Мустаев Руслан Дамировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темурийлар даври мутафаккирлари ижтимоий-ахлоқий қарашларининг герменевтик таҳлили”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Fal838.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Илмий раҳбар: Сиддиқов Илёсжон Бахромович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Исақова Замирахон Руҳитдиновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шарипова Ойгул Турсуновна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади тарихий-фалсафий ва герменевтик ёндашув асосида темурийлар даври мутафаккирлари ижтимоий-ахлоқий қарашларининг замонавий жамият тараққиёти ва ёшлар маънавий-ахлоқий камолотидаги аҳамиятини асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темурийлар даври мутафаккирлари ижтимоий-ахлоқий қарашларининг герменевтик моҳияти (матн-тарихий контекст-дунёқараш-талқин) инсон камолоти, ижтимоий масъулият, адолатли бошқарув, илм-маърифат ва жамият барқарорлиги ўртасидаги узвий боғлиқликда намоён бўлиши ҳамда илмий-маърифий (таълим, тарбия ва маърифат орқали ахлоқий фазилатларни ривожлантириш), маданий-аксиологик (ҳалоллик, комиллик, маънавий поклик) ва ижтимоий-сивилизацион (адолатли бошқарув, ижтимоий ҳамжиҳатлик, маданият ва давлатчиликнинг уйғун ривожи) аҳамияти исботланган;
темурийлар даври мутафаккирлари қарашларида илгари сурилган умуминсоний қадриятлар (илм ва маърифат, ахлоқ, ҳуқуқ, эътиқод, тасаввуфий масалалар, адолат, тенглик ҳамда эркинлик)нинг фазилат, масъулият, ҳалоллик, комиллик каби ижтимоий-ахлоқий; ҳукмдор масъулияти, жамият барқарорлиги, халқ манфаати каби сиёсий; тенглик, бурч ва жавобгарлик каби ҳуқуқий; маданий ворисийлик, бунёдкорлик каби маданий; нафс тарбияси, комил инсон, руҳий камолот каби диний-тасаввуфий ўзига хос жиҳатлари аниқлаштирилган;
Саъдуддин Тафтазоний, Мир Саййид Шариф Журжоний, Ҳусайн Воиз Кошифий ва Хожа Аҳрор Валий ижтимоий-ахлоқий ҳамда фалсафий-диний қарашларида учрайдиган риё, жаҳолат, манфаатпарастлик, сохта муршидлик ва диний-тасаввуфий қадриятларни ғаразли талқин қилишга қарши ғоялар соғлом диний-маърифий тафаккурни носоғлом диний ғоялардан фарқлашнинг илм-маърифатга таяниш, ахлоқий поклик, шахсий манфаатдан холилик, инсонпарварлик ва маънавий камолотга ёʻналтирилганлик мезонлари ҳамда замонавий “сохта тариқатчилик” кўринишларини танқидий баҳолашдаги аҳамияти очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда Темурийлар даври мутафаккирларининг инсон камолоти, илм-маърифат, ахлоқий фазилат, ватанпарварлик ва ижтимоий масъулиятга оид ғояларининг ёшлар маънавий-ахлоқий дунёқарашини ривожлантиришдаги миллий ғурурни шакллантириш, ватанпарварлик руҳини сингдириш, бунёдкорлик позициясини эгаллаш, маънавий таҳдидларга танқидий муносабат билдириш имкониятлари аниқланиб, уларни ўзлаштиришнинг тарихий-контекстуал англаш, аксиологик баҳолаш, ахлоқий танлов ва ижтимоий фаоллик босқичлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темурийлар даври мутафаккирларининг ижтимоий-ахлоқий қарашларининг герменевтик таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Темурийлар даври мутафаккирлари ижтимоий-ахлоқий қарашларининг герменевтик моҳияти (матн-тарихий контекст-дунёқараш-талқин) инсон камолоти, ижтимоий масъулият, адолатли бошқарув, илм-маърифат ва жамият барқарорлиги ўртасидаги узвий боғлиқликда намоён бўлиши ҳамда илмий-маърифий (таълим, тарбия ва маърифат орқали ахлоқий фазилатларни ривожлантириш), маданий-аксиологик (ҳалоллик, комиллик, маънавий поклик) ва ижтимоий-сивилизацион (адолатли бошқарув, ижтимоий ҳамжиҳатлик, маданият ва давлатчиликнинг уйғун ривожи) аҳамиятига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106-сон “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида нашр этилган ишларда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Университетининг 2025-йил 11-февралдаги 04/11-2450-сон маълумотномаси). Натижада Темурийлар даври мутафаккирлари ижтимоий-ахлоқий қарашларида илгари сурилган умуминсоний қадриятларнинг ижтимоий-ахлоқий ва диний-тасаввуфий жиҳатдан ўзига хослигини очиб беришга хизмат қилган.
Темурийлар даври мутафаккирлари қарашларида илгари сурилган умуминсоний қадриятлар (илм ва маърифат, ахлоқ, ҳуқуқ, эътиқод, тасаввуфий масалалар, адолат, тенглик ҳамда эркинлик)нинг фазилат, масъулият, ҳалоллик, комиллик каби ижтимоий-ахлоқий, ҳукмдор масъулияти, жамият барқарорлиги, халқ манфаати каби сиёсий, тенглик, бурч ва жавобгарлик каби ҳуқуқий, маданий ворисийлик, бунёдкорлик каби маданий, нафс тарбияси, комил инсон, руҳий камолот каби диний-тасаввуфий ўзига хос жиҳатларига доир илмий янгиликлар ва хулосалардан Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан 2023-2024-йилларда тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва марказининг 2025-йил 21-майдаги 02-609-сон маълумотномаси). Натижада Темурийлар даври мутафаккирлари ижтимоий-ахлоқий қарашлари орқали баркамол авлодни юксак ахлоқий идеаллар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир таклиф ва тавсиялар бугунги кунда таълим-тарбия, тарғибот-ташвиқот фаолиятида фойдаланиш заруратини асослашга хизмат қилган.
Саъдуддин Тафтазоний, Мир Саййид Шариф Журжоний, Ҳусайн Воиз Кошифий ва Хожа Аҳрор Валий ижтимоий-ахлоқий ҳамда фалсафий-диний қарашларида учрайдиган риё, жаҳолат, манфаатпарастлик, сохта муршидлик ва диний-тасаввуфий қадриятларни ғаразли талқин қилишга қарши ғоялар соғлом диний-маърифий тафаккурни носоғлом диний ғоялардан фарқлашнинг илм-маърифатга таяниш, ахлоқий поклик, шахсий манфаатдан ҳолилик, инсонпарварлик ва маънавий камолотга ёʻналтирилганлик мезонлари ҳамда замонавий “сохта тариқатчилик” кўринишларини танқидий баҳолашдаги аҳамиятига оид умумлашма ва хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2022-2023 йилларда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 2-декабрдаги 04-36-1232-сон маълумотномаси). Натижада Темурийлар даври мутафаккирлари ижтимоий-ахлоқий қарашларининг умуминсоний моҳияти, уларнинг жамият барқарорлиги ва тараққиёт стратегиясини амалга оширишнинг назарий асослари такомиллашувига хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда Темурийлар даври мутафаккирларининг инсон камолоти, илм-маърифат, ахлоқий фазилат, ватанпарварлик ва ижтимоий масъулиятга оид ғояларининг ёшлар маънавий-ахлоқий дунёқарашини ривожлантиришдаги миллий ғурурни шакллантириш, ватанпарварлик руҳини сингдириш, бунёдкорлик позициясини эгаллаш, маънавий таҳдидларга танқидий муносабат билдириш имкониятлари аниқланиб, уларни ўзлаштиришнинг тарихий-контекстуал англаш, аксиологик баҳолаш, ахлоқий танлов ва ижтимоий фаоллик босқичларига доир янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил учун белгиланган чора-тадбирлар режасининг “2.3.Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўлими”да белгиланган “Ёшларнинг кенг қатламларини жалб этган ҳолда жамиятга ёт бўлган ғоялар, ахлоқий бузуқлик ва салбий иллатларга иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида “Ҳар бир ёшнинг қалби ва онги учун курашамиз!” шиори остида маънавият фестивалларини ташкил этиш” бандида белгиланган ёʻналиши доирасидаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 19-майдаги 05-01-21-2628-сон маълумотномаси). Натижада Темурийлар даври мутафаккирлари ижтимоий-ахлоқий қарашлари орқали баркамол авлодни юксак ахлоқий идеаллар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган.