Садиков Хумоюн Мирзо Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ОИВ билан касалланган болаларда антиретровирус терапияга содиқликни оширишга комплекс ёндошув», 14.00.10 - Юқумли касалликлар, 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2746.
Илмий раҳбарлар: Туйчиев Лазиз Надирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худайкулова Гулнара Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент давлат тиббиёт университети, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Тib.01.01. 
Расмий оппонентлар: Таджиев Ботир Мирхашимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Турсунова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: одам иммунитет танқислиги вируси-инфекцияли болаларда антиретровирус терапияга содиқликни таъминлаш бўйича комплекс ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси билан касалланган болаларда вирус юкламасининг 100000 нусха/мл дан ортиши, CD4 ҳужайралар сонини пасайиши, оппортунистик инфекциялар оқибатида «терапевтик» чарчоқлик келиб чиқиши, болаларни антиретровирус терапияга содиқлигини пастлиги сабабли, касалликни оғир клиник кечишининг ривожланиши исботланган;
илк бор одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси билан касалланган болалар ва ўсмирларда антиретровирус терапияга паст содиқлик шаклланишида, беморнинг 15-18 ёшда эканлиги, аёл жинсига мансублиги, 5 йилдан ортиқ касаллик давомийлиги, ота-оналарнинг маълумотсизлиги, қишлоқ жойларида истиқомат қилиши, ОИТС тиббиёт муассасасининг ҳудудий етиб бориш имконияти чекланганлиги асосий омиллар эканлиги аниқланган;
илк бор ОИВ инфекцияли болалар ва ўсмирларда юқори хавф гуруҳларини эрта аниқлаш, профилактик чораларни индивидуаллаштириш ва соғлиқни сақлаш тизимида ресурслардан самарали фойдаланиш имконини берувчи антитеровирус терапияга содиқликни баҳолаш ва кузатиш учун ота-оналар/васийлар фикри ҳамда боланинг ўз баҳосини ҳисобга олган ҳолда, боланинг ёшига мос усул ишлаб чиқилди;
илк бор жамоат саломатлиги нуқтаи назаридан даволаш самарадорлигини ошириш ва дори воситаларига чидамлилик хавфини камайтириш мақсадида ОИВ билан яшовчи болаларда антиретровирус терапияга (АРТ) содиқликни шакллантиришнинг баҳолаш, мунтазам кузатиш ва индивидуал қўллаб-қувватлашни қамраб олган тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025-йил 22-майдаги 18-сонли ҳулосаси асосан илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилиги: илк бор одам иммунитет танқислиги вируси -инфекцияли болаларда антиретровирус терапияга содиқлик ҳолати, 15,7% ҳолларда паст даражада бўлгани аниқланган. Улардан 10% да оғир клиник кечиши, 8% да чуқур иммунодефицит ва 12% да қонда одам иммунитет танқислиги вируси миқдори 100000 нусха/мл дан ошиши қайд этилиши ва бу касаллик оқибатига салбий таъсир кўрсатиши исботланган; мазкур тавсиялар «Болаларда антиретровирус терапияга бўлган содиқликка билвосита таъсир этувчи касалликларни ўрганиш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур услубий тавсиянома 2024-йил 25-октябрда Тошкент тиббиёт академиясининг координaцион экспертлар кенгаши томонидан 10-24/399-t рақами билан тасдиқланган. Ушбу услубий тавсиянома Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025-йил 13-мартдаги 24-р-сонли буйруғи ҳамда Қашқадарё вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025-йил 18-мартдаги 08-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (2025-йил 22-майдаги 18-сонли ҳулосаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: узоқ муддат (3 йилдан ортиқ) антиретровирус терапия қабул қилаётган ва хавф омилларига эга бўлган одам иммунитет танқислиги вируси-инфекцияли болаларда 15,7% ҳолатларда терапияга паст даражада содиқлик шаклланади, натижада антиретровирус терапия самарасизлиги кузатилади. Бу эса касалликнинг нохуш прогнозига, ўлим ҳолатига олиб келиши, шунингдек популяцияда одам иммунитет танқислиги вирусининг дорига чидамли штаммлари тарқалиши хавфини оширади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, терапия самарадорлигини ошириш мақсадида антиретровирус терапияни ташкил этиш бўйича қатор мақсадли аралашувларни қўллаш тавсия этилди. Иқтисодий самарадорлиги: одам иммунитет танқислиги вируси-инфекцияли болаларда антиретровирус терапияга содиқлик шакллантириш бўйича ташкилий аралашувларни такомиллаштириш ҳар бир бола учун йилига 1422271 сўм иқтисодий йўқотишларни олдини олиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилиги: илк бор одам иммунитет танқислиги вируси-инфекцияли болаларда антиретровирус терапияга содиқлик даражасига жинс, ёш, демографик хусусиятлар, оила шароити, ота-оналар/васийларнинг таълим даражаси, инфекция давомийлиги, антиретровирус терапиянинг ножўя таъсирлари ва тиббий ёрдам мавжудлиги каби омиллар муҳим таъсир кўрсатиши аниқланганлиги бўйича таклифлар «Болаларда антиретровирус терапияга бўлган содиқликка билвосита таъсир этувчи касалликларни ўрганиш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган  ва 2024-йил 25-октябрда Тошкент тиббиёт академиясининг координацион экспертлар кенгаши томонидан 10-24/399-t рақами билан тасдиқланди. Мазкур услубий тавсиянома Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025-йил 13-мартдаги 24-р-сонли буйруғи ҳамда Қашқадарё вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025-йил 18-мартдаги 08-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (2025-йил 22-майдаги 18-сонли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: одам иммунитет танқислиги вируси-инфекцияли болалар когортида паст даражада содиқлик шаклланишига олиб келувчи эҳтимолий салбий омилларни мониторинг қилиш асосий дифференциалланган ёндашув талаб этувчи болалар гуруҳини ажратиб олиш имконини берди. Бу эса терапия самарадорлигини оширишга, одам иммунитет танқислиги вируси нинг ноқулай оқибатлари хавфини камайтиришга ва касалликнинг узоқ муддатли оқибатини яхшиланишига хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: одам иммунитет танқислиги вируси-инфекцияли болаларда антиретровирус терапияга содиқлик шакллантириш бўйича ташкилий интервенцияларни такомиллаштириш ҳар бир бола учун йилига 1422271 сўм иқтисодий йўқотишларни олдини олиш имконини беради 
учинчи илмий янгилиги: илк бор болаларда антиретровирус терапияга юқори даражада содиқлик шаклланишига асосий тўсиқлар аниқланди, жумладан - боланинг ёки оила аъзоларининг одам иммунитет танқислиги вируси-статусини қабул қилмаслиги, хавфларни паст баҳолаш, «терапевтик чарчоқ», даволашнинг ножўя таъсирлари, психологик ёрдамнинг етишмаслиги ва ота-оналар/васийларнинг етарлича хабардор эмаслиги аниқланганлиги бўйича тавсиялар «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан яшаётган болалар орасида антиретровирус терапиясига риоя қилишни ошириш усуллари» номли услубий тавсияномага киритилди ва 2024-йил 25-октябрда Тошкент тиббиёт академиясининг координацион экспертлар кенгаши томонидан 10-24/400-t рақами билан тасдиқланди. Мазкур услубий тавсиянома Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025-йил 13-мартдаги 24-р-сонли буйруғи ҳамда Қашқадарё вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025-йил 18-мартдаги 08-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (2025-йил 22-май, №18 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда антиретровирус терапияга содиқлик шаклланишига тўсқинлик қилувчи асосий сабабларни аниқлаш, антиретровирус терапия самарадорлигини оширишга қаратилган беморга йўналтирилган моделни ишлаб чиқиш имконини берди. Ушбу модел таркибига бемор мактаблари, психологик қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ёрдам имкониятлари, мобил технологиялар ва электрон қурилмалардан фойдаланиш каби йўналишлар киритилди. Натижада ушбу моделни жорий этган дастлабки 6 ой ичида болаларнинг 50% дан ортиғида терапия самарадорлиги ошди. Иқтисодий самарадорлиги: одам иммунитет танқислиги вируси-инфекцияли болаларда антиретровирус терапияга содиқлик шакллантириш бўйича ташкилий ишларни такомиллаштириш ҳар бир бола учун йилига 1422271 сўм иқтисодий йўқотишларни олдини олиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилиги: илк бор комплекс кўп омилли тадқиқот асосида одам иммунитет танқислиги вируси-инфекцияли болаларда антиретровирус терапияга содиқликни оширишга қаратилган барча босқичларда қўлланиш мумкин бўлган ташкилий модель ишлаб чиқилганлиги бўйича тавсиялар «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан яшаётган болалар орасида антиретровирус терапиясига риоя қилишни ошириш усуллари» номли услубий тавсияномага киритилди ва 2024-йил 25-октябрда Тошкент тиббиёт академиясининг координацион экспертлар кенгаши томонидан 10-24/400-t рақами билан тасдиқланди. Мазкур услубий тавсиянома Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025-йил 13-мартдаги 24-р-сонли буйруғи ҳамда Қашқадарё вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2025-йил 18-мартдаги 08-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (2025-йил 22-май, №18 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган комплекс содиқликни ошириш модели тиббий ташкилотлар ва бемор даражасида қўлланилиб, унинг дастлабки 6 ойлик натижаларида одам иммунитет танқислиги вируси-инфекцияли болаларнинг 65,6% ида терапияга содиқлик даражаси ошди, шунингдек клиник (46,9%), иммунологик (25%) ва вирусологик (56,3%) кўрсаткичлар яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: одам иммунитет танқислиги вируси-инфекцияли болаларда антиретровирус терапияга содиқлик шакллантириш бўйича ташкилий ишларни такомиллаштириш ҳар бир бола учун йилига 1422271 сўм иқтисодий йўқотишларни олдини олиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish