Бўриев Жамшид Парда ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги операциялари методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Дссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Iqt921
Илмий маслаҳатчи – и.ф.д., профессор Элмирзаев Самариддин Эшқувватович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.I.42.02
Расмий оппонентлар: и.ф.д., дос. Абсаломов Акром Толлибоевич, и.ф.д., проф.Бердияров Баҳриддин Тавашарович ҳамда и.ф.д., проф. Раззақов Жасур Ҳамрабоевич.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги операциялари методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий, услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
институционал трансформация, активлар сифатини яхшилаш, мижозлар базасини кенгайтириб бориш, соф фойда ва рентабеллик кўрсаткичларининг барқарор ўсиб боришига эришиш, капиталлашув даражасини ошириб бориш воситасида кредит рейтингини яхшилаш орқали қарз қимматли қоғозларини жойлаштиришда купон ставкани пасайтириш ва узун пуллар жалб қилишга эришиш таклиф этилган;
макроиқтисодий даражада миллий валюта барқарорлигига эришилиши натижасида молия бозорида капитали баҳоси пасайганда узоқ муддатли қарз капитали бўйича қўшимча харажатларнинг олдини олиш мақсадида қарз инструментларини муддатидан олдин қоплаш таклиф этилган;
глобал қимматли қоғозлар бозорига халқаро облигациялар жойлаштириш орқали капитал жалб қилишда халқаро молия бозорида юқори нуфузга эга бўлган профессионал воситачилар синдикатини жалб қилиш орқали инвестицион жозибадорликни ошириш имконияти асосланган;
инвестицион фаолиятни кенгайтириш ҳамда қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларнинг қамров даражасини ошириш мақсадида тижорат банкларининг қимматли қоғозлар портфелини валюталар кесимида диверсификациялаш ҳамда қимматли қоғозларга киритиладиган инвестициялар ҳажмини ошириш таклиф этилган;
тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш, хорижий капитални диверсификациялашга имконини берувчи миллий ва хорижий валютадаги қарз инструментларини халқаро қимматли қоғозлар бозорида таъминланмаганлик асосида жойлаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги операциялари методологиясини такомиллаштириш бўйича бўйича олинган илмий натижалар асосида:
институционал трансформация, активлар сифатини яхшилаш, мижозлар базасини кенгайтириб бориш, соф фойда ва рентабеллик кўрсаткичларининг барқарор ўсиб боришига эришиш, капиталлашув даражасини ошириб бориш воситасида кредит рейтингини яхшилаш орқали қарз қимматли қоғозларини жойлаштиришда купон ставкани пасайтириш ва узун пуллар жалб қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Асакабанк АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 2026-йил 26- январдаги 02/6-610/17 сонли маълумотномаси, Асакабанк АЖнинг 2026 йил 23 январдаги 19-01/54 сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредит рейтинги С&П ва Моодйъс томонидан “барқарор”дан “ижобий”га яхшиланиши, Фитч Ратингс томонидан узоқ муддатли рейтингнинг “ББ-”дан “ББ”га кўтарилиши натижасида 300 миллион АҚШ доллари миқдорида еврооблигациялар 7,2 фоиздан, 1,5 триллион сўм миқдоридаги халқаро облигациялар 17,95 фоиздан муваффақиятли жойлаштирилган. Шунингдек Асакабанк АЖ банк кредит рейтинги Фитч Ратингс томонидан “ББ-”дан “ББ”га оширилишига, натижада банкнинг навбатдаги корпоратив облигациялари эмиссияси бўйича купон ставка 18 фоиз этиб белгиланишига эришилган;
макроиқтисодий даражада миллий валюта барқарорлигига эришилиши натижасида молия бозорида капитали баҳоси пасайганда узоқ муддатли қарз капитали бўйича қўшимча харажатларнинг олдини олиш мақсадида қарз инструментларини муддатидан олдин қоплаш таклифи Асакабанк АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Асакабанк АЖнинг 2026 йил 23 январдаги 19-01/54 сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф банкнинг юқори бошқарув органи, шу жумладан банк кузатув кенгашининг 2025-йил 25-декабрдаги корпоратив облигациялар 5-эмиссиясида инобатга олиниб, муддатидан олдин қайтариб сотиб олиш имконияти эмиссия рисоласида қайд этилган;
глобал қимматли қоғозлар бозорига халқаро облигациялар жойлаштириш орқали капитал жалб қилишда халқаро молия бозорида юқори нуфузга эга бўлган профессионал воситачилар синдикатини жалб қилиш орқали инвестицион жозибадорликни ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 2026-йил 26- январдаги 02/6-610/17 сонли маълумотномаси). Натижада банк томонидан 2024-2025 йилларда Ж.П. Морган, Cити, Соcиете Генерале, Натихис, Стандард Чартеред, Машреқбанк, Абу Дҳаби Cоммерcиал Банк, Оман Инвестмент Банк, Cоммерзбанк андеррайтерлар синдикати воситачилигидан Лондон фонд биржасидан 829 миллион АҚШ долларига тенг хорижий капитал жалб қилинишига эришилган;
инвестицион фаолиятни кенгайтириш ҳамда қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларнинг қамров даражасини ошириш мақсадида тижорат банкларининг қимматли қоғозлар портфелини валюталар кесимида диверсификациялаш ҳамда қимматли қоғозларга киритиладиган инвестициялар ҳажмини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 2026-йил 26- январдаги 02/6-610/17 сонли маълумотномаси). Натижада тижорат банкларининг инвестицион фаоллигини ошириш ҳамда турли валюталарда инвестицион портфел шакллантириш имкони яратилган. Хусусан, мазкур таклиф натижасида “Ўзмиллийбанк” АЖда қимматли қоғозларга киритилган инвестициялар ҳажми 2024-йил июн ойидаги 7,0 триллион сўмдан 2025-йил март ойида 7,62 триллион сўмга етган бўлиб, қимматли қоғозлар портфелининг 7 фоиздан ортиғи ёки 543,87 миллиард сўм эквивалентидаги қисми хорижий валютада шакллантирилган;
тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш, хорижий капитални диверсификациялашга имконини берувчи миллий ва хорижий валютадаги қарз инструментларини халқаро қимматли қоғозлар бозорида таъминланмаганлик асосида жойлаштириш таклифи Агробанк АТБ томонидан амалиётга жорий этилган (Агробанк АТБнинг 2025 йил 6 октябрдаги 07-2/10-1250 сонли маълумотномаси). Натижада Агробанк АТБ томонидан 400 миллион АҚШ доллари миқдорида беш йиллик таъминланмаган еврооблигациялар ҳамда 700 миллиард сўмлик таъминланмаган халқаро облигациялар муомалага чиқарилган ва Лондон фонд биржасида муваффақиятли жойлаштирилган.