Рустамова Мукаддас Шерхановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анъанавий опиоидлар ва янги психостимуляторларни биргаликда суиистеъмол қилиш хусусиятлари ва уларни даволашга ёндашувларни оптималлаштириш», 14.00.18 – Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5184.
Илмий раҳбар: Турсунходжаева Людмила Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.11.01
Расмий оппонентлар: Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимов Улуғбек Худоярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор/
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
анъанавий опиоидлар ва янги синтетик психостимуляторларга кўпқарамликнинг клиник-динамик хусусиятларини аниқлаш ҳамда уни даволаш ва рецидивларининг олдини олишга қаратилган ёндашувларни такомиллаштириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор анъанавий опиоидлар ва янги синтетик психостимуляторлар — катинонларга кўпқарамлик синдромининг психоактив моддалар мононаркоманиясидан клиник жиҳатдан фарқли уч босқичли динамикаси мавжудлиги исботланган;
анъанавий опиоидлар ва янги синтетик психостимуляторларга кўпқарамликда психозлар юқори частотаси ҳамда аффектив бузилишлар, когнитив дефицит, шахс ўзгаришлари ва ижтимоий дезадаптация оғирлиги опиоид қаторидаги наркотиклар минимал иштирокида синтетик катинонларнинг таъсири билан корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
илк бор опиоидлар ёки синтетик катинонларга боғлиқ мононаркоманиянинг кўпқарамликка трансформациясини эрта прогнозлаш мезонлари сифатида преморбид биопсихо-ижтимоий омиллар мажмуаси ажратиб кўрсатилган;
кўпқарамликка чалинган беморларда аддиктив установкалар коррекцияси, рационал фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, қарамликка нисбатан танқидий муносабатни тиклаш, ремиссия ривожланишига мотивациялаш ҳамда хулқ-атвор модификациясига асосланган кўп компонентли психокоррекцион чора-тадбирлар орқали тиббий-ижтимоий реабилитация ва рецидивларнинг олдини олишга ёндашув оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Анъанавий опиоидлар ва янги синтетик психостимуляторларни биргаликда суиистеъмол қилиш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор анъанавий опиоидлар ва янги синтетик психостимуляторларга кўпқарамликнинг клиник кўриниши ва патокинез хусусиятлари дастлабки гиёҳванд модда турига боғлиқ ҳолда дифференциацияланган ҳамда кўпқарамлик мустақил касаллик сифатида таърифланганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 24 декабрда 57-сон баённома билан тасдиқланган «Опиоидлар ва синтетик психостимуляторларга кўпқарамликка чалинган беморларда аддиктив хулқ-атворни психотерапевтик коррекция қилиш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали 2026 йил 5 январдаги 3-сонли ҳамда Сурхондарё вилояти филиали 2025 йил 30 декабрдаги 77-Т-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 29 апрелдаги 07/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: кўпқарамлик шаклланишининг илк босқичларида клиник кўриниш ва патокинез хусусиятларини дастлабки гиёҳванд модда турига боғлиқ ҳолда аниқлаш орқали касалликни ўз вақтида ташхислаш, даволаш ёндашувларини дифференциация қилиш, руҳий асоратлар, аффектив бузилишлар ва когнитив танқислик ривожланишининг олдини олиш, ремиссия давомийлигини узайтириш ҳамда беморларнинг ижтимоий мослашув даражасини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: кўпқарамликда ремиссия давомийлигини ошириш ва такрорий госпитализацияларни камайтириш орқали бир нафар беморга нисбатан 2303126 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: абстинент синдромидаги психотик асоратлар, яққол аффектив бузилишлар ва когнитив танқислик кўпқарамлик клиник кўринишида асосан синтетик катинонлар таъсири билан боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 24 декабрда 57-сон баённома билан тасдиқланган «Опиоидлар ва синтетик психостимуляторларга кўпқарамликка чалинган беморларда аддиктив хулқ-атворни психотерапевтик коррекция қилиш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали 2026 йил 5 январдаги 3-сонли ҳамда Сурхондарё вилояти филиали 2025 йил 30 декабрдаги 77-Т-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 29 апрелдаги 07/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: кўпқарамликда абстинент синдром даврида психотик асоратлар, яққол аффектив бузилишлар ва когнитив танқисликни эрта аниқлаш ҳамда синтетик катинонларга хос клиник белгиларни ҳисобга олган ҳолда аддиктив установкаларни мақсадли коррекция қилиш психотик асоратларни профилактика қилиш, ремиссия барқарорлигини таъминлаш, госпитализациялар частотасини камайтириш, ижтимоий дезадаптациянинг олдини олиш ҳамда шахс социализацияси даражасини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: абстинент синдромида психотик асоратларни эрта аниқлаш ва профилактика қилиш орқали реанимация бўлимларига госпитализация заруратини камайтириш бир нафар беморга нисбатан 4623276 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор опиоидлар ёки синтетик катинонларга боғлиқ мононаркоманиянинг кўпқарамликка трансформациясини эрта прогнозлаш мезонлари сифатида аҳамиятга эга бўлган преморбид биопсихо-ижтимоий омиллар мажмуаси ажратиб кўрсатилганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 24 декабрда 57-сон баённома билан тасдиқланган «Опиоидлар ва синтетик психостимуляторларга кўпқарамликка чалинган беморларда аддиктив хулқ-атворни психотерапевтик коррекция қилиш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали 2026 йил 5 январдаги 3-сонли ҳамда Сурхондарё вилояти филиали 2025 йил 30 декабрдаги 77-Т-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 29 апрелдаги 07/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: опиоидлар ёки синтетик катинонларни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ мононаркоманияси мавжуд беморларда преморбид омиллар асосида кўпқарамлик шаклланиш эҳтимолини баҳолаш наркотик қарамликнинг оғирлашуви, асоратлар ривожланиши, ремиссиясиз кечиш, шахс деградациясининг тез прогрессияланиши, беморларнинг дезоциализацияси ҳамда хулқ-атворда асоциал ва антисоциал тенденциялар шаклланишининг олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: аддиктив хулқ-атворни психотерапевтик коррекция қилишга қаратилган дастурни қўллаш стационар реабилитация муддатини уч ойдан икки ойгача қисқартириш ва кейинчалик амбулатор реабилитация дастурига ўтказиш имконини берган; 2025 йилда стационар реабилитация бўлимида бир ўрин-кун қиймати ўртача 129324 сўмни ташкил этгани ҳисобга олинганда, беморнинг бўлимда бўлиш муддатини 1 ойга қисқартириш бир нафар беморга нисбатан 3879720 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: аддиктив хулқ-атворни психотерапевтик коррекция қилишга қаратилган кўп компонентли дастур асосида кўпқарамлик рецидивларининг профилактикаси ва тиббий-ижтимоий реабилитация ёндашувлари оптималлаштирилганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 24 декабрда 57-сон баённома билан тасдиқланган «Опиоидлар ва синтетик психостимуляторларга кўпқарамликка чалинган беморларда аддиктив хулқ-атворни психотерапевтик коррекция қилиш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали 2026 йил 5 январдаги 3-сонли ҳамда Сурхондарё вилояти филиали 2025 йил 30 декабрдаги 77-Т-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 29 апрелдаги 07/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: психотерапевтик коррекция дастурини амалиётга жорий этиш орқали кўпқарамликка чалинган беморларда аддиктив установкаларни коррекция қилиш, наркотизация рецидивлари хавфини камайтириш, ремиссия барқарорлигини ошириш, даволашнинг узоқ муддатли натижаларини яхшилаш ҳамда такрорий стационар даволашга эҳтиёжни пасайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: 2025 йилда тиббий-ижтимоий реабилитациянинг 3 ойлик дастури бир нафар беморга 11639160 сўмни ташкил этгани, наркологик бўлимда 40 кун давомида аддиктив установкаларни психотерапевтик коррекция қилиш 7677078 сўм сарфни талаб қилгани ҳисобга олинганда, ишлаб чиқилган дастурни қўллаш бир нафар беморга нисбатан 3962081 сўм миқдорида бюджет маблағларини тежаш имконини берган. Хулоса: олинган илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши анъанавий опиоидлар ва янги синтетик психостимуляторларга кўпқарамликни эрта ташхислаш, психотик, аффектив ва когнитив асоратларнинг олдини олиш, рецидивлар хавфини камайтириш, ремиссия барқарорлигини таъминлаш, беморларнинг ижтимоий мослашуви ва ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда наркологик ёрдам самарадорлигини оширишга хизмат қилган.