Хусинов Дилшодбек Отабоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чов чурраларининг лапароскопик герниопластикасидаги (TAPP) асорат ва муваффақиятсизликларини олдини олиш йўллари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4150.
Илмий раҳбар: Халиков Сарвар Пўлатович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.07.
Расмий оппонентлар: Тешаев Октябрь Рухуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Лигай Руслан Ефимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу али Ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чов чурраларида лапароскопик герниопластика (TAPP) самарадорлигини жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш ва такомиллаштирилган техник усулларни жорий этиш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чов чурраларида лапароскопик герниопластиканинг (TAPP) стандарт ва модификацияланган тактикаларини комплекс клиник-анатомик ҳамда статистик солиштирма таҳлил орқали уларнинг самарадорлиги, оғриқ синдроми, асоратлар ва рецидивлар частотаси, шунингдек стационарда ётиш давомийлиги мезонлари асосида объектив баҳоланган;
икки томонлама чов чуррасида лапароскопик герниопластика (TAPP) вақтида қорин пардасини ягона кесма орқали очиш методикаси ишлаб чиқилган (ихтиро патенти № IAP 7895, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 18.12.2024 йилда берилган);
чов чурраларида лапароскопик герниопластика (TAPP) вақтида синтетик протезни имплантация қилишнинг янги методикаси ишлаб чиқилган (ихтиро патенти № IAP 8203, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 22.08.2025 йилда берилган);
лапароскопик герниопластика (TAPP)нинг такомиллаштирилган услуби ишлаб чиқилди ва бу услуб қуйидагиларни ўз ичига олади: техник жиҳатдан мураккаб ҳолатларда қорин парда олди бўшлиқни профилактик дренажлаш; алломатериални сўрилувчи қўл чоклари билан фиксация қилиш, бу усулни герниостеплерларга қараганда нисбатан хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ усул эканлиги асосланган;
модификацияланган методикани қўллаш операциядан кейинги Clavien Dindo таснифига кўра II–III даражали асоратлар частотасини статистик жиҳатдан ишончли камайтириши, оғриқ синдромининг ифодаланганлигини пасайтириши ҳамда анальгетикларга бўлган эҳтиёжни қисқартириши, шу билан бирга стационарда даволаниш муддатини узайтирмаслиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Чов чурраси билан хасталанган беморларда индивидуал ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган такомиллаштирилган лапароскопик даволаш усулларидан олинган илмий натижалар:
биринчи илмий янгилик: чов чурраларида лапароскопик герниопластиканинг (TAPP) стандарт ва модификацияланган тактикаларини комплекс клиник-анатомик ҳамда статистик солиштирма таҳлил орқали уларнинг самарадорлиги, оғриқ синдроми, асоратлар ва рецидивлар частотаси, шунингдек стационарда ётиш давомийлиги мезонлари асосида объектив баҳоланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 22-сентябр 09-25/681-т-сон билан тасдиқланган «Асоратланмаган чов чурраларида даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 05.11.2025 йилдаги № 3116-10-146-ТБ/2025 сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси 23.10.2025 йилдаги № 88 сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 28-мартдаги 5-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: чов чурраларининг градацияларини белгиловчи мезонлар асосида такомиллаштирилган лапароскопик даволаш усулини яратилиши беморларда юзага келадиган асоратларни камайтиришга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: чов чурраларини таснифланган мезонларини қўллаш диагностика алгоритмини оптималлаштириш, шифохонагача бўлган ва шифохона босқичларида такрорий лаборатор-инструментал текширувларни амалга ошириш, шунингдек, диагностик хатоликлар хавфини минималлаштириш имконини беради. Такомиллаштирилган лапароскопик даволаш усулини танланиши эса бир нафар беморга тўғри келадиган диагностик кузатув учун сарфланадиган бюджет маблағларининг умумий харажатларини ўртача 1347750 сўмга камайтиришга олиб келди;
иккинчи илмий янгилик: икки томонлама чов чуррасида лапароскопик герниопластика (TAPP) вақтида қорин пардасини ягона кесма орқали очиш методикаси ишлаб чиқилганлиги (ихтиро патенти № IAP 7895, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 18.12.2024 йилда берилган) бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 22-сентябр 09-25/681-т-сон билан тасдиқланган «Асоратланмаган чов чурраларида даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 05.11.2025 йилдаги № 3116-10-146-ТБ/2025 сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси 23.10.2025 йилдаги № 88 сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 28-мартдаги 5-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: икки томонлама чов чурраларида такомиллаштирилган лапароскопик усулини қўллаш технологияси ишлаб чиқилиши билан беморларда модификацияланган симультан даволаш усулини қўллаш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: икки томонлама чов чурраларида такомиллаштирилган лапароскопик симультан (бир пайтнинг ўзида) жарроҳлик амалиётининг бажарилиши режали равишда қайта шифохонага ётқизиш ва динамикада иккинчи амалиёт босқични ўтказиш заруриятини олдини олади. Бу эса амалиётдан кейинги даврда дори-дармон юкламасини, шунингдек, стандарт лапароскопик герниоплатика ва лаборатория сарф-харажати ҳажмини камайтиришга имкон беради, бу эса ўз навбатида бир нафар бемор ҳисобига ўртача 4–7 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағларининг тежалишини таъминлайди;
учинчи илмий янгилик: чов чурраларида лапароскопик герниопластика (TAPP) вақтида синтетик протезни имплантация қилишнинг янги методикаси ишлаб чиқилганлиги (ихтиро патенти № IAP 8203, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 22.08.2025 йилда берилган) бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 22-сентябр 09-25/681-т-сон билан тасдиқланган «Асоратланмаган чов чурраларида даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 05.11.2025 йилдаги № 3116-10-146-ТБ/2025 сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси 23.10.2025 йилдаги № 88 сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник  Кенгашининг 2025 йил 28-мартдаги 5-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: чов чурраларида индивидуал ёндашувлар асосида чов канали ички халқаси кенгайган беморларда лапароскопик усулда ички халқани анатомик даражагача торайтириш аниқ кўрсатмалар ишлаб чиқилиши билан беморларда амалиётдан кейинги жароҳатдаги асоратларнинг камайишига ва ҳаёт сифатининг яхшиланишига эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: чурраларнинг мураккаб шаклларида (Nyhus бўйича) кенгайган ички чов ҳалқасининг маҳаллий тўқималар ҳисобига анатомик торайтирилиши тўрсимон имплантат (алломатериал)нинг силжиб кетишини олдини олади ва узоқ муддатли даврда касалликнинг қайталаниш (рецидив) хавфини камайтиради. Бундай дифференциаллашган ёндашув амалиётдан кейинги асоратларни медикаментоз даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтириш, шифохонада ётиш ва реабилитация муддатларини қисқартириш имконини беради ва бунинг эвазига бир нафар бемор ҳисобига ўртача 1347750 сўм тўғридан-тўғри маблағ тежалишини таъминлайди;
тўртинчи илмий янгилик: лапароскопик герниопластика (TAPP)нинг такомиллаштирилган услуби ишлаб чиқилди ва бу услуб қуйидагиларни ўз ичига олади: техник жиҳатдан мураккаб ҳолатларда қорин парда олди бўшлиқни профилактик дренажлаш; алломатериални сўрилувчи қўл чоклари билан фиксация қилиш, бу усулни герниостеплерларга қараганда нисбатан хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ усул эканлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 22-сентябр 09-25/681-т-сон билан тасдиқланган «Асоратланмаган чов чурраларида даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 05.11.2025 йилдаги № 3116-10-146-ТБ/2025 сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси 23.10.2025 йилдаги № 88 сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025 йил 28-мартдаги 5-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: алломатериалнинг бурчаклари ва марказий қисмига қўйилган чоклардан кўрув-тактил мўлжал ҳамда ушлаб тургич сифатида фойдаланиш кичик чаноқ аъзоларининг анатомик жиҳатдан етиб бориш қийин бўлган соҳаларида алломатериални юқори аниқликда жойлаштирилишини ва текис ёзилишини таъминлайди. Бу эса алломатериалнинг ўрнатилиш аниқлигини сезиларли даражада оширади, амалиётдан кейинги эрта даврда унинг силжиши ва буришиб қолиши хавфини минималлаштиради. Бу эса чурранинг қайталанишини ишончли профилактика қилиш ва даволашнинг узоқ муддатли натижаларини яхшилаш учун ўта муҳим аҳамиятга эгадир. Иқтисодий самарадорлиги: такомиллаштирилган лапароскопик герниопластика жараёнида амалиётдан олдин маркаланган имплантатдан фойдаланиш тўрнинг ёзилиш ва ўрнатиш жараёнини тезлаштириш ҳисобига амалиёт вақтини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради. Бундай жарроҳлик усулининг оптималлаштирилиши беморнинг умумий оғриқсизлантириш остида бўлиш вақтини камайтиради, ёндош анатомик тузилмаларнинг амалиёт вақтида шикастланиш хавфини минималлаштиради ҳамда лаборатор-инструментал ва медикаментоз сарф-харажатларни камайтиради, бу эса ўз навбатида бир нафар бемор ҳисобига ўртача 1347750 сўм миқдоридаги бюджет маблағларининг тежалишини таъминлайди;
бешинчи илмий янгилик: модификацияланган методикани қўллаш операциядан кейинги Clavien Dindo таснифига кўра II–III даражали асоратлар частотасини статистик жиҳатдан ишончли камайтириши, оғриқ синдромининг ифодаланганлигини пасайтириши ҳамда анальгетикларга бўлган эҳтиёжни қисқартириши, шу билан бирга стационарда даволаниш муддатини узайтирмаслиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 22-сентябр 09-25/681-т-сон билан тасдиқланган «Асоратланмаган чов чурраларида даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 05.11.2025 йилдаги № 3116-10-146-ТБ/2025 сон буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси 23.10.2025 йилдаги № 88 сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2025-йил 28-мартдаги 5-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: чов чурраларида такомиллаштирилган лапароскопик жарроҳлик амалиётида сўрилувчи ип билан қўл ёрдамида алломатериалнини қорин парда олди деворига фиксация қилиш орқали оғрик синдромини сезиларли камайишини аниқ кўрсатмалар ишлаб чиқилиши билан беморларда амалиётдан кейинги оғриқ синдроми асоратини камайишига ва ҳаёт сифатининг яхшиланишига эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: чов чурраларида такомиллаштирилган лапароскопик жарроҳлик амалиётида эндогерниостеплер ўрнига сўрилувчи ип билан қўлда чок қўйиш усулидан фойдаланиш операция учун сарфланадиган материаллар харажатини 2350000 сўмга камайтириш имконини беради. Бундан ташқари, операциядан кейинги оғриқ синдромининг минималлаштирилиши наркотик ва нонаркотик анальгетикларга бўлган эҳтиёжни қисқартиради, беморларнинг фаоллашувини тезлаштиради, шифохонада ётиб даволаниш кунларини қисқартиради ҳамда лаборатор-инструментал мониторинг учун сарфланадиган умумий харажатларни камайтиради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish