Каримов Жавлон Кўзиевичнинг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллаштириш муаммолари шароитларида давлат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг худудий жиҳатдан моделлаштириш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Iqt1107.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc. 03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Сауханов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуғаниев Отабек Аллажанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холмуродов Фозил Сарибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув жараёнлари таъсири остида Хоразм вилояти мисолида давлат иқтисодий хавфсизлигини моделлаштиришнинг назарий-услубий асосларини ишлаб чиқиш ва амалий механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
давлат аралашувининг ҳар бир ижобий таъсири унга мос келувчи макроиқтисодий хавф билан бирга юзага чиқишини эътиборга олган ҳолда давлат институтларининг икки томонлама (дуаллик) иқтисодий хавфсизликка-(ЭС) таъсирини оптималлаштириш махЕС=ф(Г,М,С)  модели таклиф этилган; 
давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш бўйича интеграллашган, кўп даражали ва индикаторлараро ўзаро боғлиқликка асосланган комплекс методологик ESI_t=∑_(t=1)^(N_t)▒(w_it r_it)/W_it  интеграл-индекси таклиф этилган;
глобаллашув шароитида Ўзбекистон Республикаси давлат иқтисодий хавфсизлигини баҳолаш ва бошқаришга қаратилган статик кўрсаткичлар мажмуи эмас, балки динамик, мувозанатли кўп компонентли, мултипликатив ва динамик интеграл индекс модели g_ijts=W(∏_(k=1)^(p_ij)▒H_ijkts )  таклиф этилган;
давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги технологик ўзгаришлар – рақамлаштириш – халқаро интегратсия ўртасидаги мураккаб, кўп даражали ва ўзаро боғлиқ тизимли жараёнларни миқдорий баҳолаш учун ижтимоий-иқтисодий, институтсионал ва фазовий омилларни бирлаштирувчи эконометрик
   модели ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигига сезиларли таъсир кўрсатувчи инфляция даражаси ва номинал фоиз ставкаси динамикаси 2026–2030-йиллар кесимида кўп омилли эконометрик моделлар асосида прогноз қилиниб, уларнинг ўрта муддатли истиқболдаги эҳтимолий траекториялари ҳамда иқтисодий хавфсизликка таъсир каналлари миқдорий жиҳатдан баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллаштириш муаммолари шароитларида давлат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг ҳудудий жиҳатдан моделлаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
давлат аралашувининг ҳар бир ижобий таъсири унга мос келувчи макроиқтисодий хавф билан бирга юзага чиқишини эътиборга олган ҳолда давлат институтларининг икки томонлама (дуаллик) иқтисодий хавфсизликка-(ЭС) таъсирини оптималлаштириш махЕС=ф(Г,М,С)  модели бўйича таклиф  Хоразм вилояти ҳокимлиги амалиётига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 23-февралдаги 06-15-09/1769-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклиф натижасида Хоразм вилоятида ялги ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,5 п.п.га ошган, ишсизлик даражаси 1,9 п.п ва инфлятсион босим 6% га камайиш имкониятини берган;
давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш бўйича интеграллашган, кўп даражали ва индикаторлараро ўзаро боғлиқликка асосланган комплекс методологик ESI_t=∑_(t=1)^(N_t)▒(w_it r_it)/W_it  интеграл-индекси Хоразм вилояти ҳокимлиги амалиётига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 23-февралдаги 06-15-09/1769-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм вилоятининг иқтисодий хавфсизлигини интеграл-индекси 2024-йилда 0,60 дан 2025-йилда 0,71 га етиб 0,11 пункт ёки 18,3 %га ошишга эришилган;
глобаллашув шароитида Ўзбекистон Республикаси давлат иқтисодий хавфсизлигини баҳолаш ва бошқаришга қаратилган статик кўрсаткичлар мажмуи эмас, балки динамик, мувозанатли кўп компонентли, мултипликатив ва динамик интеграл индекс модели Хоразм вилояти ҳокимлиги амалиётига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 23-февралдаги 06-15-09/1769-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида Хоразм вилоятида ташқи савдо, технология ва институтсионал блоклар ўзаро кўпайтма шаклида баҳоланди, критик компонентлар учун минимал хавфсизлик Ҳₖ<0,85 чегаралари белгиланган ва глобаллашувдан келувчи хавфлар 1–2 чорак олдин прогноз қилина бошлаш имконини берган; 
давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги технологик ўзгаришлар – рақамлаштириш – халқаро интегратсия ўртасидаги мураккаб, кўп даражали ва ўзаро боғлиқ тизимли жараёнларни миқдорий баҳолаш учун ижтимоий-иқтисодий, институтсионал ва фазовий омилларни бирлаштирувчи эконометрик модели Хоразм вилояти ҳокимлиги амалиётига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 23-февралдаги 06-15-09/1769-сон маълумотномаси). Ушбу янгилик натижасида жорий этилган моделлар мажмуи уч асосий блокни битта интеграллашган эконометрик тизимга бирлаштирган ва 2024-йилга нисбатан 2025-йилда вилоятда рақамли хизматлар улушини 5,8 п.п.га, технологик меҳнат унумдорлигини 27% га ва экспорт барқарорлик индексини 12% га ўсганлиги аниқланган; 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигига сезиларли таъсир кўрсатувчи инфляция даражаси ва номинал фоиз ставкаси динамикаси 2026–2030-йиллар кесимида кўп омилли эконометрик моделлар асосида прогноз қилиниб, уларнинг ўрта муддатли истиқболдаги эҳтимолий траекториялари ҳамда иқтисодий хавфсизликка таъсир каналлари миқдорий жиҳатдан баҳолаш таклифи Хоразм вилояти ҳокимлиги амалиётига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 23-февралдаги 06-15-09/1769-сон маълумотномаси). Мазкур янгилик иқтисодий хавфсизликни монетар омиллар орқали миқдорий бошқариш имконини яратди ва 2026–2030-йиллар учун асосли, эҳтимолий ва хавфсизликка йўналтирилган ссенарийларни тақдим этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish