Шомуродова Муҳайё Рахмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тажрибавий сут бези саратони кимётерапияси натижасида ўпкадаги морфологик ўзгаришлар ҳамда анор данаги мойи билан коррекциялаш  самарадорлиги” 14.00.02- Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5351.
Илмий раҳбар: Турдиев Машраб Рустамович, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИK фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИK рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор; Орипов Фирдавс Суръатович тиббиёт фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибавий сут бези саратони кимётерапияси натижасида ўпкадаги морфологик ўзгаришларни ўрганиш, ҳамда анор данаги мойи билан коррекциялаш  самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тажрибада сут бези саратони кимётерапиясидан сўнг оқ зотсиз каламушлар ўпкасида алвеолалараро тўсиқ қалинлиги ортиши, бронх шиллиқ ва шиллиқ ости, мушак қавати қалинлигининг пасайиши исботланган;  
 сут бези саратони кимётерапиясидан сўнг алоҳида тималин ҳамда анор данаги мойи билан коррекция қилинган оқ зотсиз каламушлар ўпкасида ўрта ўлчамдаги артериялар диаметрининг ва лимфоид тўқима билан ассоцияланган ўпка лимфоид комплекси майдони ва диаметрининг ортиши, шунингдек ушбу ўзгаришлар орқали ўпка тўқимасида гемодинамик жараёнларнинг яхшиланиши, маҳаллий иммун ҳимоя тизими фаоллигининг тикланиши асосланган;
илк бор тажрибавий сут бези саратони кимётерапиясидан сўнг тималин ва анор данаги мойи билан биргаликда коррекция қилинган оқ зотсиз каламушлар ўпкасида бронхларнинг шиллиқ ва шиллиқ ости қаватлари, алвеолалараро тўсиқлар ҳамда бошқа морфометрик кўрсаткичларнинг назорат кўрсаткичларга яқинлашиши аниқланиб, коррекция шароитида ўпка тўқималаридаги морфологик ўзгаришларнинг ифодаланиш даражаси камайиши исботланган;
илк бор сут бези саратони кимётерапиясидан сўнг ва биокоррекция қилинган оқ зотсиз каламушлар ўпкасида CD45, Bcl-2 ҳамда панцитокератин маркерлари экспрессиясининг ўзига хос иммуногистокимёвий хусусиятлари аниқланиб, кимётерапия таъсирида CD45 экспрессиясининг ортиши, ҳамда  Bcl-2,  панцитокератин экспрессиясининг камайиши ўпкада яллиғланиш ва апоптоз жараёнининг кучайиши, алвеоляр эпителий шикастланиши исботланган бўлиб, тималин ва анор данаги мойи билан коррекция фонида CD45 экспрессиясининг пасайиши ҳамда Bcl-2, панцитокератин экспрессиясининг ортиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши: 
Тажрибавий сут бези саратони кимётерапияси натижасида ўпкадаги морфологик ўзгаришлар ҳамда анор данаги мойи билан коррекциялаш  самарадорлигини ўрганиш орқали эрта ташхислаш ва асоратларнинг олдини олиш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: илк бор тажрибада сут бези саратони кимётерапиясидан сўнг оқ зотсиз каламушлар ўпкасида алвеолалараро тўсиқ қалинлиги ортиши, бронх шиллиқ ва шиллиқ ости, мушак қавати қалинлигининг пасайиши исботланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюросининг 05.03.2025-йилдаги 13-сонли ҳамда Бухоро вилоят патологик анатомия бюросининг 05.03.2025-йилдаги 3-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сут бези саратони кимётерапиясидан кейин ўпка тўқимасида юзага келадиган морфологик ўзгаришларни аниқлаш орқали кимётерапия фонида ривожланиши мумкин бўлган ўпка асоратларини эрта баҳолаш, уларнинг олдини олиш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш имконияти яратилади. Иқтисодий самарадорлиги: ўпка тўқимасидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришларни эрта аниқлаш беморларда асоратларнинг чуқурлашишини олдини олиш, қўшимча текширувлар ва узоқ муддатли даволашга кетадиган харажатларни камайтириш имконини беради. Мазкур ёндашув беморнинг шифохонада қолиш муддатини қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 184700 сўмгача иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: сут бези саратони кимётерапиясидан кейин ўпка тўқимасида юзага келадиган морфологик ўзгаришларни эрта аниқлаш усулининг амалиётга жорий этилиши кимётерапиядан кейинги ўпка асоратларини баҳолаш, профилактика чораларини белгилаш ва даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: сут бези саратони кимётерапиясидан сўнг алоҳида тималин ҳамда анор данаги мойи билан коррекция қилинган оқ зотсиз каламушлар ўпкасида ўрта ўлчамдаги артериялар диаметрининг ва лимфоид тўқима билан ассоцияланган ўпка лимфоид комплекси майдони ва диаметрининг ортиши, шунингдек ушбу ўзгаришлар орқали ўпка тўқимасида гемодинамик жараёнларнинг яхшиланиши, маҳаллий иммун ҳимоя тизими фаоллигининг тикланиши асосланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюросининг 05.03.2025-йилдаги 13-сонли ҳамда Бухоро вилоят патологик анатомия бюросининг 05.03.2025-йилдаги 3-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сут бези саратони кимётерапиясидан кейин тималин ва анор данаги мойи билан алоҳида коррекция қилинган тажриба ҳайвонлари ўпкасидаги морфологик ўзгаришларни ўрганиш кимётерапия фонида ривожланадиган ўпка шикастланишларини камайтиришга қаратилган қўшимча коррекцион ёндашувларни баҳолаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тималин ва анор данаги мойи билан алоҳида коррекция қилинган ҳолатларда ўпка тўқимасидаги морфологик ва морфометрик кўрсаткичларнинг яхшиланиши кимётерапиядан кейинги асоратлар хавфини камайтиришга ёрдам беради. Бу эса беморларнинг шифохонада қолиш муддатини қисқартириш, қўшимча даво ва реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор учун 184700 сўмгача иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Хулоса: тималин ва анор данаги мойининг алоҳида коррекцион таъсирини морфологик ва морфометрик жиҳатдан баҳолаш кимётерапиядан кейинги ўпка асоратларини камайтиришга қаратилган қўшимча даволаш-профилактика чораларини белгилаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор тажрибавий сут бези саратони кимётерапиясидан сўнг тималин ва анор данаги мойи билан биргаликда коррекция қилинган оқ зотсиз каламушлар ўпкасида бронхларнинг шиллиқ ва шиллиқ ости қаватлари, алвеолалараро тўсиқлар ҳамда бошқа морфометрик кўрсаткичларнинг назорат кўрсаткичларга яқинлашиши аниқланиб, коррекция шароитида ўпка тўқималаридаги морфологик ўзгаришларнинг ифодаланиш даражаси камайиши исботланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюросининг 05.03.2025-йилдаги 13-сонли ҳамда Бухоро вилоят патологик анатомия бюросининг 05.03.2025-йилдаги 3-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тималин ҳамда анор данаги мойи билан биргаликда коррекция қилинган тажриба ҳайвонлари ўпкасида морфологик ўзгаришларнинг камайиши кимётерапия билан боғлиқ ўпка шикастланишларининг олдини олишда комплекс коррекцион ёндашувнинг аҳамиятини кўрсатади. Ушбу натижалар онкологик беморларда кимётерапиядан кейин ривожланиши мумкин бўлган ҳаёт учун хавфли асоратларни эрта аниқлаш ва профилактика қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда илмий-амалий асос бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: тималин ва анор данаги мойининг биргаликдаги коррекцион таъсирини қўллаш орқали кимётерапиядан кейинги ўпка асоратларининг камайиши даволаш муддатини қисқартириш, қўшимча дори воситалари ва диагностик текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтиришга хизмат қилади. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 184700 сўмгача иқтисод қилиш имконияти юзага келади. Хулоса: тималин ва анор данаги мойи билан биргаликда коррекция қилишнинг морфологик жиҳатдан асосланганлиги сут бези саратони кимётерапиясидан кейинги ўпка шикастланишларини камайтириш, оғир асоратларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор сут бези саратони кимётерапиясидан сўнг ва биокоррекция қилинган оқ зотсиз каламушлар ўпкасида CD45, Bcl-2 ҳамда панцитокератин маркерлари экспрессиясининг ўзига хос иммуногистокимёвий хусусиятлари аниқланиб, кимётерапия таъсирида CD45 экспрессиясининг ортиши, ҳамда  Bcl-2,  панцитокератин экспрессиясининг камайиши ўпкада яллиғланиш ва апоптоз жараёнининг кучайиши, алвеоляр эпителий шикастланиши исботланган бўлиб, тималин ва анор данаги мойи билан коррекция фонида CD45 экспрессиясининг пасайиши ҳамда Bcl-2, панцитокератин экспрессиясининг ортиши асосланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси патологик анатомия бюросининг 05.03.2025-йилдаги 13-сонли ҳамда Бухоро вилоят патологик анатомия бюросининг 05.03.2025-йилдаги 3-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иммуногистокимёвий баҳолаш натижалари сут бези саратони кимётерапиясидан сўнг ўпкада ривожланадиган ҳужайравий ва тўқимавий шикастланишларни чуқурроқ аниқлаш, уларнинг ривожланиш механизмини баҳолаш ва асоратларнинг олдини олишга қаратилган амалий ёндашувларни такомиллаштириш имконини беради. Тималин ҳамда анор данаги мойи билан коррекция қилинган гуруҳларда патологик жараёнларнинг пасайиши ўпка тўқимасини ҳимоялашга қаратилган қўшимча даволаш-профилактика чораларини асослашда муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: иммуногистокимёвий баҳолаш орқали кимётерапиядан кейинги ўпка шикастланишларини эрта аниқлаш ва коррекцион ёндашувларни асослаш беморларни даволаш муддатини қисқартириш, оғир асоратларни камайтириш ва қўшимча даволаш харажатларини тежаш имконини беради. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 184700 сўмгача иқтисод қилишга эришилади.
Хулоса: тадқиқот натижалари сут бези саратони кимётерапиясидан кейин ўпкада юзага келадиган морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий ўзгаришларни эрта аниқлаш, уларни тималин ва анор данаги мойи билан коррекциялаш самарадорлигини баҳолаш ҳамда асоратларнинг олдини олишга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради. 
Олинган натижалар юзасидан ишлаб чиқилган “Сут бези саратони кимётерапияси натижасида ўпка тўқимасида юзага келадиган морфологик ўзгаришларни аниқлаш усули” мавзусидаги услубий тавсияномани жорий этиш бўйича  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги  ҳузуридаги илмий техник кенгаши томонидан 2026 йил 5-март 04/46 сонли ягона хулоса тасдиқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish