Курбонов Жалолхон Бахромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жарроҳлик амалиётидан кейинги ўпка артерияси тромбоемболиясининг клиник ва патоморфологик хусусиятлари” 14.00.15–Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib5533
Илмий раҳбар: Мамажанов Бохадиржон Солижонович, тиббиёт фанлари доктори (ДСc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти .
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти PhD.06/2025.27.12.Tib.21.01.
Расмий оппонентлар: Аллаберганов Дилшод Шавкатович, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Шокирова Садоқатхон Муҳаммадсолиевна, тиббиёт фанлари доктори.
Этакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Турли ёшларда жарроҳлик амалиётларидан кейинги ўпка артерияси тромбоемболиясининг клиник-патоморфологик хусусиятлари ва ўлимга олиб келувчи танатогенетик механизмларни комплекс таҳлил қилиш, клиник маълумотлар билан аутопсия натижалари ўртасидаги клиник-морфологик боғлиқликни баҳолаш, ҳамда иммуногистокимёвий усул ёрдамида ўзига хос хусусиятларини ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда ривожланган тромбоемболия асоратларини аёлларда устун туриши ва ёшга доир учраши бўйича 45-59 ёшлиларда 18-44 ёшлиларга нисбатан 2,45 марта кўп учраши ва ўлим кўрсатичи бўйича 4,5 баробарга кўплиги очиб берилган;
ўпка артерияси тромбоемболиясида ўпка артериясини зарарланиш даражаси бўйича, 45-59 ёшлиларда томирларни зарарланиши томир интимасида эндотелиоз, толали тузилмаларни мукоид бўкиши билан намоён бўлса, 18-44 ёшлиларда майда калибрли томирларни торайиши ва тўлақонлиги устун бўлиши исботланган;
ўпка артерияси тромбоемболиясида 18-44 ёшлиларда қиёсий клиник ва патоанатомик текширувларда ўлимга бевосита сабаб ўпкалар шиши бўлса, 45-59 ёшлиларда ўпка шишининг жуда кам ривожланганлиги, пулмокоронар рефлексни танатогенезда муҳим аҳамиятли эканлигини кўрсатувчи клиник-морфологик белгилар аниқланган;
жарроҳлик амалиётидан кейин ривожланган ўпка артерияси тромбоемболиясининг иммуногистокимёвий текширув натижаларига кўра, ўпка артериялари эндотелийсида CД31 (ПЕCАМ-1) ва CД63 маркерларининг ёшга доир эксперссияси 45-59 ёшларда паст, 18-44 ёшларда эса ўртача позитив эканлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жарроҳлик амалиётидан кейинги ўпка артерияси тромбоемболик асоратларини ёшга доир иммуногистокимёвий баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Биринчи илмий янгилик: жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда ривожланган тромбоемболия асоратларини аёлларда устун туриши ва ёшга доир учраши бўйича 45-59 ёшлиларда 18-44 ёшлиларга нисбатан 2,45 марта кўп учраши ва ўлим кўрсатичи бўйича 4,5 баробарга кўплиги очиб берилганлиги Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси (03.11.2025 й., №22-сонли буйруғи), Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси (17.11.2025 й., №28-сонли буйруғи) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиг: Тадқиқот натижасида аёлларда, айниқса 45-59 ёш гуруҳида тромбоемболик асоратлар юқори учраши ва ўлим хавфининг ошиши илмий асосланган ҳолда исботланиб, ушбу аҳоли қатламига нисбатан алоҳида профилактик ва диагностик ёндашув зарурлиги кўрсатиб берилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Хавф гуруҳларни белгилаш орқали профилактик чора-тадбирларни эрта қўллаш, асоратлар туфайли узоқ муддатли реанимацион даволаш харажатларини камайтиради. Бу эса стационар даволаниш муддатининг қисқариши, қўшимча диагностик ва реанимацион тадбирларга бўлган эҳтиёжнинг пасайиши орқали соғлиқни сақлаш тизими харажатларини сезиларли камайтиришга хизмат қилади, ҳар бир бемор учун даволаш харажатлари ўртача 262.500 сўмга камаяди.
Иккинчи илмий янгилик: ўпка артерияси тромбоемболиясида ўпка артериясини зарарланиш даражаси бўйича, 45-59 ёшлиларда томирларни зарарланиши томир интимасида эндотелиоз, толали тузилмаларни мукоид бўкиши билан намоён бўлса, 18-44 ёшлиларда майда калибрли томирларни торайиши ва тўлақонлиги устун бўлиши исботланганлиги Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси (03.11.2025 й., №22-сонли буйруғи), Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси (17.11.2025 й., №28-сонли буйруғи) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Олинган маълумотлар асосида ўпка артерияси тромбоемболиясининг ёшга боғлиқ патоморфологик хусусиятларини аниқлаш имконияти яратилди, бу эса жарроҳликдан кейинги даврда беморларни динамик кузатиш, хавф гуруҳларини эрта аниқлаш ва асоратларнинг олдини олишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Хавф гуруҳларни белгилаш орқали профилактик чора-тадбирларни эрта қўллаш, асоратлар туфайли узоқ муддатли реанимацион даволаш харажатларини камайтиради. Бу эса стационар даволаниш муддатининг қисқариши, қўшимча диагностик ва реанимацион тадбирларга бўлган эҳтиёжнинг пасайиши орқали соғлиқни сақлаш тизими харажатларини сезиларли камайтиришга хизмат қилади, ҳар бир бемор учун даволаш харажатлари ўртача 262.500 сўмга камаяди.
Учинчи илмий янгилик: ўпка артерияси тромбоемболиясида 18-44 ёшлиларда қиёсий клиник ва патоанатомик текширувларда ўлимга бевосита сабаб ўпкалар шиши бўлса, 45-59 ёшлиларда ўпка шишининг жуда кам ривожланганлиги, пулмокоронар рефлексни танатогенезда муҳим ўрин тутишини кўрсатувчи клиник-морфологик белгилар аниқланганлиги Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси (03.11.2025 й., №22-сонли буйруғи), Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси (17.11.2025 й., №28-сонли буйруғи) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Жарроҳликдан кейинги асоратлар билан боғлиқ ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини қисқартиришга, аҳоли саломатлигини сақлашга ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида тиббий ёрдам сифатини оширишга ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Хавф гуруҳларни белгилаш орқали профилактик чора-тадбирларни эрта қўллаш, асоратлар туфайли узоқ муддатли реанимацион даволаш харажатларини камайтиради. Бу эса стационар даволаниш муддатининг қисқариши, қўшимча диагностик ва реанимацион тадбирларга бўлган эҳтиёжнинг пасайиши орқали соғлиқни сақлаш тизими харажатларини сезиларли камайтиришга хизмат қилади, ҳар бир бемор учун даволаш харажатлари ўртача 262.500 сўмга камаяди.
Тўртинчи илмий янгилик: жарроҳлик амалиётидан кейин ривожланган ўпка артерияси тромбоемболиясининг иммуногистокимёвий текширув натижаларига кўра, ўпка артериялари эндотелийсида CД31 (ПЕCАМ-1) ва CД63 маркерларининг ёшга доир эксперссияси 45-59 ёшларда паст, 18-44 ёшларда эса ўртача позитив эканлиги аниқланганлиги Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси (03.11.2025 й., №22-сонли буйруғи), Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси (17.11.2025 й., №28-сонли буйруғи) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: иммуногистокимёвий тадқиқотлар асосида CД31 (ПЕCАМ-1) ва CД63 маркерларининг ёшга боғлиқ экспрессия хусусиятларини аниқлаш орқали ўпка артериялари эндотелийси шикастланиш даражасини обектив баҳолаш имкони яратилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги. Хавф гуруҳларни белгилаш орқали профилактик чора-тадбирларни эрта қўллаш, асоратлар туфайли узоқ муддатли реанимацион даволаш харажатларини камайтиради. Бу эса стационар даволаниш муддатининг қисқариши, қўшимча диагностик ва реанимацион тадбирларга бўлган эҳтиёжнинг пасайиши орқали соғлиқни сақлаш тизими харажатларини сезиларли камайтиришга хизмат қилади, ҳар бир бемор учун даволаш харажатлари ўртача 262.500 сўмга камаяди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида», 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 20 июндаги ПҚ–3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017–2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.