Мавланова Умида Баходировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): 
“Инновацион иқтисодиёт шаклланиши шароитида инсон капитали сифатини оширишнинг назарий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси”.
Диссертация  мавзуси  рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt5957.
Илмий раҳбар: Каримов Диёр Мухтарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.I.01.10.
Расмий оппонентлар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Усманов Анвар Саидмахмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: АЛФРАГАНУС УНИВЕРСИТЙ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион иқтисодиёт шаклланиши шароитида инсон капитали сифатини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“инсон капитали сифати” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инсон капиталида мужассамлашган қийматнинг унинг истеъмол қиймати (нафлилиги) орқали рўёбга чиқиш даражаси, яъни билим, малака ва касбий қобилиятларнинг меҳнат жараёнида қўшимча қиймат, даромад ҳамда ижтимоий-иқтисодий самара яратиш қобилиятини ифодаловчи иқтисодий категория сифатида ёндашиш асосида такомиллаштирилган.
республикада инсон капитали сифатини оширишга тегишли халқаро ташкилотлардан аккредитациясидан ўтиб, жаҳон стандартларига жавоб берадиган етук мутахассислар тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектларига (ўқув марказлари) улар ўқитган талабаларнинг ўқитиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш орқали эришиш таклифи асосланган;
республикада инсон капитали самарадорлигини ошириш механизмини битирувчилари ИТ-хизматларини экспорт қилувчи ташкилотларга ишга жойлашган нодавлат таълим ташкилотларига ҳар бир битирувчи учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган битирувчилар учун эса 105 бараваргача бир марталик субсидия ажратиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
ИТТКИ, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларига харажатлар ўртасида коррелясион-регрессион боғлиқликка асосланган эконометрик моделни ишлаб чиқиш орқали республикада меҳнат унумдорлигини оширишнинг 2030-йилгача бўлган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“инсон капитали сифати” тушунчаси иқтисодий мазмунининг инсон капиталида мужассамлашган қийматнинг унинг истеъмол қиймати (нафлилиги) орқали рўёбга чиқиш даражаси, яъни билим, малака ва касбий қобилиятларнинг меҳнат жараёнида қўшимча қиймат, даромад ҳамда ижтимоий-иқтисодий самара яратиш қобилиятини ифодаловчи иқтисодий категория сифатида талқин қилиш асосида такомиллаштирилган таърифи республика олий таълим муассасаларининг барча иқтисодий йўналишларида таълим олаётган бакалаврият босқичи талабалари учун мўлжалланган “Экономическая теория” номли дарсликка киритилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги 883-сон қарори). Мазкур илмий янгиликни жорий этиш талабалар томонидан инновацион иқтисодиёт шароитида “инсон капитали” категориясини, шунингдек фан, таълим ва инновацияларнинг республика ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ўрни ва аҳамиятини чуқур англашга хизмат қилади; 
республикада инсон капитали сифатини оширишга тегишли халқаро ташкилотлардан аккредитациясидан ўтиб, жаҳон стандартларига жавоб берадиган етук мутахассислар тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектларига (ўқув марказлари) улар ўқитган талабалари ўқитиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 9-банди “а” кичик бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 24 февралдаги 04/26-1-2-4285-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф республикада инсон капитали сифатини оширишга, меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлашга ҳамда касбий компетенсияларни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади; 
республикада инсон капитали самарадорлигини ошириш механизмини битирувчилари ИТ-хизматларини экспорт қилувчи ташкилотларга ишга жойлашган нодавлат таълим ташкилотларига ҳар бир битирувчи учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган битирувчилар учун эса 105 бараваргача бир марталик субсидия ажратиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 февралдаги ПҚ-51-сон “Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 24 февралдаги 04/26-1-2-4285-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалга ошириш рақамли кўникмаларга эга кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали инсон капитали сифатининг инновацион иқтисодиёт талабларига мос равишда ривожланишини таъминлайди; 
ИТТКИ, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларига харажатлар ўртасида коррелясион-регрессион боғлиқликка асосланган эконометрик моделни ишлаб чиқиш орқали шакллантирилган республикада меҳнат унумдорлигини оширишнинг 2030-йилгача бўлган кўп вариантли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-21-сон “Мамлакат тараққиётининг 2030-йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг таълим ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичларини шакллантириш жараёнида  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 24 февралдаги 04/26-1-2-4285-сон маълумотномаси). Ушбу натижаларни амалиётга жорий этиш инновацион иқтисодиёт шароитида инсон капитали сифатини таъминлаш ҳамда кадрлар рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish