Турғуналиев Мадумар Ҳаётжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Жанубий Томдитов, Аристонтов тоғлари ва уларга ёндош ёпиқ ҳудудларнинг олтин маъдандорлигини баҳолашнинг геологик-геофизик асослари”, 04.00.06 - Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/GM296.
Илмий раҳбар: Гоипов Акрам Байрамович, геология-минералогия фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: “Геология ва геофизика институти” ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сейсмология институти, DSc.05/2025.27.12.GM/FM.12.02.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Ахмаджон Исмаилович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим; Антонов Александр Евгеневич, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Томдитов, Аристонтов тоғлари ва уларга ёндош ёпиқ ҳудудларнинг олтин маъданлашувига истиқболлилигини баҳолашнинг геологик-геофизик асосларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаллифлик технологик схемасини яратиш асосида ёпиқ ҳудудларда олтин маʼданлашув зоналарини аниқлашда магнит майдон маълумотларни қайта ишлаш услубиёти ишлаб чиқилган;
рақамли геологик-геофизик мулти-моделлар асосида олтин маъданли зоналарини башоратлашда сунъий интеллект усулларини қўллаш услубиёти ишлаб чиқилган;
Жанубий Томдитов, Аристонтов тоғлараро ёпиқ ҳудудларида илгари номаълум бўлган кенглик йўналишидаги олтин маъдан назоратловчи структуралар аниқланган;
тадқиқот ҳудудида олтин маъданлашув миқдорининг ортиши билан геофизик майдон қиймати ўртасида чизиқли боғланиш мавжуд эмаслиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Томдитов, Аристонтов тоғлараро ёпиқ ҳудудларнинг геологик-геофизик маълумотлари асосида олтин маъдандорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олтин маъданли зоналарини башоратлаш учун рақамли геологик маълумотларни сунъий интеллект ёрдамида қайта ишлаш услубиёти “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026-йил 26-мартдаги 08-1739-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Томдитов ва Аристонтов тоғлари орасида жойлашган ёпиқ ҳудудларнинг олтин маъданлашувига истиқболли майдонларини аниқлаш имконини берган;
геологик структуравий таҳлил асосида олтин ореолларининг тарқалиш ҳудудларига мос келувчи аеромагнит маълумотларни фазавий симметрия усули бўйича қайта ишлаш натижасида аниқланган аномалиялар харитаси “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026-йил 26-мартдаги 08-1739-сон маълумотномаси). Натижада, бу Сардара ботиқлигида чуқур қидирув бурғу қудуғини қазишга илмий асос бўлиб хизмат қилган;
магниторазведка маълумотларини қайта ишлашда алгоритмланган босқичли трансформациялаш ва филтрация усулларини қўллаш орқали ажратилган структуралар “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2026-йил 26-мартдаги 08-1739-сон маълумотномаси). Натижада, Мурунтов маъданли майдонининг жанубий ер ёриғига мувофиқ келувчи маъдан назоратловчи структураларни, унинг ғарбий қисмидаги ёпиқ майдонлардаги давоми сифатида аниқлашга имкон яратган;
аеромагнит маълумотларни моделлаштириш натижасида тузилган уч ўлчамли геомагнит модел “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Тоғ кон саноати ва геология вазирлигининг 2026-йил 26-мартдаги 08-1739-сон маълумотномаси). Натижада, Мурунтов кони остида ва Сардара ботиқлиги жануби-ғарбий қисмида жойлашган Қуруққудуқ интрузиви ҳудудидаги уч ўлчамли магнит майдон қўзғатувчи обект ҳамда Амплитуде Тҳрешолдинг усули ёрдамида аниқланган башорат зоналарида геология-қидирув ишларини олиб боришда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish