Жалилова Азиза Садиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эпштейн-Барр вируси ва цитомегаловирус келтириб чикарадиган микст инфекциянинг клиник - лаборатор тавсифи” 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5475.
Илмий раҳбар: Облоқулов Абдурашид Рахимович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Қосимова Раъно Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Кулжанова Шолпан Адлгазиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Эпштейн-Барр вируси ва цитомегаловирус келтириб чикарадиган микст инфекциянинг клиник - лаборатор тавсифини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Эпштейн-Барр вируси ва цитомегаловирус келтириб чиқарган микст инфекция моноинфекцияларга нисбатан яққолроқ клиник-лаборатор кўринишлар билан тавсифланиши, жумладан беморларда 88,6% юқори иситма, 82,9% да тарқалган лимфаденопатия аниқланиши ҳамда интерлейкин-6 даражасининг  4 баробаргача ошиши кузатилиб, ушбу кўрсаткичлар моноинфекция шаклларига нисбатан ишончли даражада юқори эканлиги аниқланган;
Эпштейн-Барр вируси ва цитомегаловируснинг микст инфекцияси юқори вирус фаоллиги билан кечиши, яъни серологик ва молекуляр маркерларнинг бир вақтда аниқланиши (ЭБВ  IgM , ЦМВ IgM , ЭБВ DNK, ЦМВ DNK) орқали намоён бўлиши ҳамда мазкур кўрсаткичлар моноинфекцияларга нисбатан статистик жиҳатдан ишончли даражада юқори экани исботланган;
логистик регрессион таҳлил асосида ЭБВ ва ЦМВ микст инфекциясининг мустақил предикторлари, жумладан атипик мононуклеарлар ≥10%, ЦМВ IgM (+), ЭБВ ДНК (+) ва интерлейкин-6 даражаси аниқланиб, ушбу омиллар қўшма инфекция патогенезида вирус репликацияси ва иммун яллиғланиш фаоллашувининг муҳим аҳамиятга эга экани асосланган;
илк бор ЭБВ ва ЦМВ микст инфекциясини эрта аниқлаш мақсадида юқори диагностик самарадорликка эга, сезгирлиги 80,0% ва ўзига хослиги 85,3% бўлган диагностик алгоритм ≥3 балл чегарасида ишлаб чиқилиб, мустақил намунада валидация қилинган ҳамда унинг клиник амалиётда қўллаш имконияти баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эпштейн-Барр вируси ва цитомегаловирус келтириб чиқарадиган микст-инфекциянинг касалликнинг клиник-лаборатор тавсифини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Эпштейн-Барр вируси ва цитомегаловирус келтириб чиқарган микст инфекция моноинфекцияларга нисбатан яққолроқ клиник-лаборатор кўринишлар билан тавсифланиши, жумладан беморларда 88,6% юқори иситма, 82,9% да тарқалган лимфаденопатия аниқланиши ҳамда интерлейкин-6 даражасининг 4 баробаргача ошиши кузатилиб, ушбу кўрсаткичлар моноинфекция шаклларига нисбатан ишончли даражада юқори эканлиги аниқланиб тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштрилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий-тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали  22.12.2025 йилдаги 121- сон буйруқ ҳамда Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 03.02.2026 йилдаги 23-сон буйруқ клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: микст-инфекциянинг оғир кечиш хусусиятларини эрта аниқлаш клиник баҳолаш сифатини ошириш, асоратлар хавфини камайтириш ва даволаш тактикасини ўз вақтида оптималлаштириш имконини берди.  Иқтисодий самарадорлик: эрта ташхис ва мақсадли даволаш ҳисобига ортиқча текширувлар ва узоқ муддатли стационар даволаниш ҳолатларини камайтириш орқали бир бемор учун ўртача 2,1 млн. сўм ва 20 нафар бемор учун 42 млн. сўм иқтисод қилинди. Хулоса: микст инфекциянинг клиник-лаборатор хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташхислаш амалиёти жорий этилди, бу диагностика ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: Эпштейн-Барр вируси ва цитомегаловируснинг микст инфекцияси юқори вирус фаоллиги билан кечиши, яъни серологик ва молекуляр маркерларнинг бир вақтда аниқланиши (ЭБВ  IgM , ЦМВ IgM , ЭБВ DNK, ЦМВ DNK) орқали намоён бўлиши ҳамда мазкур кўрсаткичлар моноинфекцияларга нисбатан статистик жиҳатдан ишончли даражада юқори экани исботланганлиги Республика ихтисослаштрилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий-тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали  22.12.2025 йилдаги 121-сон буйруқ ҳамда Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 03.02.2026 йилдаги 23-сон буйруқ клиник амалиётига жорий. Ижтимоий самарадорлик: вирус фаоллигини комплекс баҳолаш инфекция турларини аниқ фарқлаш ва касаллик кечишини прогноз қилиш аниқлигини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: юқори аниқликдаги диагностика ҳисобига такрорий ва самарасиз лаборатор текширувлар сони камайтирилиб, бир беморга ўртача 2,2 млн. сўм ва 20 нафар беморга 44 млн. сўм иқтисод қилинди. Хулоса: микст инфекцияда вирус фаоллигини баҳолаш учун серологик ва молекуляр маркерлардан комплекс фойдаланиш амалиёти жорий этилди;
учинчи илмий янгилик: логистик регрессион таҳлил асосида ЭБВ ва ЦМВ микст инфекциясининг мустақил предикторлари, жумладан атипик мононуклеарлар ≥10%, ЦМВ IgM (+), ЭБВ ДНК (+) ва интерлейкин-6 даражаси аниқланиб, ушбу омиллар қўшма инфекция патогенезида вирус репликацияси ва иммун яллиғланиш фаоллашувининг муҳим аҳамиятга эга экани асосланган Республика ихтисослаштрилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий-тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали  22.12.2025 йилдаги 121-сон буйруқ ҳамда Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 03.02.2026 йилдаги 23-сон буйруқ клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: мустақил предикторларни аниқлаш касалликнинг салбий кечиш хавфини эрта баҳолаш ва юқори хавф гуруҳларини ажратиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: хавф гуруҳларига йўналтирилган ёндашув ҳисобига даволаш ресурсларидан самарали фойдаланиш таъминланиб, бир бемор учун ўртача 2,0 млн. сўм ва 20 нафар бемор учун 40 млн. сўм иқтисод қилинди. Хулоса: микст-инфекцияни прогноз қилишда логистик модел асосида хавфни баҳолаш амалиёти жорий этилди;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ЭБВ ва ЦМВ микст инфекциясини эрта аниқлаш мақсадида юқори диагностик самарадорликка эга, сезгирлиги 80,0% ва ўзига хослиги 85,3% бўлган диагностик алгоритм ≥3 балл чегарасида ишлаб чиқилиб, мустақил намунада валидация қилинган ҳамда унинг клиник амалиётда қўллаш имконияти баҳоланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий-тиббиёт маркази Навоий вилояти филиали  22.12.2025 йилдаги 121-сон буйруқ ҳамда Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 03.02.2026 йилдаги 23-сон буйруқ клиник амалиётига жорий. Ижтимоий самарадорлик: диагностик алгоритмни жорий этиш ташхис қўйиш жараёнини соддалаштириш ва шифокор қарор қабул қилиш тезлигини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: эрта ва аниқ ташхис қўйиш ҳисобига стационар даволаниш муддатини қисқартириш орқали бир беморга 2,4 млн. сўм ва 20 нафар беморга 48 млн. сўм иқтисод қилинди. Хулоса: ишлаб чиқилган диагностик алгоритм тизими клиник амалиётга жорий этилди ва ўзининг тиббий ҳамда иқтисодий самарадорлигини исботлади.
Олинган натижалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 05 мартдаги қарори асосида 04/49-сонли  ягона хулоса олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish