Ходжиева Нозима Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кимётерапия натижасида келиб чиққан буйрак етишмовчилиги фонида талоқдаги морфологик ўзгаришлар ва унинг коррекцияси (Бухоро вилояти)” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tib5098.
Илмий раҳбар: Худойбердиев Дилшод Каримович, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Орипов Фирдавс Суратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:   Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт институти. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибавий кимётерапия натижасида келиб чиққан буйрак етишмовчилиги фонида талоқдаги морфологик курсаткичларни баҳолаш ва унинг биокоррекциясини ўрганишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
биринчи марта 3, 9 ва 12 ойлик интакт оқ зотсиз каламушлар талоғининг меъёрий шароитдаги структура компартментлари — оқ ва қизил пулпа нисбати, периартикуляр лимфоид муфта ҳамда лимфоид тугунчалар диаметрининг ёшга боғлиқ ўзгариш динамикаси морфометрик жиҳатдан миқдорий тавсифланиб, ушбу ёш оралиғи учун талоқнинг меъёрий морфометрик кўрсаткичлари шакллантирилган;
илк бор кимётерапия чақирган буйрак етишмовчилиги шароитида талоқ ремоделланишининг ёшга боғлиқ қонунияти ва миқдорий даражаси аниқланганлиги яъни периартикуляр лимфоид муфта диаметри барча ёш гуруҳларида статистик ишончли камайиши, оқ ва қизил пулпа нисбатининг инверсияси ҳамда инволютив жараёнлар билан токсик таъсирнинг қўшилиб кучайиши (энг чуқур ўзгаришлар 12 ойлик гуруҳда) морфометрик жиҳатдан исботланган;
кимётерапия чақирган буйрак етишмовчилиги натижасида талоқда ривожланган структура ўзгаришларга момоқаймоқ илдизи дамламаси асосида ўтказилган биокоррекция ижобий таъсир кўрсатиб, морфометрик кўрсаткичларнинг қисман тикланиши аниқланган;
илк бор кимётерапия чақирган буйрак етишмовчилиги шароитида талоқ тўқимасида иммуногистокимёвий маркерлар (CD-4 ва CD-20) ёрдамида Т- ва В-лимфоцитлар популяцияларининг зичлиги ва тақсимланишидаги морфологик ўзгаришлар аниқланганлиги,ушбу ҳужайралар экспрессиясининг ёшга боғлиқ ва патологик камайиши морфометрик жиҳатдан тасдиқланганлиги, момоқаймоқ илдизи дамламаси билан биокоррекциядан сўнг CD-4+ ва CD-20+ ҳужайралар зичлигининг қисман ортиши талоқнинг иммунокомпетент ҳужайравий таркибида структур қайта тикланиш белгиси сифатида баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Кимётерапиядан кейинги буйрак етишмовчилигида талоқнинг морфологик ўзгаришлар ҳамда момоқаймоқ илдизи дамламаси билан коррекциялаш  самарадорлигини ўрганиш орқали эрта ташхислаш ва асоратларнинг олдини олиш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Биринчи илмий янгилик: биринчи марта 3, 9 ва 12 ойлик интакт оқ зотсиз каламушлар талоғининг меъёрий шароитдаги структура компартментлари — оқ ва қизил пулпа нисбати, периартикуляр лимфоид муфта ҳамда лимфоид тугунчалар диаметрининг ёшга боғлиқ ўзгариш динамикаси морфометрик жиҳатдан миқдорий тавсифланиб, ушбу ёш оралиғи учун талоқнинг меъёрий морфометрик кўрсаткичлари шакллантирилганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (09.06.2025 йилдаги №45-сон буйруқ) ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали (27.06.2025 йилдаги 55-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: талоқ тўқимасида юзага келадиган морфологик ўзгаришларнинг аниқланиши иммун тизимининг нормал ва патологик ҳолатларини фарқлаш имконини бериб, организм иммун реактивлигининг пасайиш механизмларини тушунишга ёрдам беради ҳамда иммун тизим билан боғлиқ асоратларни эрта аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий самарадорлиги: иммун тизимидаги ўзгаришларни эрта аниқлаш касаллик асоратларини камайтириб, қўшимча диагностик ва даволаш харажатларини қисқартириш орқали соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий тежамкорликка эришиш имконини яратади. Мазкур ёндашув беморнинг шифохонада қолиш муддатини қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 203000 сўмгача иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: 3, 9 ва 12 ойлик интакт оқ зотсиз каламушлар талоғининг ёшга боғлиқ меъёрий морфометрик кўрсаткичлари илк бор аниқланиб, талоқнинг нормал структураси ва ривожланиш қонуниятларини баҳолаш учун ишончли меъёрий база шакллантирилганлиги илмий ишлар ва даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Иккинчи илмий янгилик: илк бор кимётерапия чақирган буйрак етишмовчилиги шароитида талоқ ремоделланишининг ёшга боғлиқ қонунияти ва миқдорий даражаси аниқланган: периартикуляр лимфоид муфта диаметри барча ёш гуруҳларида статистик ишончли камайиши, оқ ва қизил пулпа нисбатининг инверсияси ҳамда инволютив жараёнлар билан токсик таъсирнинг қўшилиб кучайиши (энг чуқур ўзгаришлар 12 ойлик гуруҳда) морфометрик жиҳатдан исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (09.06.2025 йилдаги №45-сон буйруқ) ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали (27.06.2025 йилдаги 55-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган ўзгаришлар иммун тизимининг компенсатор имкониятлари пасайишини кўрсатиб, беморларда иммун танқислик ҳолатларини эрта аниқлаш ва клиник кузатувни такомиллаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: патоморфологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда олиб борилган профилактик ва даволаш чораларини қўллаш беморларнинг стационарда даволаниш муддатини қисқартириб, тиббий харажатларни камайтиришга хизмат қилади. Бу эса беморларнинг шифохонада қолиш муддатини қисқартириш, қўшимча даво ва реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор учун 203000 сўмгача иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Хулоса: кимётерапия чақирган буйрак етишмовчилиги шароитида талоқнинг морфологик ва морфометрик ўзгаришлари ёшга боғлиқ равишда кучайиши аниқланиб, токсик таъсирнинг иммун тизимига салбий таъсири илмий жиҳатдан асосланлиги натижасида кимётерапиядан кейинги асоратларни камайтиришга қаратилган қўшимча даволаш-профилактика чораларини белгилаш имконини беради.
Учинчи илмий янгилик: тажрибавий кимётерапия чақирган буйрак етишмовчилиги натижасида талоқда юзага келган структура ўзгаришларга момоқаймоқ илдизи дамламаси асосида ўтказилган биокоррекция ижобий таъсир кўрсатиб, морфометрик кўрсаткичларнинг қисман тикланиши илмий жиҳатдан исботланганлиги Бухоро филиали (09.06.2025 йилдаги №45-сон буйруқ) ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали (27.06.2025 йилдаги 55-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: момоқаймоқ ўсимлиги асосида ўтказилган биокоррекция иммун тизим фаолиятини қўллаб-қувватлаб, касаллик кечишини енгиллаштириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: табиий препаратлар асосида коррекция қўлланилиши дори воситалари сарфи ва узоқ муддатли даволаниш эҳтиёжини камайтириб, соғлиқни сақлаш тизими харажатларини қисқартириш имконини беради. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 203000 сўмгача иқтисод қилиш имконияти юзага келади. Хулоса: Олинган натижалар асосида биокоррекция усулларини қўллаш талоқ тўқимасида регенератив жараёнларни фаоллаштириб, иммун ҳолатни яхшилашга хизмат қилиши ҳамда патологик жараённинг ривожланиши ва оғир кечиш хавфини камайтиришга хизмат қилади.
Тўртинчи илмий янгилик: илк бор кимётерапия чақирган буйрак етишмовчилиги шароитида талоқ тўқимасида иммуногистокимёвий маркерлар (CD-4 ва CD-20) ёрдамида Т- ва В-лимфоцитлар популяцияларининг зичлиги ва тақсимланишидаги морфологик ўзгаришлар аниқланган: ушбу ҳужайралар экспрессиясининг ёшга боғлиқ ва патологик камайиши морфометрик жиҳатдан тасдиқланган. Момоқаймоқ илдизи дамламаси билан биокоррекциядан сўнг CD-4+ ва CD-20+ ҳужайралар зичлигининг қисман ортиши талоқнинг иммунокомпетент ҳужайравий таркибида структур қайта тикланиш белгиси сифатида баҳоланганлиги Бухоро филиали (09.06.2025 йилдаги №45-сон буйруқ) ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали (27.06.2025 йилдаги 55-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар иммун тизими бузилишларини аниқлашнинг янги диагностик ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳамда беморларнинг иммун ҳолатини самарали бошқаришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: иммуногистокимёвий баҳолаш усулларини амалиётга жорий этиш ташхис қўйиш аниқлигини ошириб, ортиқча даволаш ва қайта текширувлар сонини камайтириш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 203000 сўмгача иқтисод қилишга эришилади.
 Хулоса: тажрибавий кимётерапия натижасида ривожланган буйрак етишмовчилиги шароитида талоқда юзага келадиган морфологик ўзгаришларни эрта аниқлаш, ушбу патология билан боғлиқ иммун тизим бузилишларининг олдини олиш ҳамда морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий (CD-4 ва CD-20 маркерлари асосида) таҳлилларга таянган комплекс баҳолашни қўллаш орқали талоқ тўқимасида кечадиган структура ва функционал жараёнларни чуқур ўрганиш имкониятини яратади.  Олинган натижалар юзасидан ишлаб чиқилган “Кимётерапиядан кейинги буйрак етишмовчилигида талоқнинг морфологик ўзгаришларини аниқлаш усули” мавзусидаги услубий тавсияномани жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашдан 2026 - йил 2 июнда 09/34 - сон билан ягона хулосаси олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish