойдаланишнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган ҳамда мазкур жараён самарадорлиги баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари асосида тажриба-синов ишлари ва математик-статистик таҳлил орқали илмий жиҳатдан асослаб берилиб, ишлаб чиқилган методик материаллар ва амалий тавсиялар тизими Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Зиё масканларида” ва “Таълим ва тараққиёт” дастурлари ссенарийсини тайёрлашда қўлланилган (2024-2025 йиллар), натижада аралаш таълимнинг моҳияти ва ижтимоий зарурати ҳақидаги билимларнинг кенгайишига ҳамда бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсияси, рақамли саводхонлиги ва педагогик рефлекциясини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish