Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброхимова Гулбахор Абдулфаттоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси шимолий ҳудуди ўсимликлар қопламининг антропоген трансформацияси», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.РhD/B303.
Илмий раҳбар: Наралиева Насибахон Мамановна, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Тожибоев Шаробитдин Жамолович, биология фанлари номзоди, доцент; Рахимова Тўрахон Узоқовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси шимолий ҳудуди ўсимликлар қопламининг антропоген трансформацияси ва ҳудуд флорасининг турлар таркибини аниқлаш ҳамда маълумотлар базасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсининг шимолий ҳудуди ўсимликлар қопламининг асосий антропоген трансформация омиллари тавсифланган;
флористик ва геоботаник тадқиқотлар асосида ҳудуд ўсимликлар жамоалари ва ўсимлик турларининг замонавий ҳолати аниқланган;   
Фарғона водийсининг шимолий ҳудуди флорасида 72 оила, 416 туркумга мансуб 890 тур юксак ўсимликлардан ташкил топган турлар рўйхати тузилган;
илк бор ҳудуд флорасига мансуб 890 турнинг ҳаётий шакллари ва ареал типлари аниқланган;
Ўзбекистон флораси учун янги 3 тур, Anthochlamys tianschanica Iljin ex Aellen, Аllochrusa gypsophiloides Regel. (=Acanthophyllum gypsophiloides (Regel), Corydalis paniculigera Regel & Schmalhларнинг ўсиш жойлари аниқланган;
камёб ва эндем турларнинг янги ўсиш жойлари аниқланиб, ҳудуд учун 25 та эндемик тур аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси шимолий ҳудуди ўсимликлар қопламининг антропоген трансформацияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийсининг табиий ҳолда тарқалган ёввойи ўсимликлар ва уларнинг жамоалари, қиёсий таҳлили, ҳудуд флорасининг назарий ва методологик аспектлари, антропоген омиллар ва уларнинг таснифи Андижон вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 31 октябрдаги 03-01/1-3908-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона водийси шимолий ҳудудининг 170 га ер майдонидаги ўсимликлар қопламининг асосий техноген омиллар фрагментларини аниқлаш ва 64 га яйловзорлар, 106 га рекреация ҳудудларда табиий ҳолда ўсадиган камёб ва эндем ўсимлик турлари рўйхатини тузиш, уларни муҳофаза қилиш имконини берган;
Фарғона водийсининг шимолий ҳудудида сақланиб қолган табиий ўрмонзорларнинг ҳозирги кундаги ҳолатини ҳамда дарахт ва буталарни табиий ҳудудлар бўйича мониторинг қилиш Наманган вилояти Косонсой давлат ўрмон хўжалиги ҳамда Наманган давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2019 йил 17 декабрдаги 05-21-4320-сон маълумотномаси). Натижада Наманган вилоти Косонсой туманидан 116 га ҳамда Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари бўйича 73 га майдондаги табиий ҳолда ўсувчи дарахт ва буталарнинг турлар сонини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish