Исроилова Муҳаббат Рустамжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Миллий иқтисодиётда реал секторни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий усулларини такомиллаштириш”, 08.00.01 - “Иқтисодиёт назарияси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt3956.
Илмий раҳбар: Мамбетжанов Қаҳрамон Қурбандурдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.I.01.10.
Расмий оппонентлар: Тухлиев Нурислам, иқтисодиёт фанлари доктори, академик;
Абдуллаев Суюн Ортиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётда реал секторни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий усулларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикада реал секторни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий усулларини “Ташқи дунё” сектори учун товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчи субектларнинг қарз муносабатларида юзага келадиган мажбуриятларининг бир қисмига давлат томонидан кафиллик бериш тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
миллий иқтисодиёт реал секторида фискал воситаларнинг рағбатлантирувчи функсиясини оширишга иқтисодиёт субектларининг айланмага асосланган тўлов тизимидан қўшилган қийматни ҳисобга олиш тизимига транформациялашув жараёнида уларнинг фискал мослашув харажатларини бир йиллик компенсация қилиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
реал секторнинг қишлоқ хўжалиги тармоғида маҳсулотларни йетиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва сотиш жараёнларини кучайтиришга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий қадоқларда реализацияга чиқарадиган ҳамда ўз ходимларига тўланадиган иш ҳақи миқдорини мамлакатдаги ўртача иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаган даражада ҳисоблаган субектларга давлат томонидан алоҳида фискал имтиёзлар бериш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
республикада реал сектор ривожланишига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида мамлакатда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030 йилга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миллий иқтисодиётда реал секторни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
республикада реал секторни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий усулларини “Ташқи дунё” сектори учун товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчи субектларнинг қарз муносабатларида юзага келадиган мажбуриятларининг бир қисмига давлат томонидан кафиллик бериш тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-августдаги ПФ-138-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан В очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 1-иловасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 27-декабрдаги 05-05-01422-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши республикада йирик бизнеснинг инвестицион лойиҳаларини молиявий ресурслар билан таъминлаш, банк тизимида кредитлаш жараёнларини рағбатлантириш ва стратегик соҳаларда барқарор ривожланишга эришишни таъминлашга хизмат қилади;
миллий иқтисодиёт реал секторида фискал воситаларнинг рағбатлантирувчи функсиясини оширишга иқтисодиёт субектларининг айланмага асосланган тўлов тизимидан қўшилган қийматни ҳисобга олиш тизимига транформациялашув жараёнида уларнинг фискал мослашув харажатларини бир йиллик компенсация қилиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19-августдаги ПФ-138-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан В очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 1-иловаси 9-банди шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 27-декабрдаги 05-05-01422-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши республикада янги ҚҚС тўловчиси бўлган хўжалик субектларининг солиқ юкини вақтинча йенгиллаштириш орқали уларнинг расмий иқтисодиётга интеграциялашувини жадаллаштиради, инвестиция ва айланма маблағларни кўпайтириш имконини яратади ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми, бандлик ва рақобатбардошликни ошириш орқали реал секторнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади;
реал секторнинг қишлоқ хўжалиги тармоғида маҳсулотларни етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва сотиш жараёнларини кучайтиришга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий қадоқларда реализацияга чиқарадиган ҳамда ўз ходимларига тўланадиган иш ҳақи миқдорини мамлакатдаги ўртача иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаган даражада ҳисоблаган субъектларга давлат томонидан алоҳида фискал имтиёзлар бериш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 8-апрелдаги ПҚ-136-сон “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 2-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 27-декабрдаги 05-05-01422-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида реал секторнинг қишлоқ хўжалиги тармоғида самарадорлик ва қайта ишлаш жараёнларини кучайтириш, юқори иш ҳақи тўлайдиган ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади;
республикада реал сектор ривожланишига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида мамлакатда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон-2030» стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 27-декабрдаги 05-05-01422-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши 2030-йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичларини тўғри прогноз қилишда амалий ёрдам беради.