Салиева Шахнозахон Бахтиёржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморларда юрак қон-томир касалликлари хавфини баҳолаш” 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tib5105.
Илмий раҳбар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.03.
Расмий оппонентлар: Холикова Адлия Омонуллаевна, тиббиёт фанлари доктори; Алиханова Нодира Миршавкатовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қандли диабетнинг 2-тури билан касалланган беморларда юрак қон-томир касалликлари хавфини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабетнинг 2-тури билан касалланган беморларда юрак қон-томир касалликлари хавф омиллари ва қон-томир касалликларининг тарқалганлиги аниқланган;
юрак қон-томир касалликларининг асосий хавф омили бўлиб бел айланасининг ошиши, тана вазни индексининг юқорилиги ва қандли диабет давомийлиги исботланган;
қандли диабетнинг 2-тури билан касалланган беморларда қон-томир асоратларни олдини олишда гликемик компенсацияга эришиш 60 ёшгача беморларда аниқланган;
қандли диабетнинг 2-тури билан касалланганларда қон босимининг илк ошишидан бошлаб, уни назорат қилиниши ва мақсадли кўрсаткичга эришиш зарурати аниқланган, гипотензив дори воситаси қабул қилинганда ҳам ёши, қандли диабет давомийлиги ошгани сари қон босимини мақсадли кўрсаткичларга эришиш қийинлиги исботланган;
қандли диабетнинг 2-тури негизида қон-томир асоратлар бўлганда беморлар юқори ва жуда юқори хавф гуруҳига кириши, бундай беморларда эса липид алмашинуви мақсадли кўрсаткичларига етишиш даражаси пастлиги аниқланган;
юрак қон-томир касалликлари ривожланишида буйраклар зарарланишининг аҳамияти юқорилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қандли диабетнинг 2-тури билан оғриган беморларда юрак қон-томир касалликлари хавфини баҳолаш бўйича олинган натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 2-тури билан касалланган беморларда юрак-қон томир касалликлари хавф омиллари ва уларнинг тарқалганлиги аниқланган. Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг (21.01.2025-йилдаги №29-сон) ва академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалининг (03.01.2025-йилдаги №22-сон) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 04.04.2026й. 06/09-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: юқори хавф гуруҳидаги беморларни эрта саралаш, профилактика ва даволашни оптималлаштириш орқали асоратлар, ногиронлик ва эрта ўлим хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: ортиқча диагностика ва асоратларни даволаш харажатларини қисқартириб, бир беморга ўртача 4500000 сўм иқтисодий самара беради. Хулоса: қандли диабетнинг 2-тури билан касалланган беморларда юрак-қон томир хавф омилларининг комплекс аниқланиши юқори хавф гуруҳидаги шахсларни эрта саралаш ва мақсадли профилактик чора-тадбирларни белгилаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: юрак қон томир касалликларининг асосий хавф омили бўлиб бел айланасининг ошиши, тана вазни индексининг юқорилиги ва қандли диабет давомийлиги юрак-қон томир касалликларининг асосий хавф омиллари эканлиги исботланган. Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг (21.01.2025-йилдаги №29-сон) ва академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалининг (03.01.2025-йилдаги №22-сон) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 04.04.2026й. 06/09-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: юқори хавфли беморларни эрта аниқлаш ва профилактик-даволаш тадбирларини индивидуаллаштиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: асоратлар билан боғлиқ харажатларни камайтириб, бир беморга ўртача 4500000 сўм иқтисодий самара беради. Хулоса: бел айланаси, тана вазни индекси ва қандли диабет давомийлигининг асосий хавф омиллари сифатида аниқланиши антропометрик кўрсаткичлар асосида оддий ва арзон скрининг мезонларини амалиётга жорий этиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 2-тури билан касалланган беморларда қон-томир асоратларни олдини олишда гликемик компенсацияга эришиш 60 ёшгача беморларда аниқланган. Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг (21.01.2025-йилдаги №29-сон) ва академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалининг (03.01.2025-йилдаги №22-сон) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 04.04.2026й. 06/09-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гликемик назоратни оптималлаштириш орқали юрак-қон томир асоратлари хавфини камайтириб, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: стационар даволаниш ва қўшимча диагностик текширувларга эҳтиёжни камайтиради. Хулоса: 60 ёшгача бўлган беморларда гликемик компенсациянинг юрак-қон томир асоратларини олдини олишдаги алоҳида аҳамияти аниқланиши ёш омилига дифференциал ёндашувни даволаш стратегиясига жорий этиш зарурлигини асослайди.
тўртинчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 2-турида артериал қон босимини илк ошишидан бошлаб назорат қилиш зарурлиги, ёш ва касаллик давомийлиги ортгани сари гипотензив давога қарамай мақсадли кўрсаткичларга эришиш қийинлашиши исботланган.Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг (21.01.2025-йилдаги №29-сон) ва академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалининг (03.01.2025-йилдаги №22-сон) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 04.04.2026й. 06/09-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: артериал гипертензияни эрта аниқлаш, даволашни индивидуаллаштириш ва юрак-қон томир асоратлари ҳамда ногиронликни камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: стационар даволаниш ва қўшимча текширувлар харажатларини қисқартириб, бир беморга ўртача 4500000 сўм иқтисодий самара беради. Хулоса: артериал қон босимини илк ошишидан бошлаб назорат қилиш зарурати ва ёш/касаллик давомийлигига боғлиқ равишда мақсадга эришишнинг қийинлашиши исботланиши гипотензив терапияни ёш ва касаллик стажига қараб индивидуаллаштириш заруратини асослайди.
бешинчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 2-тури негизида қон-томир асоратлар бўлганда беморлар юқори ва жуда юқори хавф гуруҳига кириши, бундай беморларда эса липид алмашинуви мақсадли кўрсаткичларига етишиш даражаси пастлиги аниқланган. Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг (21.01.2025-йилдаги №29-сон) ва академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалининг (03.01.2025-йилдаги №22-сон) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 04.04.2026й. 06/09-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дислипидемияни назорат қилиш ва гиполипидемик даволашни такомиллаштириш орқали асоратлар хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: тиббий ресурслардан оқилона фойдаланиб, бир беморга ўртача 4500000 сўм иқтисодий самара беради. Хулоса: қон-томир асоратлари мавжуд беморларда липид алмашинуви мақсадли кўрсаткичларига эришиш даражасининг пастлиги аниқланиши юқори ва жуда юқори хавф гуруҳидаги беморларда гиполипидемик терапияни кучайтириш заруратини кўрсатади.
олтинчи илмий янгилик: юрак-қон томир касалликлари ривожланишида буйраклар зарарланишининг аҳамияти юқори эканлиги исботланган. Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг (21.01.2025-йилдаги №29-сон) ва академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалининг (03.01.2025-йилдаги №22-сон) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 04.04.2026й. 06/09-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги кўрсаткичларини баҳолаш орқали юқори хавфли беморларни эрта аниқлаш, асоратларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: касалхонада даволаниш муддатини ва асоратлар билан боғлиқ харажатларни камайтириб, бир беморга ўртача 4500000 сўм иқтисодий самара беради. Хулоса: буйраклар зарарланишининг юрак-қон томир хавфи ривожланишидаги юқори аҳамияти исботланиши сурункали буйрак касаллиги кўрсаткичларини қандли диабетли беморларни комплекс кузатиш тизимига мажбурий текширув сифатида киритиш зарурлигини асослайди.