Шерматов Абубакир Баҳрановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ф(Р,Т) гравитациясида квазидаврий тебранишлар маълумотлари асосида қора ўралар атрофидаги анизотроп материя майдонларини тадқиқ этиш”, 01.03.01 – Астрономия 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2026.2.PhD/FM1460.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: ф.-м.ф.д. Д.Р.Райимбаев 
Расмий оппонентлар: ф.-м.ф.д. Б.В. Туримов (ЎзР ФА Астрономия институти), ф.-м.ф.ф.д.(PhD) Ф.Ў.Ботиров (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факултети в.б.доценти)
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади – квазидаврий тебранишлар маълумотлари асосида ф(Р,Т) гравитациясида қора ўралар атрофида турли анизотроп-модда майдонларини тадқиқ қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    Илк бор ф(Р,Т) гравитациясида  фантом, чанг ва радиацион анизотроп – модда майдонлари билан ўралган қора ўра ечимлари аналитик чиқарилди ва уларнинг горизонт тузилиши таҳлил қилинди;
    Илк бор заиф ўзаро таъсир ёндашувида скаляр майдон босими градиенти туфайли юзага келадиган қўшимча кучни инобатга олган ҳолда ф(Р,Т) гравитациясида синов зарралари учун ҳаракат тенгламалари олинди;
    Илк бор тасодифий танлаш асосидаги приор қуриш ( "χ" ^"2"  "<1"  ва "р" _"ҚПО"  "≥" "р" _"ИСCО"  ) билан Баес МCМC таҳлили бешта манба квазидаврий тебранишлар маълумотларига қўлланилди ва барча манбаларда  муносабати аниқланди;
    Илк бор микроквазарлар, кам ёруғликли М82 Х–1 галактикаси ва ўта массив СгрА* қора ўрасидан олинган квазидаврий тебранишлар маълумотларидан фойдаланиб, скаляр майдон параметри γ ва материя-геометрия боғланиш параметри α нинг қора ўра массаси билан корреляцияланиши кўрсатилди;
    Илк бор квазидаврий тебранишлар маълумотлари материя – геометрия боғланишининг юлдуз массали ва оралиқ массали диапазонда ҳам (α<0.16), ўта массив қора ўра учун ҳам (α<0.24) заиф эканлигини тасдиқлади;
    Илк бор квазидаврий тебранишлар маълумотлари асосида аниқланган қора ўра массасининг нисбий хатолиги уни ўраб турган майдон турига боғлиқ эмаслиги аниқланди: майдон фантом, чанг ёки радиацион бўлишидан қатъи назар, бу хатолик юлдуз ва оралиқ массали қора ўралар учун 7.2–8.4 %, ўта массив қора ўра учун эса 13.0–14.4 % оралиқларида сақланади;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ушбу диссертацияда тақдим этилган натижалар – айниқса, ф(Р,Т) гравитациясида анизотроп-модда майдонлари билан оралган қора ўралар атрофидаги доиравий орбиталар ва зарраларнинг тебраниш частоталари ҳамда квазидаврий тебранишлар маълумотлари асосида гравитация параметрларига чеклов қўйиш билан боғлиқ топилмалар — халқаро тадқиқотчилар эътиборини қозонган ва юқори импакт факторга эга, илмий экспертизадан ўтган журналларда иқтибос келтирилган:
Энтропй, 2025, 27 (12), 1253, Wеб-Сc, ИФ: 2.1, Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, 2026, 86 (6), 597, Wеб-Сc, ИФ: 4.9, Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, 2025, 85 (2), 126, Wеб-Сc, ИФ: 4.9, Пҳйсиcс оф тҳе Дарк Универсе, 2025, 48, 101855, Wеб-Сc, ИФ: 6.4, Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, 2025, 85 (5), 551, Wеб-Сc, ИФ: 4.9, Жоурнал оф Cосмологй анд Астропартиcле Пҳйсиcс, 2025, 2025 (7), 035, Wеб-Сc, ИФ: 6.0, Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, 2025, 85 (7), 797,           Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, 2025, 85 (9), 1029, Wеб-Сc, ИФ: 4.9, Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, 2025, 85 (10), 1204, Wеб-Сc, ИФ: 4.9, Пҳйсиcс оф тҳе Дарк Универсе, 2025, 50, 102118, Wеб-Сc, ИФ: 6.4, Пҳйсиcс оф тҳе Дарк Универсе, 2025, 50, 102102, Wеб-Сc, ИФ: 6.4, Нуcлеар Пҳйсиcс Б, 2026, 1023, 117318, Wеб-Сc, ИФ: 2.8, Анналс оф Пҳйсиcс, 2026, 486, 170350, Wеб-Сc, ИФ: 3.0

Yangiliklarga obuna bo‘lish