Халилов Санжар Усмоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кўмир кули таркибидаги металл бирикмаларини ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.11 – “Коллоид ва мембрана кимёси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6107.
Илмий раҳбар: Ёдгоров Нормахмат, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.К/Т.19.01.
Расмий оппонентлар: Жумаева Дилноза Жураевна, техника фанлари доктори, профессор, Сидиқов Абдужалил Сидиқович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўмир ва кўмир кулидан металл бирикмаларини ажратиш учун коллоид-кимёвий технологияларига асосланган янги технологик жараённи ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўмир кулининг гранулометрик таркиби асосида ажратиш самарадорлигини 20–30% га оширишга эришилди, 0,400–1,200 мм оралиғидаги фракциялар металл оксидлар билан бойроқ бўлиб, улар асосида ажратиш самарадорлиги ортганлиги аниқланган;
ажратиш самарадорлигини ошириш учун 75оC ҳарорат, 240 дақиқа реакция вақти ва пҲ 4–5 оралиғи оптимал технологик параметр сифатида аниқланиб, Ал2О3 ажратиш даражаси 25% га етди ва гидроксид ҳолатда чўктириш имконияти яратилган;
НаОҲ ёрдамида пҲ қийматини босқичма-босқич ошириш орқали металл гидроксидларнинг селектив чўкишига эришилиб, пҲ = 4–5 да Ал(ОҲ)3 ва Фе(ОҲ)3 чўкди, пҲ = 8–10 оралиғида эса Ла, Сc, Ге, Й гидроксидлари самарали ажралганлиги илмий исботланган;
коагуляция босқичида АлCл3 + К2СО4 (20/80 нисбати) комбинацияси танланиб, чўкма самарадорлиги 85% гача етказилиб, реагент комбинацияси бошқа коагулянтлар билан солиштирганда чўкма барқарорлигини ва тозалаш даражасини 10–15% га оширганлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хом ашё кўмир ва кўмир кулини қайта ишлаш асосида металл бирикмаларни ажратиб олиш бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб:
маҳаллий хом ашёлар ва синтетик СФМ лар асосида флотацион реагент олиш технологияси “Шарғункўмир” АЖ нинг 2025-2030 йилларга мўлжалланган истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (“Шарғункўмир” АЖ нинг 2025 йилнинг 11 июндаги №01-413-сонли маълумотномаси). Натижада, 120 кг кўмир кулидан 16-18 кг алюминий оксид олиш имконини беради;
кўмир кулини қайта ишлаш орқали алюминий оксидини олишнинг технологияси “Ўзбеккўмир” АЖ нинг 2025-2030 йилларга мўлжалланган истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (“Ўзбеккўмир” АЖ нинг 2025 йилнинг 18 июлдаги 01-13/1671-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу технология ёрдамида алюминий ажратиб олиниб, кўмир кули чиқиндисидан импорт ўрнини босувчи маҳсулот олиш технологиясини ишлаб чиқиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish