Исмоилов Зафар Зариповичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳазм найининг турли даражадаги кимёвий куйишида ўпка тўқимасида юзага келадиган морфометрик ўзгаришлар” 14.00.02- Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4414
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01 
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳазм найининг турли даражадаги кимёвий куйишида ўпка тўқимасида юзага келадиган морфометрик ўзгаришларини ўрганишдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
каламушларда 1, 3- ва 6 ойлик ёш даврларида меъёрий шароитда ўпка тўқимасининг морфометрик параметрлари (алвеоляр диаметр, алвеолалар сони, интералвеоляр септа қалинлиги, бронхиал девор ва сероз қатлам қалинлиги)нинг онтогенетик ўзгариш қонуниятлари комплекс баҳоланган.
илк бор 6% сирка кислотаси билан ҳазм найи кимёвий куйишида ўпка тўқимасида алвеоляр диаметрнинг камайиши, интералвеоляр септа қалинлашуви ҳамда бронхиал ва сероз тузилмаларда енгил–ўртача даражадаги дистрофик-яллиғланиш ўзгаришлар ривожланиши морфометрик жиҳатдан аниқланган.
илк бор 70% сирка кислотаси таъсирида оғир кимёвий шикастланиш шароитида ўпка тўқимасида алвеоляр структураларнинг коллапси, алвеолалар сонининг камайиши, интералвеоляр септаларнинг кескин қалинлашуви ҳамда бронхиал девор ва сероз қатламда чуқур деструктив-фибротик қайта тузилиш жараёнлари шаклланиши аниқланган.
илк бор 6% ва 70% сирка кислотаси таъсирида ўпка тўқимасида Ки-67 ва Бcл-2 иммуногистокимёвий маркерлар экспрессияси асосида пролифератив ва апоптотик жараёнлар ўртасидаги нисбат аниқланган бўлиб, 70%ли консентратсия таъсирида пролифератив фаолликнинг сезиларли даражада пасайиши ва апоптотик жараённинг кучайиш тенденсияси намоён бўлган, 6%ли консентратцияда эса нисбатан компенсатор-регенератив ўзгаришларнинг сақланиши кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
“Ҳазм найи турли даражадаги кимёвий куйишларида ўпка тўқимасида юзага келадиган морфологик ўзгаришлар” мавзусидаги илмий тадқиқот натижаларини соғлиқни сақлаш тизимига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник комиссиянинг 2025-йил 15-февралдаги 12/55-сонли хулосаси олинган.
биринчи илмий янгилик: каламушларда 1, 3 ва 6 ойлик ёш даврларида меъёрий шароитда ўпка тўқимасининг морфометрик параметрлари (алвеоляр диаметр, алвеолалар сони, интералвеоляр септа қалинлиги, бронхиал девор ва сероз қатлам қалинлиги)нинг онтогенетик ўзгариш қонуниятлари комплекс баҳоланган. Ижтимоий самарадорлиги: ўпка тўқимасининг ёшга боғлиқ морфометрик ривожланиш қонуниятларининг аниқланиши нафас тизими морфологик меъёрларини шакллантириш имконини берган. Бу эса ёшга хос физиологик чегараларни белгилаш, патологик ўзгаришларни эрта аниқлаш ва клиник амалиётда диагностик ёндашувни такомиллаштиришга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: морфометрик меъёрий кўрсаткичларнинг аниқланиши асосида патологик ҳолатларни эрта босқичда аниқлаш имконияти кенгайган, натижада ортиқча диагностик текширувлар камайган ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий харажатлар қисқаришига олиб келган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор 6% сирка кислотаси билан ҳазм найи кимёвий куйишида ўпка тўқимасида алвеоляр диаметрнинг камайиши, интералвеоляр септа қалинлашуви ҳамда бронхиал ва сероз тузилмаларда енгил–ўртача даражадаги дистрофик-яллиғланиш ўзгаришлар ривожланиши морфометрик жиҳатдан аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: енгил ва ўртача даражадаги кимёвий шикастланишларда ўпка тўқимасидаги морфометрик ўзгаришларни аниқлаш касалликнинг эрта босқичини диагностика қилиш, клиник кечишни прогнозлаш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: патологик ўзгаришларни эрта аниқлаш асосида даволаш самарадорлиги ошган, натижада ортиқча диагностик муолажалар ва дори воситаларига бўлган эҳтиёж камайиб, иқтисодий харажатлар қисқарган.
учинчи илмий янгилик: илк бор 70% сирка кислотаси таъсирида оғир кимёвий шикастланиш шароитида ўпка тўқимасида алвеоляр структураларнинг коллапси, алвеолалар сонининг камайиши, интералвеоляр септаларнинг кескин қалинлашуви ҳамда бронхиал девор ва сероз қатламда чуқур деструктив-фибротик қайта тузилиш жараёнлари шаклланиши аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: оғир кимёвий шикастланишларда ривожланадиган чуқур морфологик ўзгаришларни аниқлаш касаллик оғирлик даражасини баҳолаш, асоратларни прогноз қилиш ва интенсив даволаш чораларини тўғри белгилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: оғир патологик жараёнларни аниқ баҳолаш асосида даволаш стратегияси оптималлаштирилган, натижада самарасиз терапия ва ортиқча тиббий ресурс сарфи камайган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор 6% ва 70% сирка кислотаси таъсирида ўпка тўқимасида Ки-67 ва Бcл-2 иммуногистокимёвий маркерлар экспрессияси асосида пролифератив ва апоптотик жараёнлар ўртасидаги нисбат аниқланган бўлиб, 70%ли консентратция таъсирида пролифератив фаолликнинг сезиларли даражада пасайиши ва апоптотик жараённинг кучайиш тенденсияси намоён бўлган, 6%ли консентратсияда эса нисбатан компенсатор-регенератив ўзгаришларнинг сақланиши кўрсатилган. Ижтимоий самарадорлиги: ҳужайра даражасидаги апоптоз ва пролифератсия мувозанатининг аниқланиши ўпка тўқимасидаги регенератив имкониятларни баҳолаш, патологик жараёнларни чуқур тушуниш ҳамда даволашни индивидуализатсия қилиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: иммуногистокимёвий маркерлар асосида аниқ ташхис қўйиш ортиқча диагностик текширувлар ва самарасиз даволаш харажатларини камайтирган, соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий самарадорликни оширган. Хулоса: ҳазм найи турли даражадаги кимёвий куйишлари шароитида ўпка тўқимасида юзага келадиган морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий ўзгаришларни эрта аниқлаш шикастланиш даражасини баҳолаш, касаллик кечишини прогноз қилиш ҳамда асоратларни самарали коррексия қилиш имконини бериб, морфологик кўрсаткичларга асосланган комплекс ёндашув орқали даволаш самарадорлигини ошириш ва патологик жараён оғирлашувининг олдини олишга хизмат қилган. Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят патологик анатомия бюроси (12.09.2024 йилдаги 40§1-сон буйруқ) ҳамда Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси патологик анатомия экспертиза бюроси (11.09.2024 йилдаги 84-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган.
Олинган натижалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашдан 2026 -йил 12 январда 01/29 - сон билан ягона хулосаси олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish