Мавланов Шухратжон Равшан ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий доривор ўсимликлар экстрактлари комбинацияси асосидаги янги яллиғланишга қарши воситаларни яратиш” 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Tib910.
Илмий маслаҳатчи: Рахманов Алишер Худайбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02.
Расмий оппонентлар: Зуфаров Пўлат Саатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Файзиева Зиёда Тўраевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мусаева Дилфуза Махмудовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Доривор ўсимликлари қуруқ экстрактлари мажмуасини сақловчи Лесбохол ва Экустим фитокомпозицияларининг яллиғланишга қарши таъсири ва фармако-токсикологик хусусиятларини қиёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон флорасидан ажратиб олинган доривор ўсимликлар қуруқ экстрактлари аралашмаси асосида тайёрланган - Лесбохол ва Экустим фитокомпозицияларининг яққол ифодаланган яллиғланишга қарши, антиэкссудатив, антипролифератив ва оғриқ қолдирувчи хусусиятлари мавжудлиги аниқланган;
Лесбохол ва Экустим фитокомпозицияларининг яллиғланишга қарши таъсири адреналэктомия қилинган ва назорат каламушларда деярли бир хил даражада ифодаланиб, уларнинг самарадорлиги буйрак усти безини рағбатлантириш билан боғлиқ эмаслиги исботланган;
Лесбохол ва Экустим фитокомпозицияларининг экспериментал асептик яллиғланиш моделида яллиғланишга қарши цитокин IL-10 миқдорини ошириши ва яллиғланиш олди цитокинлари IL-1β, ЎНО-α миқдорини камайтириши аниқланган;
Лесбохол ва Экустим фитокомпозицияларининг Фрейнд адъюванти билан чақирилган сурункали яллиғланиш моделида ҳам профилактик, ҳам даволовчи босқичларда яққол яллиғланиш жараёнини сусайтирувчи таъсир кўрсатиши аниқланган;
ўткир ва сурункали токсикологик тадқиқотларда Лесбохол ва Экустимнинг деярли заҳарсиз моддалар гуруҳига кириши (LD50 >10000 мг/кг) ва узоқ муддатли оғиз орқали юборилганда зарарсизлиги исботланган;
Лесбохол ва Экустим фитокомпозицияларни кинин тизими ва гиалуронидаза ферменти фаолиятини сусайтириши, шунингдек уларнинг антиоксидант фаолликка эга эканлиги, бу эса ҳужайра девори мустаҳкамлигини ошиши ва тўқималар ўтказувчанлигининг камайишига олиб келиши аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Доривор ўсимликлари қуруқ экстрактлари мажмуасини сақловчи Лесбохол ва Экустим фитокомпозицияларининг яллиғланишга қарши таъсири ва фармако-токсикологик хусусиятларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Лесбохол ва Экустим фитокомпозицияларининг яллиғланишга қарши, антиэкссудатив, антипролифератив ҳамда оғриқ қолдирувчи хусусиятлари аниқланганлиги натижалари Тошкент педиатрия институти 03.03.2025-йилдаги 128-сонли буйруғи билан ва “Фармация ва инновация маркази” илмий маркази 25.02.2025-йилдаги 6-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/55-сон ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: янги есбохол ва Экустим воситалари яллиғланиш билан кечувчи касалликларни патогенетик даволаш учун самарали яллиғланишга қарши восита сифатида тавсия этиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: маҳаллий табиий хомашё асосида фитокомпозиция ишлаб чиқариш импорт ўрнини босиш ва мавжуд дорилар турини кенгайтириш имконини беради. Маҳаллий воситани ишлаб чиқариш импорт харажатларини тахминан 37,5% га камайтиради. Хулоса: олинган натижалар Лесбохол ва Экустим фитокомпозицияларининг яллиғланиш билан кечувчи касалликларни патогенетик даволаш учун самарали яллиғланишга қарши восита сифатида тавсия этиш имконини берди.
Иккинчи илмий янгилик: Лесбохол ва Экустим фитокомпозицияларининг яллиғланишга қарши самараси буйрак усти бези фаолиятига боғлиқ эмаслиги исботланганлиги асосида олинган натижалар натижалари Тошкент педиатрия институти 03.03.2025-йилдаги 128-сонли буйруғи билан ва “Фармация ва инновация маркази” илмий маркази 25.02.2025-йилдаги 6-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/55-сон ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: фитокомпозицияларнинг яллиғланишга қарши таъсир механизми буйрак усти бези фаолиятига боғлиқ эмаслиги уларни хавфсизроқ қўллаш имконини кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу фитокомпозицияларни маҳаллий доривор ўсимликлар асосида ишлаб чиқариш импорт дори воситаларига эҳтиёжни камайтиради, ишлаб чиқариш таннархини пасайтиради ҳамда фармацевтика саноати ривожига ҳисса қўшади. Хулоса: фитокомпозицияларнинг яллиғланишга қарши таъсири буйрак усти бези фаолиятига боғлиқ эмаслиги исботланган бўлиб, улар гормонал тизимга таъсир қилмасдан самарали ва нисбатан хавфсиз қўлланиши асосланди.
Учинчи илмий янгилик: Лесбохол ва Экустим фитокомпозицияларининг экспериментал асептик яллиғланиш моделларида яллиғланишга қарши цитокин IL-10 миқдорини ошириши ва яллиғланиш олди цитокинлари IL-1β ҳамда ЎНО-α миқдорини камайтириши аниқланганлиги натижалари Тошкент педиатрия институти 03.03.2025-йилдаги 128-сонли буйруғи билан ва “Фармация ва инновация маркази” илмий маркази 25.02.2025-йилдаги 6-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/55-сон ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: яллиғланиш жараёнини бошқаришда муҳим аҳамиятга эга бўлган цитокинлар мувозанатини ижобий томонга ўзгартиради: IL-10 миқдорини ошириб, IL-1β (ва ЎНО-α) миқдорини камайтиради. Бу эса ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликларини самарали даволаш имконини беради, асоратлар камаяди ва беморлар тезроқ соғайади. Иқтисодий самарадорлиги: маҳаллий хомашё асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш импорт дори воситаларига боғлиқликни камайтиради, ишлаб чиқаришни арзонлаштиради ва фармацевтика саноати ривожига ҳисса қўшади. Хулоса: Лесбохол ва Экустим фитокомпозициялари IL-10 миқдорини ошириб, IL-1β ва ЎНО-α миқдорини камайтириш орқали яллиғланиш даражасини пасайтиради. Шу сабабли улар ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликларини патогенетик даволашда самарали яллиғланишга қарши восита сифатида тавсия этилиши мумкинлиги асосланди.
Тўртинчи илмий янгилик: Лесбохол ва Экустим фитокомпозициялари сурункали яллиғланиш моделларида ҳам профилактик, ҳам даволовчи босқичларда яққол яллиғланиш жараёнини сусайтирувчи таъсир кўрсатиши аниқланганлиги натижалари Тошкент педиатрия институти 03.03.2025-йилдаги 128-сонли буйруғи билан ва “Фармация ва инновация маркази” илмий маркази 25.02.2025-йилдаги 6-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/55-сон ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: янги Лесбохол ва Экустим воситалари сурункали яллиғланиш билан кечувчи касалликлар, жумладан сурункали бўғим касалликларини патогенетик даволаш учун самарали яллиғланишга қарши восита сифатида қўллаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу фитокомпозициялар сурункали яллиғланиш ва бўғим касалликларини даволашда самарали бўлиб, импорт дори воситаларига эҳтиёжни камайтиради ва даволаш харажатларини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради. Хулоса: Лесбохол ва Экустим фитокомпозициялари сурункали яллиғланиш ва бўғим касалликларида самарали таъсир кўрсатиб, уларни патогенетик даволаш ва профилактика мақсадида қўллаш учун истиқболли яллиғланишга қарши воситалар эканлиги асосланди.
Бешинчи илмий янгилик: ўткир ва сурункали токсикологик тадқиқотларда Лесбохол ва Экустим фитокомпозицияларининг заррасизлиги аниқланганлиги натижалари Тошкент педиатрия институти 03.03.2025-йилдаги 128-сонли буйруғи билан ва “Фармация ва инновация маркази” илмий маркази 25.02.2025-йилдаги 6-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/55-сон ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: янги Лесбохол ва Экустим воситалари ўткир заҳарлилиги LD50 > 10000 мг/кг ни ташкил этгани сабабли уларнинг организм учун хавфсиз эканлиги тасдиқланади. Бу эса уларнинг бир қатор ножўя таъсирларга эга бўлган синтетик яллиғланишга қарши дори воситаларига нисбатан афзаллигини кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: маҳаллий табиий хомашё асосида дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш импорт дори воситаларига эҳтиёжни камайтиради, мавжуд дорилар ассортиментини кенгайтиради ва фармацевтика саноатининг ривожланишига хизмат қилади. Хулоса: Лесбохол ва Экустим фитокомпозициялари кам заҳарли бўлиб, организм тўқималари ва тизимларига зарар етказмаслиги аниқланган. Бу натижалар уларнинг синтетик яллиғланишга қарши дори воситаларига нисбатан хавфсиз ва истиқболли эканини тасдиқланди.
Олтинчи илмий янгилик: Лесбохол ва Экустим фитокомпозицияларининг яллиғланишга қарши таъсир механизмлари турли экспериментал моделларда ўрганилганда, улар кинин тизими ва гиалуронидаза ферменти фаоллигини сусайтириши, шунингдек кучли антиоксидант фаолликка эга эканлиги ҳамда ҳужайра мембранасини мустаҳкамлаши аниқланганлиги натижалари Тошкент педиатрия институти 03.03.2025-йилдаги 128-сонли буйруғи билан ва “Фармация ва инновация маркази” илмий маркази 25.02.2025-йилдаги 6-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/55-сон ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур фитокомпозицияларнинг яллиғланишга қарши таъсир механизмини аниқлаш уларни тўғри ва самарали қўллаш, клиник амалиётда қўлланиш кўрсатмаларини илмий асосда такомиллаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: маҳаллий хомашё асосида фитокомпозиция ишлаб чиқариш импорт дори воситаларига эҳтиёжни камайтиради ва фармацевтика саноатида маҳсулот турларини кенгайтириш имконини беради. Жумладан, импорт харажатларни тахминан 37,5% га камайтиради. Хулоса: Лесбохол ва Экустим фитокомпозициялари яллиғланишга қарши комплекс таъсир кўрсатади: кинин тизими ва гиалуронидаза ферменти фаоллигини сусайтиради, антиоксидант ҳимояни кучайтиради ва ҳужайра мембранасини мустаҳкамлайди. Улар самарадорлиги жиҳатидан синтетик препаратлардан қолишмайди ва яллиғланиш касалликларини даволаш ҳамда профилактикасида истиқболли воситалар эканлигини намоён қилиб, ўртача 37,5% иқтисодий самарага эришиш имконини берди.