Абдуллаев Жаҳонгир Низом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): 
“Уй-жой қурилиш соҳасида инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш стратегиясини моделлаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3730
Илмий раҳбар: Хусаинов Шавкат Абдушукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти,        DSc.03/2026.31.01.I.42.02
Расмий оппонентлар: Юлдашев Обиддин Тошмурзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Турсунов Жаҳонгир Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Трастбанк” ХАБ
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади уй-жой қурилиш соҳасидаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш стратегиясини моделлаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уй-жой қурилиш соҳасидаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш стратегиясини такомиллаштириш мақсадида лойиҳа риск даражаси, пул оқимлари барқарорлиги ва молиялаштириш манбалари тузилмасини инобатга олган ҳолда молиявий натижаларни оптималлаштиришга қаратилган комплекс модел таклифи этилган;
лойиҳанинг ҳаётий циклидаги риск ва ликвидлик омиллари инобатга олинган ҳолда дисконтланган пул оқимлари қиймати ва инвестиция манбалари тузилмасини интеграл тарзда баҳолаш орқали уй-жой қурилиш соҳасидаги инвестицион лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш услуби такомиллаштириш таклиф этилган; 
бозор конюнктураси, аҳоли тўлов қобилияти ва давлат иштирокини кўрсаткичларини қамраб олган кўп омилли параметрлар асосида уй-жой қурилиш соҳасидаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф этилган; 
уй-жой қурилиш соҳасидаги инвестицион лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш мақсадида лойиҳанинг таннархи, бозордаги ўртача сотув нархи, банк фоиз ставкалари ҳамда техник-иқтисодий параметрлар (қаватлар сони, уй-жой синфи, қурилиш материаллари нархи)ни ўзаро боғлиқ ҳолда комплекс ҳисобга олувчи интеграл молиявий модел таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уй-жой қурилиш сўҳасидаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш стратегиясини моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
уй-жой қурилиш соҳасидаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш стратегиясини такомиллаштириш мақсадида лойиҳа риск даражаси, пул оқимлари барқарорлиги ва молиялаштириш манбалари тузилмасини инобатга олган ҳолда молиявий натижаларни оптималлаштиришга қаратилган комплекс модел таклифи “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси” ҳамда “Тошкент Инвест Компанияси” АЖ томонидан уй-жой қурилиши инвестицион лойиҳаларнинг пул оқимлари ва рискларни интеграл бошқаришда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”нинг 2026-йил 2-апрелдаги 03-695-сон далолатномаси ва АЖ “Тошкент Инвест Компанияси”нинг 2026-йил 28-апрелдаги 1120/1-сонли далолатномаси). Натижада, таклиф этилган модел “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”да 2024–2025 йилларда амалга оширилган 11 та йирик лойиҳада жорий қилиниб, соф пул оқимларини 16,3 фоизга ошириш, молиялаштириш харажатларини 12,7 фоизга қисқартириш ҳамда инвестиция рисклари интеграл индексини 0,71 дан 0,56 гача пасайтириш имконини берди. Шунингдек, модел “Тошкент Инвест Компанияси” акциядорлик жамиятининг 2024–2026 йилларга мўлжалланган 9 та инвестицион лойиҳасида қўлланилиб, соф пул оқимлари 14,8 фоизга оширилди, молиялаштириш харажатлари 11,2 фоизга камайтирилди ва инвестиция рисклари индекси 0,67 дан 0,54 гача пасайтирилди. Ушбу натижалар ишлаб чиқилган моделнинг юқори амалий самарадорлигини тасдиқлайди.
лойиҳанинг ҳаётий циклидаги риск ва ликвидлик омиллари инобатга олинган ҳолда дисконтланган пул оқимлари қиймати ва инвестиция манбалари тузилмасини интеграл тарзда баҳолаш орқали уй-жой қурилиш соҳасидаги инвестицион лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш услуби такомиллаштириш таклифи “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси” ҳамда “Тошкент Инвест Компанияси” АЖ томонидан йилларда амалга оширилган уй-жой қурилиш инвестицион лойиҳалар ҳаётий цикли босқичларида риск ва ликвидлик омилларини комплекс ҳисобга олган ҳолда дисконтланган пул оқимларини интеграл баҳолаш механизми сифатида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”нинг 2026-йил 2-апрелдаги 03-695-сон далолатномаси, АЖ “Тошкент Инвест Компанияси”нинг 2026-йил 28-апрелдаги 1120/1-сонли далолатномаси). Таклиф этилган интеграл баҳолаш услуби “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”да 2024-2025-йилларда амалга оширилган 8 та инвестицион лойиҳада қўлланилиб, дисконтланган пул оқимлари қийматини 13,9 фоизга ошириш, ликвидлик рисклари индексини 0,64 дан 0,51 гача пасайтириш ва инвестиция қарорларини қабул қилиш муддатини 20,0 фоизга қисқартириш имконини берди. Шунингдек, ушбу услуб “Тошкент Инвест Компанияси” АЖда 2023-2025-йилларда амалга оширилган 6 та лойиҳада жорий қилиниб, дисконтланган пул оқимлари қиймати 12,6 фоизга оширилди, ликвидлик рисклари индекси 0,61 дан 0,49 гача пасайтирилди ҳамда қарор қабул қилиш муддати 18,0 фоизга қисқартирилди. Бу натижалар ишлаб чиқилган услубнинг уй-жой қурилиши инвестицион лойиҳаларини баҳолашда юқори амалий самарадорлигини тасдиқлайди.
бозор конъюнктураси, аҳоли тўлов қобилияти ва давлат иштирокини кўрсаткичларини қамраб олган кўп омилли параметрлар асосида уй-жой қурилиш соҳасидаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш стратегияси ишлаб чиқиш таклифи “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси” ” ҳамда “Тошкент Инвест Компанияси” АЖ амалиётида уй-жой қурилиш соҳасидаги инвестицион ташаббусларни шакллантириш ва уларни молиявий режалаштириш жараёнларида қўлланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”нинг 2026-йил 2-апрелдаги 03-695-сон далолатномаси ва АЖ “Тошкент Инвест Компанияси”нинг 2026-йил 28-апрелдаги 1120/1-сонли далолатномаси). Таклиф этилган стратегия “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”да 2024–2025 йилларда амалга оширилган 6 та инвестицион лойиҳада қўлланилиб, прогнозлаш аниқлиги 16 фоизга оширилди, тўлов қобилияти риск индекси 0,65 дан 0,51 гача пасайтирилди ва хусусий капитал жалб қилиш имкониятлари кенгайтирилди. Шунингдек, стратегия “Тошкент Инвест Компанияси” АЖда 2024–2025 йилларда 5 та лойиҳада жорий қилиниб, сотув прогнозлари аниқлиги 14,0 фоизга оширилди, рисклар 0,68 дан 0,53 гача камайтирилди ҳамда давлат ва хусусий молиялаштириш манбалари таркиби оптималлаштирилди. Бу натижалар таклиф этилган стратегиянинг юқори амалий самарадорлигини тасдиқлайди.
уй-жой қурилиш соҳасидаги инвестицион лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш мақсадида лойиҳанинг таннархи, бозордаги ўртача сотув нархи, банк фоиз ставкалари ҳамда техник-иқтисодий параметрлар (қаватлар сони, уй-жой синфи, қурилиш материаллари нархи)ни ўзаро боғлиқ ҳолда комплекс ҳисобга олувчи интеграл молиявий модел таклифи “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси” ҳамда “Тошкент Инвест Компанияси” АЖ томонидан янги шаҳар ҳудудларида амалга оширилаётган турар-жой қурилиш лойиҳаларини иқтисодий жиҳатдан асослаш жараёнида татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”нинг 2026-йил 2-апрелдаги 03-695-сон далолатномаси ва АЖ “Тошкент Инвест Компанияси”нинг 2026-йил 28-апрелдаги 1120/1-сонли далолатномаси). Таклиф этилган интеграл молиявий модел “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”да 2024–2025-йилларда амалга оширилган 6 та инвестицион лойиҳада қўлланилиб, капитал харажатларини режалаштириш аниқлигини 17,0 фоизга ошириш ҳамда молиявий рискларни 0,13 пунктга камайтириш имконини берди. Шунингдек, модел “Тошкент Инвест Компанияси” АЖда 2024-2025-йилларда 4 та лойиҳада жорий қилиниб, капитал қўйилмаларни режалаштириш аниқлиги 16,0 фоизга оширилди ва молиявий рисклар 0,12 пунктга пасайтирилди. Бу натижалар таклиф этилган интеграл молиявий моделнинг уй-жой қурилиши инвестицион лойиҳалари бўйича қарор қабул қилишда юқори амалий самарадорлигини тасдиқлайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish