Бахшиллоева Рушана Эрмат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “TORCH-инфекцияси мавжуд бўлган беморларда витилиго касаллиги кечишининг клиник хусусиятлари ва даво усулларини такомиллаштириш” 14.00.10 – Юқумли касалликлар ва 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib 4279.
Илмий раҳбарлар: Рахматов Олим Бобомуродович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Мирзоева Меҳринисо Ризоевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Хикматуллаева Азиза Сайдуллаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тохиров Бобуржон Акбарович тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: TORCH-инфекцияси мавжуд бўлган беморларда витилиго касаллиги клиник кечишининг ўзига хос хусусиятларини баҳолаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
TORCH-инфекцияси мавжуд витилиго билан касалланган беморларда касаллик клиник тарқалган, ностабил шаклда кечиши латент герпетик ва цитомегаловирус инфекцияларининг қайта фаоллашуви билан боғлиқлиги аниқланган;
илк бор микст қўзғатувчилар (герпетик вируслар, цитомегаловирус, микоплазма, хламидия)нинг витилиго билан касалланган беморларда персистенцияси иммун-оксидатив дисбаланснинг кучайиши ҳамда касаллик прогрессияланиши билан ишончли боғлиқ эканлиги аниқланган;
илк бор витилиго патогенезида микроелементлар (рух, мис) ва 25-гидроксивитамин D даражаларининг латент ва ўткир TORCH-инфекциялар фаоллашувига боғлиқ ҳолда сезиларли пасайиши аниқланди ҳамда 25-гидроксивитамин D ва мис ўртасида кучли корреляцион боғлиқлик аниқланган;
25-гидроксивитамин D ва мис/цинк ҳамда этиотроп қўзғатувчиларга қарши комплекс давонинг юқори клиник самарадорлиги натижасида TORCH-инфекцияси аниқланган витилиго касаллиги бўлган беморларда клиник белгиларнинг яхшиланиши, стационар даволаниш муддатининг қисқариши, дерматологик ҳаёт сифати кўрсаткичининг сезиларли яхшиланиши натижасида витилигони даволаш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 12-январдаги 01/26-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилиги: TORCH-инфекцияси мавжуд витилиго билан касалланган беморларда касаллик клиник тарқалган, ностабил шаклда кечиши латент герпетик ва цитомегаловирус инфекцияларининг қайта фаоллашуви билан боғлиқлиги аниқланганлиги бўйича Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилоят ҳудудий филиали бўйича 2025-йил 4-сентябрдаги 43-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилоят ҳудудий филиали бўйича 2025йил 10-сентябрдаги 24-Т-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган; ижтимоий самарадорлиги: Ўтказилган тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган TORCH инфекция ҳамроҳ витилиго беморларда касалликни эрта аниқлаш учун ўтказилган лаборатор диагностик усуллар қўлланилиши даво жараёнининг ҳам самарали олиб бориш имконини беради. иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг амалий фаолиятга жорий этилиши TORCH инфекцияси ҳамроҳ витилиго беморларда ёндош касаллик ташхисот усулларини қўллаш орқали умумий иқтисодий самарадорлик 1872000 сўмни ташкил этиши асосланган. Хулоса: TORCH инфекция ҳамроҳ витилиго билан касалланган беморларни эрта ташхисотида серологик ва ПЗР усулларда қўзғатувчиларни аниқлаш усули тегишли даражада информатив ҳисобланади;
иккинчи илмий янгилиги: илк бор микст қўзғатувчилар (герпетик вируслар, цитомегаловирус, микоплазма, хламидия)нинг витилиго билан касалланган беморларда персистенцияси иммун-оксидатив дисбаланснинг кучайиши ҳамда касаллик прогрессияланиши билан ишончли боғлиқ эканлиги аниқланганлиги бўйича Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилоят ҳудудий филиали бўйича 2025 йил 4-сентябрдаги 43-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилоят ҳудудий филиали бўйича 2025йил 10-сентябрдаги 24-Т-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган; ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар витилиго касаллиги клиник кечишида ҳамроҳ TORCH-инфекциялари иммун-оксидатив дисбалансни кучайтирувчи ва касаллик оғирлашувини белгилайдиган муҳим триггер омил бўлиб, уни даволаш пировардида касалликнинг стабиллашувига имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг амалий фаолиятга жорий этилиши витилиго билан касалланган беморларда ҳамроҳ TORCH қўзғатувчилари эрта ташхисот усулларини такомиллаштириш орқали умумий иқтисодий самарадорлик 1872000 сўмни ташкил этиши асосланган. Хулоса: илк бор витилиго касаллиги клиник кечишида ҳамроҳ қўзғатувчилардан TORCH-инфекциялар фаоллашуви билан боғлиқ лаборатор текширувлар алгоритми (TORCH-инфекция ПЗРдиагностика + микроелементлар ва 25-гидроксивитамин D мониторинги) касаллик прогрессив босқичида муҳим патогенетик ёндашувни танлашга ёрдам беради;
учинчи илмий янгилиги: илк бор витилиго патогенезида микроелементлар (рух, мис) ва 25-гидроксивитамин D даражаларининг латент ва ўткир TORCH-инфекциялар фаоллашувига боғлиқ ҳолда сезиларли пасайиши аниқланди ҳамда 25-гидроксивитамин D ва мис ўртасида кучли корреляцион боғлиқлик аниқланганлиги бўйича Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилоят ҳудудий филиали бўйича 2025 йил 4-сентябрдаги 43-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилоят ҳудудий филиали бўйича 2025йил 10-сентябрдаги 24-Т-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган; ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар витилиго касаллигидаги юзага келган нуқсонлар туфайли ижтимоий ҳаётда пайдо бўлган паст даражадаги ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилайди, даво самарадорлигининг ошиши натижасида касаллик прогрессив белгиларининг тўхташига ёрдам беради; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг амалий фаолиятга жорий этиш натижасида TORCH инфекция ҳамроҳ витилиго касаллигида комбинирланган даво орқали умумий иқтисодий самарадорлик 1872000 сўмни ташкил этиши асосланган. Хулоса: Витилиго патогенезида микроелементлар (рух, мис) ва 25-гидроксивитамин D даражаларининг латент TORCH-инфекциялар фаоллашувига боғлиқ ҳолда сезиларли пасайишини коррекциялаш иммун-метаболик ўзгаришларнинг нормаллашувига олиб келади;
тўртинчи илмий янгилиги: 25-гидроксивитамин D ва мис/цинк ҳамда этиотроп қўзғатувчиларга қарши комплекс давонинг юқори клиник самарадорлиги натижасида TORCH-инфекцияси аниқланган витилиго касаллиги бўлган беморларда клиник белгиларнинг яхшиланиши, стационар даволаниш муддатининг қисқариши, дерматологик ҳаёт сифати кўрсаткичининг сезиларли яхшиланиши натижасида витилигони даволаш такомиллаштирилганлиги Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилоят ҳудудий филиали бўйича 2025йил 10-сентябрдаги 24-Т-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган; ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар витилиго касаллигидаги юзага келган нуқсонлар туфайли ижтимоий ҳаётда пайдо бўлган паст даражадаги ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилайди, қайта соғлом контингентга қўшилишига ёрдам беради; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг амалий фаолиятга жорий этилганда TORCH инфекция аниқланганда витилиго беморларда комбинирланган даво орқали умумий иқтисодий самарадорлик 1872000 сўмни ташкил этиши асосланган. Хулоса: TORCH-инфекциялар ҳамроҳ витилиго беморларида комплекс терапия орқали даволаш самарадорлиги ошиши натижасида стационар даво муддатининг қисқариши, дерматологик ҳаёт сифати кўрсаткичининг яхшиланишига эришилади.
Олинган натижалар юзасидан “TORCH-инфекцияси мавжуд бўлган беморларда витилиго касаллиги кечишининг клиник хусусиятлари ва даво усулларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12-январдаги 01/26-сонли баённомаси хулосаси тасдиқланган.