Бобоқулов Санжар Бахронкуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.3.DSc/Iqt792
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Пўлатов Муҳиддин Эгамбердиевич
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори, и.ф.д., Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, Оʻзбекистон Халқаро ислом академияси профессори, и.ф.д., ЎзР ФА академиги Тўхлиев Нурислом ва Фарғона давлат университети профессори, и.ф.д Мирзаев Абдуллажон Топилович.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 
рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида уй-жой коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантиришга қаратилган илмий-назарий, услубий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уй-жой коммунал хизматларининг экологик барқарорлигини баҳолаш методологияси ресурслардан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни камайтириш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни минималлаштириш индикаторларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилиб, “Экологик самарали ривожлантириш” кўрсаткичлар тизими орқали экологик ва иқтисодий самарадорликни комплекс баҳолаш услубиёти ишлаб чиқилган;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарни бошқаришда “МcКинсей 7С” модели тармоқ хусусиятларига мослаштирилиб, стратегик, ташкилий ва инсон ресурслари омилларининг ўзаро уйғунлигини комплекс баҳолаш ҳамда бошқарув самарадорлигини аниқлашнинг методикаси такомиллаштирилган;
уй-жой коммунал хизматларини молиялаштиришни диверсификация қилиш мақсадида “Краудфабдинг ва Краудсорсинг” рақамли платформаларини татбиқ этиш модели ишлаб чиқилиб, аҳоли, бошқарув субектлари ва инвесторларнинг молиявий ресурслари ҳамда интеллектуал салоҳиятини интеграциялаш орқали умумий фойдаланиладиган мулкларни таъмирлаш, реновациялаш, ва модернизациялаш лойиҳаларини амалга оширишнинг инновацион усули ишлаб чиқилган;
уй-жой коммунал хизматларини давлат томонидан тартибга солишнинг молиявий, техник, институционал ва ижтимоий омилларини интеграцияловчи комплекс баҳолаш “Тартибга солиш” механизми ишлаб чиқилиб, тармоқ ривожланишини баҳолаш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг илмий-методик ёндашуви асосланган;
Самарқанд вилоятида уй-жой коммунал хизмат кўрсатишда тармоқни стратегик ривожлантириш ва инвестиция сиёсатини илмий асослашга хизмат қилувчи истиқболли параметрларга асосланган 2029-йилгача мўлжалланган эконометрик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
уй-жой коммунал хизматларининг экологик барқарорлигини баҳолаш методологияси ресурслардан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни камайтириш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни минималлаштириш индикаторларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилиб, “Экологик самарали ривожлантириш” кўрсаткичлар тизими орқали экологик ва иқтисодий самарадорликни комплекс баҳолаш услули Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 1-февралдаги ПҚ-47-сон “Кўп квартирали уйларни бошқаришни такомиллаштириш ва коммунал хизматлар кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган устувор вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 11-февралдаги 34-06/1571-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу кўрсаткичлар тизими уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш жараёнининг экологик самарали ривожлантиришни баҳолаш, хизмат сифатини ошириш ва барқарор ривожланишини таъминлашда амалий восита сифатида хизмат қилган;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарни бошқаришда “МcКинсей 7С” модели тармоқ хусусиятларига мослаштирилиб, стратегик, ташкилий ва инсон ресурслари омилларининг ўзаро уйғунлигини комплекс баҳолаш ҳамда бошқарув самарадорлигини аниқлашнинг методикаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-апрелдаги ПФ-66-сон “Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган мақсадларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 
11-февралдаги 34-06/1571-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш натижасида, “МcКинсей 7С” модели биринчи бор уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш корхоналар фаолиятига мослаштирилиб, соҳа учун хос ташкилий, иқтисодий ва инсон ресурслари омиллари аниқланган ҳамда уларнинг ўзаро интеграцияланган бошқарув тизим сифатида қарашига асос бўлган;
уй-жой коммунал хизматларини молиялаштиришни диверсификация қилиш мақсадида “Краудфабдинг ва Краудсорсинг” рақамли платформаларини татбиқ этиш модели ишлаб чиқилиб, аҳоли, бошқарув субектлари ва инвесторларнинг молиявий ресурслари ҳамда интеллектуал салоҳиятини интеграциялаш орқали умумий фойдаланиладиган мулкларни таъмирлаш, реновациялаш, ва модернизациялаш лойиҳаларини амалга оширишнинг инновацион усули Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сон ““Рақамли Ўзбекистон – 2030” Стратегияси тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг истиқболли мақсадларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 11-февралдаги 34-06/1571-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф асосида аҳоли яшаш ҳудудларида уй-жой коммунал хизмат кўрсатишда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, инновацион лойиҳа ва ташаббусларини амалга оширишни кўнгиллилар томонидан лойиҳалаш ва молиялаштириш натижасида уй-жой коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш имкониятлари яратилган.
уй-жой коммунал хизматларини давлат томонидан тартибга солишнинг молиявий, техник, институционал ва ижтимоий омилларини интеграцияловчи комплекс “Тартибга солиш” механизми ишлаб чиқилиб, тармоқ ривожланишини баҳолаш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг илмий-методик ёндашуви Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 24-февралдаги 100-сон “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун асос қилиб олинган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 11-февралдаги 34-06/1571-сон маълумотномаси). Амалий аҳамияти сифатида, бу ёндашув хизмат кўрсатиш ривожлантириш ҳамда бошқарув қарорларини мақсадли, асосли тарзда қабул қилишга хизмат қилаган. Шу билан бирга, у уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва рақамли иқтисодиёт талабларига мослаштириш учун илмий-амалий асос сифатида қабул қилинган;
Самарқанд вилоятида уй-жой коммунал хизмат кўрсатишда тармоқни стратегик ривожлантириш ва инвестиция сиёсатини илмий асослашга хизмат қилувчи истиқболли параметрларга асосланган 2029-йилгача мўлжалланган эконометрик прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 
11-сентябрдаги ПФ-158-сон ““Ўзбекистон – 2030” Стратегияси” тўғрисидаги Фармонида келтирилган мақсадларни амалга оширишда қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 
11-февралдаги 34-06/1571-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз параметрдан фойдаланиш натижасида аҳолига кўрсатиладиган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими субектлари фаолиятини ривожлантиришда хизмат кўрсатиш корхоналари сони 40,0 % га, асосий капиталга киритилган инвестицияларда хизмат кўрсатишнинг улушини 60,0 % га ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish