Эргашев Умиджон Ибрагимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Солиқ потенсиалини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5470
Илмий раҳбар: Ахроров Зариф Орипович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Халқаро университети
ИК фолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Акмал Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат  университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади солиқ потенсиялини баҳоаш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш мақсадида уларнинг ихтиёрига юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи, айланмадан солиқ ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қолдириш таклиф этилган;
қўшилган қиймат солиғини қўллаш хизматлар таннархини оптималлаштириш, молиявий натижаларни яхшилаш ва «қайтарилмайдиган қўшилган қиймат солиғи» билан боғлиқ муаммосини бартараф этиш имкониятлари таклиф этилган;
фойда солиғи тизимида қарзли молиялаштиришни чеклаш ва молиявий ёрдам кўринишидаги операцияларнинг солиқ базасига салбий таъсирини камайтириш таклиф қилинган;
фойда солиғи бўйича солиқ чегирмаларининг салбий таъсирини минималлаштиришда муаммоли активлар ва захира фондлари бўйича харажатлар чегирмасига чеклов ўрнатилиши таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Солиқ потенсиалини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш мақсадида уларнинг ихтиёрига юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи, айланмадан солиқ ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қолдириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 6-ноябрдаги 18/1-124813-сонли далолатномаси). Натижада, маҳаллий бюджет даромад базасини мустаҳкамлашга, ўз инфратузилмаси ва ижтимоий лойиҳаларини молиялаштириш имкониятига эга бўлган.
қўшилган қиймат солиғини қўллаш хизматлар таннархини оптималлаштириш, молиявий натижаларни яхшилаш ва «қайтарилмайдиган қўшилган қиймат солиғи» билан боғлиқ муаммосини бартараф этиш имкониятлари таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243-моддаси 15-бандини чиқариб юборилишида  ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 6-ноябрдаги 18/1-124813-сонли далолатномаси). Натижада, хизматлари харажатлари пасайиши ва кирим қилинган ҚҚС учун кредит олиш имконияти яратилиши, ҚҚСнинг бевосита ишлаб чиқариш солиғига айланишини бартараф этиш ҳамда солиқ тушумларининг ошишига олиб келган.
фойда солиғи тизимида қарзли молиялаштиришни чеклаш ва молиявий ёрдам кўринишидаги операцияларнинг солиқ базасига салбий таъсирини камайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 299-моддаси 4-қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 6-ноябрдаги 18/1-124813-сонли далолатномаси). Натижада, фоиз мажбуриятисиз қарзлар ёки қайтариш шарти билан молиявий ёрдамлар бўйича қарз олувчининг даромадини аниқлаш ва солиқ базасини кенгайтириш имкониятини берган.
фойда солиғи бўйича солиқ чегирмаларининг салбий таъсирини минималлаштиришда муаммоли активлар ва захира фондлари бўйича харажатлар чегирмасига чеклов ўрнатилиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 315-моддаси 2-қисмининг 3-хатбошида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 6-ноябрдаги 18/1-124813-сонли далолатномаси). Натижада, захира фондларидан фойдани регулятори сифатида фойдаланишни чеклашга ва солиқ базасини ошишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish