Сабирова Шахло Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Сурункали ларингит билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш, 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1646.
Илмий раҳбар: Самиева Гулноза Уткуровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02.
Расмий оппонентлар: Владимирова Татьяна Юльевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шамсиев Жахонгир Фазлидинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Астана тиббиёт университети (Козогистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали ларингит билан касалланган беморларга эрта ташхислаш усулларини такомиллаштириш ва патогенетик даволашнинг оптималлаштирилган алгоритмини ишлаб чиқиш орқали тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сурункали ларингитнинг шаклланиши ва рецидивланиши механизмларига кўпомилли (мультифакториал) ёндашув асосида прогностик омиллар харитаси ишлаб чиқилган хамда, касалликнинг сурункали кечиши ва қайталанишида нафақат маҳаллий яллиғланиш, балки тизимли аллергик реакциялар ва иммун тизим иштироки хусусан, ҳиқилдоқ шиллиқ қаватида IgE-воситачилигидаги ҳужайралар фаоллашуви, IFN‑γ (>130,3 пг/мл) орқали Th1-типидаги иммун жавобнинг сурункали доминантлиги эпителиал тўсиқ функциясининг изчил бузилишига олиб келиши исботланган;
сурункали ларингитда МММС (масса-спектрометрия микроб белгилари) текшируви асосида маҳаллий ларенгеал микробиотанинг функционал-экологик қайта қурилиши тавсифланган ва микроорганизмлар (Blautia coccoides, Enterococcus spp., Streptococcus spp., S. aureus) нафақат оппортунистик инфекция қўзғатувчилари, балки биоплёнка ҳосил қилиш, эпителийга адгезия ва инвазия, иммун супрессия (масалан, IL-10 индукцияси) каби вирулентлик механизмлари орқали рецидивланишга шароит яратиши аникланган;
Варшава шкаласи бўйича видеоларингоскопия натижалари ва GRBAS шкаласи ўртасидаги юқори корреляция (r=0,945) структура-функция ассоциациясини ифодалаган яъни ҳалқум шиллиқ ости қаватидаги коллаген депозицияси, базал мембрана қалинлашуви, безлар инфильтрацияси каби морфологик ўзгаришлар овоз бойламлари ҳаракатларини механик равишда чеклаб, дисфониянинг оғирлик даражасини белгилаш ва прогнозлаш имкони яратилган;
сурункали ларингит ривожланиши ва рецидивланишида ишончли протектив маркерларни бартараф қилиш асосида илмий жиҳатдан асосланган, шунингдек, беморларни мақсадли этиотроп ва иммуномодуляцион терапиясига, эрта фониатрик реабилитациясига йўналтирилган диагностика ва даволаш алгоритмини куллаш оркали даволаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 7-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор сурункали ларингитнинг шаклланиши ва рецидивланиши механизмларига кўпомилли (мультифакториал) ёндашув асосида прогностик омиллар харитаси ишлаб чиқилган хамда, касалликнинг сурункали кечиши ва қайталанишида нафақат маҳаллий яллиғланиш, балки тизимли аллергик реакциялар ва иммун тизим иштироки хусусан, ҳиқилдоқ шиллиқ қаватида IgE-воситачилигидаги ҳужайралар фаоллашуви, IFN‑γ (>130,3 пг/мл) орқали Th1-типидаги иммун жавобнинг сурункали доминантлиги эпителиал тўсиқ функциясининг изчил бузилишига олиб келиши исботланган, бу ишлаб чиқилган «Сурункали ларингитли беморларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» услубий тавсияномада акс эттирилган (СамДМУ Илмий кенгаши томонидан 2026 йил 3 февралдаги №6-сон баённома билан тасдиқланган), Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг амалий фаолиятига 2026 йил 24 февралдаги 98-сон буйруғи билан, Самарқанд шахар соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли шахар марказий шифохонаси 2026 йил 5 мартадаги 4177-сонли буйруғи билан киритилган; ижтимоий самарадорлик: сурункали ларингит шаклланишининг прогностик омилларига эътибор қаратиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш аҳоли соғлиғини ўз вақтида тиклаш имконини беради. Бу соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини ошириш, профилактика чора-тадбирларини оптималлаштириш ва касалликни рецидивланиш эҳтимолини эрта аниқлашга ёрдам беради; иқтисодий самарадорлик: Ўзбекистон Республикасида ўткир респиратор инфекцион касалликларни сурункалашувини олдини олиш соғлиқни сақлаш ресурсларини янада оқилона режалаштириш, жумладан, профилактика, диагностика ва даволаш учун маблағларни мақсадли тақсимлаш имконини беради. Прогностик хавф омиллари бор сурункали ларингит билан оғриган беморларни ўз вақтида аниқлаш терапияни эрта бошлашга ёрдам беради, асоратлар хавфини ва қиммат стационар даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтиради, бу эса узоқ муддатда сурункали ларингит билан касалланган одамларга хизмат кўрсатиш харажатларини камайтиради ва иқтисодий юкни камайтиради. Хулоса: сурункали ларингитни даволаш харажатлари эрта ташхис қўйиш ва мақсадли профилактика туфайли ҳар бир бемор учун йилига 3.000.000 сўмга камаяди.
иккинчи илмий янгилик: сурункали ларингитда МММС (масса-спектрометрия микроб белгилари) текшируви асосида маҳаллий ларенгеал микробиотанинг функционал-экологик қайта қурилиши тавсифланган ва микроорганизмлар (Blautia coccoides, Enterococcus spp., Streptococcus spp., S. aureus) нафақат оппортунистик инфекция қўзғатувчилари, балки биоплёнка ҳосил қилиш, эпителийга адгезия ва инвазия, иммун супрессия (масалан, IL-10 индукцияси) каби вирулентлик механизмлари орқали рецидивланишга шароит яратиши аникланган, бу ишлаб чиқилган «Сурункали ларингитли беморларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» услубий тавсияномада акс эттирилган (СамДМУ Илмий кенгаши томонидан 2026 йил 3 февралдаги №6-сон баённома билан тасдиқланган), Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг амалий фаолиятига 2026 йил 24 февралдаги 98-сон буйруғи билан, Самарқанд шахар соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли шахар марказий шифохонаси 2026 йил 5 мартадаги 4177-сонли буйруғи билан киритилган; ижтимоий самарадорлик: тадқиқот натижалари сурункали ларингитга чалинган беморларда ҳиқилдоқ микроб пейзажи асосида этиотроп терапияни мақсадли қўллаш имконини беради, бу беморларни эрта соғайиши ва меҳнатга лаёқатсизлик кунлари қисқаришига олиб келади; иқтисодий самарадорлик: ҳар бир беморда индивидуал қўзғатувчиларни аниқлаш қўшимча текширувларни олдини олади, шахсийлаштирилган профилактика чораларини амалга ошириш ва ресурсларни юқори хавфли гуруҳларга йўналтириш имконини беради, бу эса келажакда касалликнинг асоратларини даволаш харажатларини камайтиради ва касалликнинг оғир кечишининг олдини олиш орқали ҳар бир бемор учун йилига 3.000.000 сўмгача тежашни таъминлайди. Хулоса: сурункали ларингитда маҳаллий микробиота ўзгариши хусусиятлари МММС текшируви асосида рецидивланишни қўллаб-қувватловчи этиологик аҳамиятга эга микроорганизмлар аниқлашни жорий этиш имконини беради, бу эса касалликнинг оғир шаклларини даволаш харажатларини камайтириши ва эрта профилактика ва индивидуал ёндашув орқали беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: Варшава шкаласи бўйича видеоларингоскопия натижалари ва GRBAS шкаласи ўртасидаги юқори корреляция (r=0,945) структура-функция ассоциациясини ифодалаган яъни ҳалқум шиллиқ ости қаватидаги коллаген депозицияси, базал мембрана қалинлашуви, безлар инфильтрацияси каби морфологик ўзгаришлар овоз бойламлари ҳаракатларини механик равишда чеклаб, дисфониянинг оғирлик даражасини белгилаш ва прогнозлаш имкони яратилган, бу ишлаб чиқилган «Сурункали ларингитли беморларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» услубий тавсияномада акс эттирилган (СамДМУ Илмий кенгаши томонидан 2026 йил 3 февралдаги №6-сон баённома билан тасдиқланган), Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг амалий фаолиятига 2026 йил 24 февралдаги 98-сон буйруғи билан, Самарқанд шахар соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли шахар марказий шифохонаси 2026 йил 5 мартадаги 4177-сонли буйруғи билан киритилган; ижтимоий самарадорлик: дисфония хусусиятларининг оғирлик даражасини аниқлаш йўли билан ҳам ҳиқилдоқ тузилмаларидаги морфологик ўзгаришлар чуқурлигини аниқлашдан устувор фойдаланиш ташхис қўйишдаги текширувларни қисқартириш имконини беради, бу эса сурункали ларингит билан касалланганларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради; иқтисодий самарадорлик: дисфония хусусиятларининг оғирлик даражасини аниқлаш йўли билан ҳам ҳиқилдоқ тузилмаларидаги морфологик ўзгаришлар чуқурлигини олдиндан башорат қилиш ресурсларни юқори хавфли беморларни эрта даволашга йўналтиришга имконини беради, бу оғир шакллар ва асоратларни даволаш ва интенсив терапияга бўлган эҳтиёжни камайтириш орқали ҳар бир бемор учун йилига касалхонага ётқизиш харажатларини 3.000.000 сўмгача камайтириши мумкин. Хулоса: дисфония хусусиятларининг оғирлик даражасини аниқлаш йўли билан ҳам ҳиқилдоқ тузилмаларидаги морфологик ўзгаришлар боришини башорат қилиш учун GRBAS шкаласидан фойдаланишга имкон беради, бу эрта аралашув ва оғир асоратларни даволаш харажатларини олдини олиш орқали ётоқ кунларини 14 кундан 7 кунгача қисқартириш имконини беради
тўртинчи илмий янгилик: сурункали ларингит ривожланиши ва рецидивланишида ишончли протектив маркерларни бартараф қилиш асосида илмий жиҳатдан асосланган, шунингдек, беморларни мақсадли этиотроп ва иммуномодуляцион терапиясига, эрта фониатрик реабилитациясига йўналтирилган диагностика ва даволаш алгоритмини куллаш оркали даволаш усули такомиллаштирилган. Бу ишлаб чиқилган «Сурункали ларингитли беморларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» услубий тавсияномада акс эттирилган (СамДМУ Илмий кенгаши томонидан 2026 йил 3 февралдаги №6-сон баённома билан тасдиқланган), Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг амалий фаолиятига 2026 йил 24 февралдаги 98-сон буйруғи билан, Самарқанд шахар соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли шахар марказий шифохонаси 2026 йил 5 мартадаги 4177-сонли буйруғи билан киритилган; ижтимоий самарадорлик: сурункали ларингит ривожланиши ва рецидивланишида ишончли протектив маркерларни бартараф қилиш даволашга шахсийлаштирилган ёндашувларни жорий этиш имконини беради, ташхислаш ва даволаш алгоритмини жорий қилиш сурункали ларингит билан касалланган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради; иқтисодий самарадорлик: беморларни мақсадли этиотроп ва иммуномодуляцион терапиясига, эрта фониатрик реабилитациясига йўналтирилган диагностика ва даволаш алгоритми шахсийлаштирилган ёндашув орқали касалликнинг авж олишининг олдини олиш ва кейинги босқичларда қиммат терапия зарурлигини бартараф қилиш орқали ҳар бир бемор учун соғлиқни сақлаш харажатларини йилига 3.000.000 сўмга камайтиришга олиб келиши мумкин. Хулоса: беморларни мақсадли этиотроп ва иммуномодуляцион терапиясига, эрта фониатрик реабилитациясига йўналтирилган диагностика ва даволаш алгоритмини жорий қилиш ҳамда ундан фойдаланиш сурункали ларингитни диагностикаси ва даволашга шахсийлаштирилган ёндашувларни амалга ошириш имконини беради.