Қурбанова Гавҳар Чутбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Диффуз токсик буқоқда анемия кечишининг хусусиятлари ва даволаш усулларини такомиллаштириш” 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5647.
Илмий раҳбар: Бабаджанова Шаира Агзамовна, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12 Tib.01.02. 
Расмий оппонентлар: Сулейманова Дилора Нагаловна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исхаков Элдор Джасурович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диффуз токсик буқоқда анемиянинг тури, оғирлик даражаси ва патогенетик аспектларини аниқлаш ҳамда даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диффуз токсик буқоқда тиреотоксикоз оғирлик даражаси ошишига мос равишда анемия даражаси ортиши, миелограммада эса эритропоэз депрессияси исботланган;
диффуз токсик буқоқда феррокинетика бузилган, жумладан зардобдаги темир, ферритин, эритропоэтин, витамин В12 ва фолий кислотаси камайган бўлса, гепсидин эса 2,3 баробар ошганлиги исботланган;
интерлейкин 2 гени rs2069762 полиморфизмида минор G аллели ва G/G генотипи диффуз токсик буқоқ ва камқонлик этиологик хавфли омиллардан бири хисобланиб, айниқса G/G ташувчи беморларда интерлейкин-2 даражаси кескин баланд бўлиши исботланган;
комбинирланган терапия анъанавий даводан фарқли равишда, гематологик кўрсаткичлар, феррокинетика, оқсил алмашинуви ва ялиғланиш цитокинларини самарали тикланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашида 2025-йил 24-мартдаги 03-25/519-t-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: диффуз токсик буқоқ билан оғриган беморларда тиреотоксикоз оғирлиги ошиши билан анемия оғирлик даражаси ҳам ошиб борган ва суяк кўмигида эритропоэзнинг бузилиши аниқланганлиги бўйича олинган илмий натижалар Қашқадарё вилояти Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасининг 2026-йил 17-мартдаги 1087-4-56-ТВ/2026 сонли буйруғи, Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалининг 2025-йил 16-июндаги 98-Т-сонли буйруғи билан клиник амалиётига татбиқ этилган. Эксперт кенгашининг 2025-йил 24-мартдаги 03-25/519-t-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: диффуз токсик буқоқ билан оғриган беморларда анемияни ташхислашда эритропоэз ўзгаришларини касалликнинг эрта босқичларида аниқлаш анемия авж олишининг бартараф этиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, анемиянинг тўлиқ тузалиши ва хавфли асоратларни  олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: Диффуз токсик буқоқда анемиянинг эрта диагностикаси беморларни стационар шароитда даволаниш вақтини камайтиришга ёрдам беради.Иқтисодий самарадорлиги: диффуз токсик буқоқда анемиянинг бошланғич даврда ташхислаш ва оғир оқибатларини олдини олиш билан амбулатор ва стационар даволаниш муддатини қисқаришига олиб келади.  Хулоса қилиб айтиш мумкинки, диффуз токсик буқоқда анемияни эрта лаборатор ташхислаш, даволаш ва оғир асоратларини олдини олиш орқали вақтинчалик иш қобилиятини йўқотиш муддатининг қисқариши маблағлар тежалишига олиб келади;
иккинчи илмий янгилик: диффуз токсик буқоқ билан касалланган беморларда зардоб темири, ферритин, эритропоэтин, витамин В12 ва фолий кислотаси камайган бўлса, гепсидин эса 2,3 баробар ошганлиги исботланганлиги бўйича олинган илмий натижалар Қашқадарё вилояти Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасининг 2026-йил 17-мартдаги 1087-4-56-ТВ/2026 -сонли буйруғи, Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалининг 2025-йил 16-июндаги 98-Т-сонли буйруғи билан клиник амалиётига татбиқ этилган. Эксперт кенгашининг 2025-йил 24-мартдаги 03-25/519-t-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: диффуз токсик буқоқ негизидаги камқонликни вақтли ташхислаш ва унинг таъсирида вужудга келиши мумкин бўлган хавфли асоратларни олдини олиш туфайли касаллик кучайиши бартараф этилган ва беморнинг функционал имкониятлари ва соғломлик индекси ошган. Иқтисодий самарадорлиги: диффуз токсик буқоқда анемиянинг диагностик алгоритми орқали анемияни эрта лаборатор ташхислаш, даволаш ва оғир асоратларини олдини олиш орқали госпитализация 2 кунга қисқарди, натижада беморнинг моддий харажати камайди. Хулоса: диффуз токсик буқоқда анемияларни эрта лаборатор ташхислаш уни тўғри патогенетик даволаш ва асоратларни олдини олиш имконини беради, натижада стационар даво қисқариши хисобига беморнинг моддий харажати камайди;
учинчи илмий янгилик: интерлейкин 2 гени rs2069762 полиморфизмида минор G аллели ва G/G генотипи диффуз токсик буқоқ фонидаги оғир тиреотоксикоз ва анемия ривожланиши учун мустақил хавф омили бўлиб, G/G ташувчиларда ИЛ-6 про-яллиғланиш цитокини даражаси энг юқори бўлганлиги исботланганлиги бўйича олинган илмий натижалар Қашқадарё вилояти Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасининг 2026-йил 17-мартдаги 1087-4-56-ТВ/2026-сонли буйруғи, Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалининг 2025-йил 16-июндаги 98-Т-сонли буйруғи билан клиник амалиётига татбиқ этилган. Эксперт кенгашининг 2025-йил 24-мартдаги 03-25/519-t-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: IL2 гени rs2069762 полиморфизмида минор G аллели ва G/G генотипи диффуз токсик буқоқ фонидаги оғир тиреотоксикоз ва анемия ривожланишидаги хавф омилини аниқлаш орқали касаллик ривожланиши ва кечиши башорат қилинишига имкон яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: IL2 гени rs2069762 полиморфизмидаги G/G генотипи учраган диффуз токсик буқоқ негизидаги анемияни эрта лаборатор ташхислаш орқали иқтисодий йўқотишлар қисқаради, даволаш ва ногиронликка сарфланадиган давлат бюджети маблағларининг тежалиши умумий соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини оширади. Хулоса: IL2 гени rs2069762 полиморфизмида минор G аллели ва G/G генотипи учраши сурункали касалликлар анемиясини ўз вақтида лаборатор ташхислашни тадбиқ этиш беморнинг меҳнат қобилияти ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларини узоқ муддат давомида сақлаб қолиш, шунингдек, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: комбинирланган терапия анъанавий даводан фарқли равишда, гематологик кўрсаткичлар, феррокинетика, оқсил алмашинуви ва ялиғланиш цитокинларини самарали тикланиши исботланганлиги бўйича олинган илмий натижалар Қашқадарё вилояти Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасининг 2026-йил 17-мартдаги 1087-4-56-ТВ/2026 -сонли буйруғи, Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалининг 2025-йил 16-июндаги 98-Т-сонли буйруғи билан клиник амалиётига татбиқ этилган. Эксперт кенгашининг 2025-йил 24-мартдаги 03-25/519-t-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: комбинирланган терапияни қўллаш гематологик кўрсаткичлар, феррокинетика, модда алмашинувини самарали тиклаш натижасида даволаш муддати қисқарганлиги туфайли бемор хаёт тарзи ижобий томонга ўзгарган ва фаоллиги ошган. Иқтисодий самарадорлиги: анемияни самарали даволаш хисобига диффуз токсик буқоқ клиник кечиши яхшиланади, даволашга эхтиёжи камаяди, дори-дармон, лаборатор ва инструментал текширишларга сарф харажати тежалади. Хулоса ўрнида шуни таъкидлиш лозимки, диффуз токсик буқоқ фонидаги оғир тиреотоксикоз ва анемияни ўз вақтида даволашни жорий этиш хисобига касаллик авж олишини, рецидивланишини камайтиради, натижада беморнинг дори-дармон ва тиббий хизматларга тўловлари тежалади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish