Рахматов Олим Бобомуродовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар:
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тери лейшманиозининг клиник ва иммунологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда янгича даволаш усулларини такомиллаштириш” 14.00.10 – Юқумли касалликлар ва 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Tib653.
Илмий маслаҳатчилар: Облоқулов Абдурашид Рахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирзоева Меҳринисо Ризоевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01
    Расмий оппонентлар: Қосимова Раъно Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Пакирдинов Адхамжон Бегишевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Утепбергенова Гульмира Алкеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тери лейшманиозининг клиник ва иммунологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда касалликни эрта аниқлаш, замонавий даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Эндемик ҳудудларда тарқатилган анкеталар орқали касалликни эрта диагностика қилиш самарадорлиги бахоланган;
Тери лейшманиозида эрта қўлланган лазерли фотодинамик терапия ҳамда этиотроп давонинг самарадорлиги юқорилиги аниқланган;
Гепон иммуномодуляторини қўллаш натижасида қонда махсус гуморал ва маҳаллий ҳужайравий иммунитетнинг эрта шаклланишига эришиш мумкинлиги асосланган;
Гепон ва алоэ экстрактини лазерли фотодинамик терапия билан бирга маҳаллий қўллаш касалликнинг клиник даврларининг давомийлигини қисқартирган ва атрофик чандиқланишни сезиларли даражада камайтириши исботланган;
Иммунокомпетент ҳужайралар, NK-ҳужайралар ҳамда интерлейкин-4, интерлейкин-6 ва ЎНО-α кўрсаткичларини баҳолаш касалликни ўз вақтида даволаш имконини берган;
Зооноз тери лейшманиозини замонавий  даволаш алгоритми тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 5-мартидаги 4-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича қуйидаги хулосалар қабул қилинган:
биринчи илмий янгилик: илк бор Бухоро вилоятида эндемик ўчоқ бўлган Қоровулбозор туманида яшовчи аҳолига ва у ерда жойлашган корхоналарда бошқа туманлардан келиб ишловчилар орасида зооноз тери лейшманиози ташхисини эртароқ қўйиш ёки аниқлаш мақсадида мавсумий тарқатма материалларни аҳоли орасида тарқатиш жорий қилинганлиги бўйича Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали 24.01.2026 йилдаги №11-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилоят худудий филиали бўйича 24.07.2024 йилдаги 41-Т-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши, эрта ташхис қўйиш, даволаш тактикасини мувофиқлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш,  ногиронлик даражасини пасайтиришга ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: зооноз тери лейшманиози диагнозини эртароқ қўйиш ёки аниқлаш мақсадида мавсумий тарқатма материалларни аҳоли орасида тарқатишни жорий қилиш бўйича клиник-иммунологик хусусиятлари аниқлаш ва даволаш усулларини қўллаш хар бир беморга нисбатан сарфланган маблағнинг 445000 сўмгача тежалиши асосланган. Хулоса: беморларнинг тиббиёт ходимларига эртароқ мурожаат қилиши эрта ташхис қўйилишига ва касалликни олдинроқ даволаш муолажаларини бошланишига, унинг асоратланиб кетишининг олдини олишга эришилган. 
иккинчи илмий янгилик: зооноз тери лейшманиози билан касалланган беморларда яраланган соҳаларга маҳаллий 0,05% метилен кўки эритмасини АЛТ- Восток модел-03 аппарати ёрдамида қўллашнинг самараси аниқлангани Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят худудий филиалининг 23.01.2026 йилдаги 34-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят филиали 18.02.2026 йилдаги 39-сонли, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят худудий филиали 20.02.2026 йилдаги 41-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: АЛТ- Восток модел-03 аппаратини яраланган соҳаларга маҳаллий қўллаш даволаш тактикасини мувофиқлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, ногиронлик даражасини пасайтиришга ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратди; иқтисодий самарадорлиги: зооноз тери лейшманиозин  0,05% метилен кўки эритмасини АЛТ-Восток модел-03 аппарати ёрдамида даволаш усулларини қўллаш хар бир беморга нисбатан сарфланган маблағнинг 445000 сўмгача тежалиши асосланган. Хулоса: Метилен кўки эритмасининг АЛТ-Восток модел-03 орқали маҳаллий таъсири ва анъанавий даво услублари билан даволанган беморларда касаллик бошланғич-тугунчали ва эрозияланиш босқичларида кечим давомийлигига ижобий таъсир қилганлиги, яраланиш даврининг қисқа давом этганлиги, бу билан касалликнинг умумий кечим давомийлигининг қисқарганлигига эришилганлиги аниқланди. 
учинчи илмий янгилик: Гепон иммуномодуляторини қўллаш натижасида қонда махсус гуморал ва маҳаллий ҳужайравий иммунитетнинг эрта шаклланишига эришиш мумкинлиги асосланганлиги бўйича Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят худудий филиалида 20.02.2026 йилдаги 41-сонли буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали 24.01.2026 йилдаги №11-сонли буйруқлари асосида амалиётга тадбиқ қилинган; ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши, эрта ташхис қўйиш, даволаш усулини мувофиқлаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш,  ногиронлик даражасини пасайтиришга ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратди; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг жорий этилиши хар бир беморга нисбатан сарфланган маблағнинг 445000 сўмгача тежалиши ва асосланди. Хулоса: Гепон препаратини маҳаллий ва умумий қўллашнинг натижалари қондаги лимфоцитларининг абсолют ва нисбий кўрсаткичларига таъсири сезиларли даражада бўлди. 
тўртинчи илмий янгилик: Гепон ва алоэ экстрактини лазерли фотодинамик терапия билан бирга маҳаллий қўллаш касалликнинг клиник даврларининг давомийлигини қисқартирган ва атрофик чандиқланишни сезиларли даражада камайтириши исботланганлиги бўйича Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилоят худудий филиали бўйича 23.07.2024 йилдаги 23-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилоят худудий филиали бўйича 24.07.2024 йилдаги 41-Т-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши, даволаш усулини такомиллаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, ногиронлик даражасини пасайтиришга ва хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: зооноз тери лейшманиозининг клиник-иммунологик хусусиятлари аниқлаш ва даволаш усулларини қўллаш хар бир беморга нисбатан сарфланган маблағнинг 445000 сўмгача тежалиши асосланган. Хулоса: Зооноз лейшманиозда жароҳатлар соҳасига АЛТ-Восток модел-3 аппарати ёрдамида Метилен кўки 0,05% ли эритмаси ва Гепон иммуномодуляторини маҳаллий қўлланилганда касалланиш даврининг қисқарганлиги аниқланди.
бешинчи илмий янгилик: Иммунокомпетент ҳужайралар, NK-ҳужайралар ҳамда интерлейкин-4, интерлейкин-6 ва ЎНО-α кўрсаткичларини баҳолаш касалликни ўз вақтида даволаш имконини берганганлиги бўйича Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Навоий вилоят худудий филиали бўйича 24.07.2024 йилдаги 41-Т-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши, даволаш усулини такомиллаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, қолдиқ аломатларни пасайтиришга ҳамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: зооноз тери лейшманиозининг клиник-иммунологик хусусиятлари аниқлаш ва даволаш усулларини қўллаш хар бир беморга нисбатан сарфланган маблағнинг 445000 сўмгача тежалиши асосланган. Хулоса: Зооноз тери лейшманиози билан касалланган беморларни даволашда Гепон иммуномодулятори, Алоэ экстракти ва Метилен кўки 0,05% ли эритмасини АЛТ-Восток модел-3 аппарати ёрдамида маҳаллий қўллаш самараси исботланди. 
олтинчи илмий янгилик: Зооноз тери лейшманиозини замонавий  даволаш алгоритми тузилганлиги бўйича Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали 24.01.2026 йилдаги №11-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят худудий филиалининг 23.01.2026 йилдаги 34-сонли буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган. ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни клиник амалиётга жорий этилиши, даволаш усулини такомиллаштириш, асоратлар ривожланишини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш ҳамда хаёт сифатини яхшилашга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижалар асосида беморларни даволаш алгоритми ҳар бир бемор учун умумий сарфланган харажатдан  445000 сўмгача иқтисод қилинди; Хулоса: Зооноз тери лейшманиозида беморларни даволаш алгоритмининг амалиётга тадбиқ қилиш касалликни эрта аниқлаш ва эрта ташхислаш самарадорлигини  ошириб касалликни асоратларсиз даволашга асос бўлади.
 Олинган натижалар юзасидан “Тери лейшманиозининг клиник ва иммунологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда янгича даволаш усулларини такомиллаштири” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 5-мартидаги 4-сонли йиғилиш баённомаси хулосаси тасдиқланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish