Акбарова Гулноза Хайдаралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли спорт турлари билан шуғулланадиган ўсмир ўқувчи-қизларнинг репродуктив функцияси бузилишларининг олдини олишга инновацион ёндашувлар», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3248
Илмий раҳбар: Назарова Гулчехра Усмановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.02
Расмий оппонентлар: Мамарасулова Дилфуза Закиржановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Дилфуза Тошпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқувчи ҳамда ўсмир қизларда спорт фаолиятига боғлиқ ҳолда жинсий ривожланиш хусусиятларини аниқлаш орқали репродуктив касалликларни олдини олиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 11-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларида жинсий ривожланиш ва репродуктив функция ҳолати ҳамда спорт билан шуғулланувчи қизлар ва умумтаълим мактабларидаги спортчи бўлмаган тенгдошлари ўртасида жинсий ривожланишнинг ёш чегаралари, ривожланишдаги индивидуал фарқлар ва репродуктив фаолиятдаги бузилишлар частотаси эпидемиологик-клиник тадқиқот асосида қиёсий жиҳатдан аниқланган;
спорт билан мунтазам шуғулланувчи ўқувчи ва ўсмир қизларда балоғатга етиш жараёнининг антропометрик, клиник, лаборатор ва гормонал хусусиятлари аниқланган ва уларнинг ҳудудий (Андижон вилояти мисолида) ўзига хос қонуниятлари илмий жиҳатдан асосланган;
Андижон вилояти мактаб ўқувчи-қизлари мисолида турли спорт турлари билан шуғулланишнинг жинсий ривожланишга таъсири ҳамда репродуктив функциянинг гормонал қўллаб-қувватланишига таъсир этувчи омиллар, спорт юкламалари ва давомийлик даражасига боғлиқ бўлган физиологик ўзгаришлар аниқланган;
ўқувчи ва ўсмир қизларнинг жинсий ривожланиши ҳамда репродуктив саломатлигига спорт фаолиятининг, гормонал ҳолат ва соматик саломатлик кўрсаткичларининг биргаликда таъсирини баҳолаш асосида репродуктив функциядаги эҳтимолий бузилишларни эрта аниқлаш, коррекция қилиш ва олдини олишга қаратилган инновацион ёндашувлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт билан шуғулланувчи ўқувчи-қизлар ва ўсмир қизлар орасида репродуктив касалликларнинг профилактикасига инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор 11-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларида жинсий ривожланиш ва репродуктив функция ҳолати ҳамда спорт билан шуғулланувчи қизлар ва умумтаълим мактабларидаги спортчи бўлмаган тенгдошлари ўртасида жинсий ривожланишнинг ёш чегаралари, ривожланишдаги индивидуал фарқлар ва репродуктив фаолиятдаги бузилишлар частотаси эпидемиологик-клиник тадқиқот асосида қиёсий жиҳатдан аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 сентябрда 6i-64u-сон билан тасдиқланган “Турли спорт турлари билан шуғулланувчи ўқувчи-қизлар ва ўсмир-қизлар орасида репродуктив касалликларнинг профилактикасига инновацион ёндашувлар” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Наманган вилояти Тўрақўрғон туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2024 йил 16-ноябрдаги 01/06-5062-сон ва Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 23-ноябрдаги 01/06-6540-сон буйруқлари билан тасарруфидаги даволаш профилактика муассасалари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/16-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: спорт билан шуғулланувчи ўқувчи - қизлар ва ўсмир қизларда жинсий ривожланишнинг ёш чегараларини инобатга олган ҳолда жинсий ривожланиш бузилишларини ўз вақтида коррекция қилиш қизларнинг келажакдаги репродуктив фаолиятини яхшилашга имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот эпидемиологик бўлганлиги сабабли унинг иқтисодий самарадорлигини ҳозирда аниқ рақамларда ифодалаш имконсиз. Ўқувчи - қизлар ва ўсмир қизларда жинсий ривожланиш бузилишларини ўз вақтида коррекция қилиш келажакда “Соғлом она – соғлом бола” тамойили асосида соғлом авлод шаклланишига ва соғлиқни тиклаш учун сарфланадиган давлат харажатларини камайтиришга имкон беради. Хулоса: илмий янгиликни амалиётга жорий этиш ўқувчи - қизлар ва ўсмир қизларда репродуктив саломатликни тиклаш харажатларини камайтиришга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: спорт билан мунтазам шуғулланувчи ўқувчи ва ўсмир қизларда балоғатга етиш жараёнининг антропометрик, клиник, лаборатор ва гормонал хусусиятлари аниқланган ва уларнинг ҳудудий (Андижон вилояти мисолида) ўзига хос қонуниятлари илмий жиҳатдан асосланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 сентябрда 6i-64u-сон билан тасдиқланган “Турли спорт турлари билан шуғулланувчи ўқувчи-қизлар ва ўсмир-қизлар орасида репродуктив касалликларнинг профилактикасига инновацион ёндашувлар” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Наманган вилояти Тўрақўрғон туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2024 йил 16-ноябрдаги 01/06-5062-сон ва Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 23-ноябрдаги 01/06-6540-сон буйруқлари билан тасарруфидаги даволаш профилактика муассасалари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/16-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: спорт билан шуғулланувчи ўқувчи ҳамда ўсмир қизларнинг балоғатга етишининг аниқланган антропометрик, клиник, лаборатор ва гормонал кўрсаткичлари уларнинг жинсий ривожланишини ҳамда репродуктив саломатлигини назорат қилиш имконини беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: спорт билан шуғулланувчи ўқувчи ҳамда ўсмир қизларнинг балоғатга етишининг худудий ўзига хос жиҳатларини мониторинг қилиш ювенил гинекологик касалликларни ўз вақтида ташхислашга ва даволашга, натижада асоратларни олдини олиш хисобига иқтисодий харажатлар камайишига имкон беради. Хулоса: илмий янгиликни амалиётга жорий этиш ўқувчи - қизлар ва ўсмир қизларда ювенил гинекологик касалликларни даволаш харажатларини камайтиришга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: Андижон вилояти мактаб ўқувчи-қизлари мисолида турли спорт турлари билан шуғулланишнинг жинсий ривожланишга таъсири ҳамда репродуктив функциянинг гормонал қўллаб-қувватланишига таъсир этувчи омиллар, спорт юкламалари ва давомийлик даражасига боғлиқ бўлган физиологик ўзгаришлар аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 сентябрда 6i-64u-сон билан тасдиқланган “Турли спорт турлари билан шуғулланувчи ўқувчи-қизлар ва ўсмир-қизлар орасида репродуктив касалликларнинг профилактикасига инновацион ёндашувлар” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Наманган вилояти Тўрақўрғон туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2024 йил 16-ноябрдаги 01/06-5062-сон ва Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 23-ноябрдаги 01/06-6540-сон буйруқлари билан тасарруфидаги даволаш профилактика муассасалари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/16-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: спорт билан шуғулланувчи ўқувчи қизлар ва ўсмир қизларда жинсий етилиб бориш суръатига, уларда соматик касалликларни келиб чиқиш суръатига ички ва ташқи эпигенетик омилларнинг таъсирини олдини олади ва 90 фоизга бартарафлайди. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: спорт турлари билан шуғулланувчи ўқувчи – қизлар ва ўсмир қизларнинг репродуктив функциясининг гормонал қўллаб-қувватлаш хусусиятларини назорат қилиш қизларнинг соғлиқни сақлаш тизимининг поликлиника-стационар хизматига мурожаатлар сонини камайишига олиб келади. Хулоса: илмий янгиликни амалиётга жорий этиш ўқувчи - қизлар ва ўсмир қизларда репродуктив саломатликни тиклаш харажатларини камайтиришга имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: ўқувчи ва ўсмир қизларнинг жинсий ривожланиши ҳамда репродуктив саломатлигига спорт фаолиятининг, гормонал ҳолат ва соматик саломатлик кўрсаткичларининг биргаликда таъсирини баҳолаш асосида репродуктив функциядаги эҳтимолий бузилишларни эрта аниқлаш, коррекция қилиш ва олдини олишга қаратилган ишлаб чиқилган инновацион ёндашувлар Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 сентябрда 6i-64u-сон билан тасдиқланган “Турли спорт турлари билан шуғулланувчи ўқувчи-қизлар ва ўсмир-қизлар орасида репродуктив касалликларнинг профилактикасига инновацион ёндашувлар” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик Наманган вилояти Тўрақўрғон туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2024 йил 16-ноябрдаги 01/06-5062-сон ва Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 23-ноябрдаги 01/06-6540-сон буйруқлари билан тасарруфидаги даволаш профилактика муассасалари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/16-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган инновацион ёндашувлар спортчи қизлар ва ўсмир қизларда репродуктив бузилишлар сонини камайтиришга, репродуктив тизим касалликларини олдини олишга ва спортчилик хаёти сифати яхшиланишига имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот эпидемиологик бўлганлиги сабабли унинг иқтисодий самарадорлигини ҳозирда аниқ рақамларда ифодалаш имконсиз. Ўқувчи - қизлар ва ўсмир қизларда репродуктив тизим касалликларини эрта ташхислаш, тузатиш ва олдини олиш келажакда “Соғлом она – соғлом бола” тамойили асосида соғлом авлод шаклланишига ва соғлиқни тиклаш учун сарфланадиган давлат харажатларини камайтиришга имкон беради. Хулоса: илмий янгиликни амалиётга жорий этиш ўқувчи - қизлар ва ўсмир қизларда репродуктив саломатликни тиклаш харажатларини камайтиришга имкон беради.