Жаббаров Нурбек Атаназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат соҳасида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш жараёнларини эконометрик моделлаштириш”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6355.
Илмий раҳбар: Қўзибоев Беҳзод Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходир Турсунбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Долиев Шохаббос Қулмурот ўгли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон саноат соҳасида энергия ресурслари таъсирининг статистик тадқиқотини амалга ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасида саноат тармоғида энергия самарадорлигининг иқтисодий ўсишга қисқа муддатли (ОИЛ = 0.03) ва узоқ муддатли (ОИЛ=1.51) таъсир коеффициентлари кичик ўлчамли кузатувлар учун барқарор ва ишончли натижаларни таъминлайдиган Ауторегрессиве Дистрибутед Лаг (АРДЛ) модели ёрдамида ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасида саноат соҳасида энергия ресурсларидан самарали фойдаланишда барқарорликни ошириш, ресурслар сарфини оптималлаштириш, нарх, сақлаш, таъминот занжири, хавфсизлик ва режалаштиришни аниқлашнинг турли даражаларда (паст 20-40 фоиз, ўрта 50 фоиз, юқори 60-80 фоизларда) баҳолаш имконини берувчи квантил регрессия модели (Қ_(〖IND〗_t ) (τ∣Х=х)=аъ(τ)+X_t^ъ β(τ)) таклиф этилган;
Ўзбекистон Республикасида саноат соҳасига энергия истеъмолини таъсири эндогенлик ва автокорреляцияга чидамли бўлган Фуллй Модифиед Ординарй Леаст Сқуарес (ФМОЛС) методи ёрдамида баҳолаш асосланган;
Ўзбекистон Республикасида энергия тизими (Нефт мисолида) ва саноат соҳасининг ривожланиш тенденсияларининг АРИМА модели ёрдамида 2030-йилгача бўлган даврларга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон саноат соҳасида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш жараёнларини эконометрик моделлаштириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикасида саноат тармоғида энергия самарадорлигининг иқтисодий ўсишга қисқа муддатли (ОИЛ = 0.03) ва узоқ муддатли (ОИЛ=1.51) таъсир коеффициентлари кичик ўлчамли кузатувлар учун барқарор ва ишончли натижаларни таъминлайдиган Ауторегрессиве Дистрибутед Лаг (АРДЛ) модели Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 7-1235-сон маълумотномаси). Натижада, нефт энергиясининг саноат соҳасига қисқа ва узоқ муддатли таъсирини ифодаловчи коеффициентларни ҳисоблаш имконияти яратилган бўлиб, қисқа муддатда нефт энергия истеъмолининг 1 фоизга ошиши, саноат соҳасини ўсишини 0.03 фоизга, узоқ муддатда эса 1.51 фоизга ошириши аниқланган. АРДЛ модели ёрдамида олинган натижалар узоқ ва қисқа муддатда нефт истеъмолини ошириш орқали саноат ишлаб чиқаришга эришишни таъминлаган. Ушбу илмий янгиликдан Ўзбекистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қисқа ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган;
Ўзбекистон Республикасида саноат соҳасида энергия ресурсларидан самарали фойдаланишда барқарорликни ошириш, ресурслар сарфини оптималлаштириш, нарх, сақлаш, таъминот занжири, хавфсизлик ва режалаштиришни аниқлашнинг турли даражаларда (паст 20-40 фоиз, ўрта 50 фоиз, юқори 60-80 фоизларда) баҳолаш имконини берувчи квантил регрессия модели Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 7-1235-сон маълумотномаси). Натижада, нефт энергия истеъмоли саноат ишлаб чиқаришнинг барча квантилларида саноат соҳасига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси ва Хоразм вилоятида энергия тизимини ривожлантириш ва саноат соҳасининг ўсишига эришишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқишда ушбу натижа инобатга олинган;
    Ўзбекистон Республикасида саноат соҳасига энергия истеъмолини таъсири эндогенлик ва автокорреляцияга чидамли бўлган Фуллй Модифиед Ординарй Леаст Сқуарес (ФМОЛС) методи ёрдамида баҳолаш бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 7-1235-сон маълумотномаси). Натижада, саноат соҳасини ривожлантиришда энергия тизими билан биргаликда табиий ресурслар, ишсизлик ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар синергик равишда саноат соҳасига таъсир қилиши инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси ва Хоразм вилоятида саноат соҳасини ривожлантиришда энергия самарадорлигига эришилган;
Ўзбекистон Республикасида энергия тизими (Нефт мисолида) ва саноат соҳасининг ривожланиш тенденсияларининг АРИМА модели ёрдамида 2030-йилгача бўлган даврларга прогноз кўрсаткичлари Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 21-апрелдаги 7-1235-сон маълумотномаси). Бу илмий янгилик натижасида, Ўзбекистон Республикасида ва Хоразм вилоятида саноат соҳасининг ўсишига эришишда нефт энергияси истеъмолини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish