Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Аблатдийн Кераматдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Катта Орол денгизи зоопланктони (фаунаси, экологияси, сукцессияси, амалий аҳамияти)», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/B136.
Илмий раҳбар: Мирабдуллаев Искандар Мирбатирович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Зоология институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.52.01.
Расмий оппонентлар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Камилов Бахтиёр Ганиевич, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Орол денгизи зоопланктон организмлари таркибининг мавжуд ҳолатини ва таркибидаги кўп йиллик сукцессияси қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Катта Оролнинг зоопланктон организмларининг хилма-хиллик ҳолати баҳоланган;
Катта Орол зоопланктон организмлари ривожланишининг миқдорий кўрсаткичлари аниқланган;
Орол денгизи зоопланктон организмлари таркибида доминант ҳисобланган Artemia parthenogenetica тури биологияси бўйича янги маълумотлар очиб берилган;
Орол денгизи сувининг шўрхок ҳолатидан кейинги кучли шўрланиш ҳолатига ўтиш давридаги зоопланктон таркибидаги ўзгаришлар мунтазамлиги аниқланган;
зоопланктоннинг мавсумий ўзгаришларидаги қонуниятлар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Катта Орол денгизи зоопланктони бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Орол артемия цисталарини ҳажм (миқдор) бўйича йиғиш ҳамда йиғиш муддатлари ва тақиқлаш муддатлари юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Мўйноқ тумани бўлими амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 2 майдаги 03-01/18-7-1596-сон маълумотномаси). Натижада ушбу биоресурсдан барқарор фойдаланиш ва Орол денгизига нисбатан артемия ресурсларини бошқаришнинг  оптимал стратегиясини ишлаб чиқиш имконини берган;
диапауза ҳолатидаги цисталардан олинган артемиянинг баъзи параметрлари ва биологик хусусиятлари асосида артемия цисталаридан балиқ чавоқлари учун бошланғич озуқа сифатида фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар «Нукус Балиқ» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7 майдаги 04/014-1167-сон маълумотномаси). Натижада таркибида балиқ чавоқларининг юқори яшовчанлигини таъминловчи аминокислоталар, витаминлар, микроэлементлар, ёғ кислоталари ва ферментларни ўз ичига олган жонли озуқадан фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish