Исаханова Нигора Хикматовнанинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маьлумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда туғма юрак нуқсонларининг мослашиш механизми ва имкониятлари», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Tib1225.
Илмий маслахатчи: Шамансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар: Алиев Ахмаджон Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Насирова Умида Ферузовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдрахманова Сагира Токсанбаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ТЮН бўлган болаларни, шу жумладан жарроҳлик амалиётини ўтказган болаларни даволаш ва диагностика қилиш бўйича чора-тадбирларини оптималлаштириш, уларнинг мослашувчан потенциал хусусиятларини ўрганиш, аниқланган нуқсонларни, шунингдек асоратлар ривожланиш хавфининг прогностик моделини ишлаб чиқиш асосида даволаш ва диагностика тадбирларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғма юрак нуқсонлари мавжуд болаларда 21,8% ҳолатларда оилавий ва генетик омилларнинг устуворлиги аниқланган;
цианозли ТЮНли болаларда операциядан олдин жисмоний ривожланишнинг барқарор орқада қолиши аниқланган, бунда тана вазни индекси Z-кўрсаткичи цианозли болаларда −2,0±0,7 ни, цианозсиз болаларда эса −1,1±0,5 ни ташкил этган (p<0,01); жарроҳлик коррекциясидан кейин ушбу кўрсаткичлар яхшиланиб, 6 ойлик болаларда −1,2±0,5, 1 ёшли болаларда −1,1±0,5 ва 3 ёшли болаларда −1,0±0,5 ни ташкил этган; ацианозли ТЮНли болаларда компенсация ва ўсиш жараёнлари тезроқ кечиши, цианозли гуруҳда эса жисмоний ривожланиш кўрсаткичларининг тўлиқ меъёрлашуви нисбатан секинроқ амалга ошишига аниқланган;
ацианозли ТЮНли болаларда гемостаз тизими, кислота-асос ҳолати ва электролит кўрсаткичларидаги ўзгаришлар цианозли гуруҳга нисбатан камроқ ифодаланиши, бироқ операциядан кейин қон кетиш хавфи сақланиши аниқланган бўлиб цианозли ва ацианозли ТЮН шаклларида коагулограмма кўрсаткичларидаги бузилишларнинг сурункали гипоксия ифодаланиш даражаси ва гемодинамик бузилишлар оғирлиги билан тескари боғлиқлиги исботланган хамда сунъий қон айланиши босқичида газ алмашинуви, электролитлар ва глюкоза миқдорида юзага келадиган сезиларли ўзгаришлар ушбу кўрсаткичларни доимий мониторинг қилиш заруратини асосланган;
туғма юрак нуқсони бўлган болаларда қоринчалар деворининг морфологик жихатдан ўзгаришлари нуқсон турига хослиги, бўлмача ва қоринчаларда ривожланиш дисплазияси мавжудлиги ва кардиосклероз миокардда кардиомиоцитлар ядроси ва саркоплазма эгаллаган майдонларни морфометрик кўрсактичларнинг ошиб бориши, юрак туғма нуқсонларининг шакли, гемодинамика бузилиш, ундаги функционал ўзгаришлар ҳамда жарроҳлик коррекциясининг ўтказилиш муддатига боғлиқлиги исботланган;
цианозли ТЮНли болаларда HIF-1α молекуляр маркери даражасининг барча кузатув босқичларида юқори бўлиши сурункали гипоксияни акс эттириши, ацианозли ТЮНли болаларда эса HIF-1α ўзгаришлари асосан жарроҳлик аралашуви билан боғлиқ транзитор гипоксияга мослашувни ифодалаши, NT-proBNP концентрациясининг ошиши гемодинамик бузилишлар ва гипоксемия фонида миокардда патологик ремоделланиш жараёнларининг кучайиши билан боғлиқлиги NT-proBNP биомаркерини динамик мониторинг қилишнинг кардиохирургик коррекция учун оптимал муддатларни белгилаш, операциядан кейинги даврда бемор ҳолатини баҳолаш ва прогнозлашдаги аҳамияти исботланган;
цианозли ТЮНли болаларда операция вақтида кортизол даражаси цианозсиз гуруҳга нисбатан 1,2 бараварга юқори бўлиши (p<0,01), операциядан кейинги даврда эса ушбу фарқ янада ортиб, 1,6 бараварни ташкил этиши цианозли беморларда сурункали гипоксия фонида стресс-реакциянинг кучлироқ ифодаланишини кўрсатса, ҳаёт сифати динамикасининг таҳлил натижасида кардиохирургик даволашнинг клиник самарадорлигини баҳолашда операциядан кейинги дастлабки 3 ой давомидаёқ фунционал ҳолатда сезиларли ижобий ўзгаришлар юзага келиши, 6 ойлик кузатувда эса мазкур тенденция янада мустаҳкамланиб, барқарор адаптацион ҳолат шаклланиши аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ТЮН бор болаларда адаптацион имкониятларни комплекс баҳолаш, периоперацион хавфни эрта прогноз қилиш ва индивидуаллаштирилган даволаш-реабилитация тактикасини ишлаб чиқиш имкониятини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: туғма юрак нуқсонлари мавжуд болаларда 21,8% ҳолатларда оилавий ва генетик омилларнинг устуворлиги Сурхандарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 14.03.2026 йил №77- T сон ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.03.2026 йил №147 t-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: гениологик хавф омилларини эрта аниқлаш оғир асоратларнинг олдини олиш ва болалар ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: узоқ муддатли кузатувда 50 нафар туғма юрак нуқсони мавжуд болаларда юқори хавф гуруҳини эрта аниқлаш орқали асоратлар сони камайганлиги кузатилди. Ҳар бир беморнинг стационар шароитида даволаниши учун бир кунлик ўртача харажат 340000 сўмни ташкил этган ҳолда, профилактик ва индивидуаллаштирилган кузатув тактикасини қўллаш натижасида 17000000 сўмгача ортиқча сарф-харажатларни иқтисод қилиш имконияти яратилди. Хулоса: ТЮН бор болаларда генеологик таҳлил кўрсаткичларни эрта баҳолаш юқори хавф гуруҳларини шакллантириш, оғир асоратларни камайтириш ва ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 340000 сўмгача бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: цианозли ТЮНли болаларда операциядан олдин жисмоний ривожланишнинг барқарор орқада қолиши аниқланган, бунда тана вазни индекси Z-кўрсаткичи цианозли болаларда −2,0±0,7 ни, цианозсиз болаларда эса −1,1±0,5 ни ташкил этган (p<0,01); жарроҳлик коррекциясидан кейин ушбу кўрсаткичлар яхшиланиб, 6 ойлик болаларда −1,2±0,5, 1 ёшли болаларда −1,1±0,5 ва 3 ёшли болаларда −1,0±0,5 ни ташкил этган; ацианозли ТЮНли болаларда компенсация ва ўсиш жараёнлари тезроқ кечиши, цианозли гуруҳда эса жисмоний ривожланиш кўрсаткичларининг тўлиқ меъёрлашуви нисбатан секинроқ амалга ошишига асосланганлиги Сурхандарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 14.03.2026 йил №77- T сон ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.03.2026 йил №147 t-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: болаларнинг ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичларини барқарорлаштириш ҳамда функционал фаоллигини ошириш билан ифодаланади. Иқтисодий самарадорлиги:ТЮН бор болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари динамикасини баҳолаш натижасида операциядан кейин тана вазни, тана узунлиги ва вазн–бўй индекси кўрсаткичларининг сезиларли яхшиланганлиги, цианозли гуруҳда операциядан олдин жисмоний ривожланишнинг орқада қолиши кузатилганлиги операциядан кейинги кузатувда компенсация жараёнлари босқичма-босқич тикланганлиги, узоқ муддатли кузатувда 50 нафар туғма юрак нуқсони мавжуд болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичларининг барқарор яхшиланиши ҳисобига стационар даволаниш кунлари қисқарганлиги аниқланди. Ҳар бир бемор учун стационарда бир кунлик ўртача харажат 340000 сўмни ташкил этган ҳолда, реабилитация ва кузатув тактикасини оптималлаштириш натижасида умумий 17000000 сўмгача бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконияти яратилди. Хулоса: ТЮН бор болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини динамик баҳолаш ва эрта реабилитация чораларини қўллаш операциядан кейинги асоратларни камайтириш, болаларнинг функционал ҳолатини яхшилаш ҳамда ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 340000 сўмгача иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ацианозли ТЮНли болаларда гемостаз тизими, кислота-асос ҳолати ва электролит кўрсаткичларидаги ўзгаришлар цианозли гуруҳга нисбатан камроқ ифодаланиши, бироқ операциядан кейин қон кетиш хавфи сақланиши аниқланган бўлиб цианозли ва ацианозли ТЮН шаклларида коагулограмма кўрсаткичларидаги бузилишларнинг сурункали гипоксия ифодаланиш даражаси ва гемодинамик бузилишлар оғирлиги билан тескари боғлиқлиги исботланган хамда сунъий қон айланиши босқичида газ алмашинуви, электролитлар ва глюкоза миқдорида юзага келадиган сезиларли ўзгаришлар ушбу кўрсаткичларни доимий мониторинг қилиш зарурлиги Сурхандарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 14.03.2026 йил №77- T сон ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.03.2026 йил №147 t-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейинги асоратлар ва қон кетиш хавфини камайтиришга хизмат қилиши билан ифодаланади. Иқтисодий самарадорлиги: Узоқ муддатли кузатувда 30 нафар цианозли туғма юрак нуқсони  бор болаларда такомиллаштирилган мониторинг алгоритмини қўллаш натижасида интенсив терапия бўлимида ётиш муддати ўртача 2 кунга қисқарганлиги аниқланди. Бир нафар беморнинг интенсив терапия бўлимида бир кунлик даволаниш харажати ўртача 850000 сўмни ташкил этган ҳолда, 30 нафар беморда умумий 51000000 сўм миқдорида бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконияти яратилди. Шунингдек, қайта операция ва қўшимча гемостатик терапия эҳтиёжининг камайиши ҳисобига қўшимча равишда 12000000 сўмгача сарф-харажатларни тежашга эришилди. Хулоса: цианозли ТЮН бор болаларда коагулограмма, кислота-асос ҳолати ва электролит мувозанатини комплекс мониторинг қилиш периоперацион асоратларни камайтириш, интенсив терапия муддатини қисқартириш ҳамда умумий 63000000 сўмгача иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ТЮН бор болаларда қоринчалар девори ва миокарднинг морфологик ўзгаришлари нуқсон тури, гемодинамик бузилиш даражаси ҳамда жарроҳлик коррекциясининг вақтига боғлиқлиги аниқланиб, морфометрик кўрсаткичларнинг ортиши миокард ремоделлашувининг муҳим белгиси эканлиги Сурхандарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 14.03.2026 йил №77- T сон ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.03.2026 йил №147 t-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ТЮН бор болаларда қоринчалар девори ва миокарднинг морфологик ҳамда морфометрик ўзгаришларини баҳолаш орқали миокард ремоделлашувининг эрта белгилари аниқланиб, жарроҳлик коррекциясининг оптимал вақтда ўтказилиши ва индивидуал реабилитация тактикасини танлаш имконияти яратилди. Бу эса оғир юрак етишмовчилиги, миокард дисфункцияси ва операциядан кейинги асоратлар ривожланиш хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: миокард ремоделлашувининг оғир шаклларини эрта аниқлаш ва профилактик коррекция қилиш орқали қайта госпитализация ҳолатлари камайиб, қўшимча диагностик ва даволаш харажатларини сезиларли қисқартиришга эришилган. Узоқ муддатли кузатувда 35 нафар туғма юрак нуқсони мавжуд болаларда морфологик кўрсаткичлар асосида операция муддатини оптималлаштириш натижасида операциядан кейинги интенсив терапия ва стационар кузатув муддати ўртача 1,5 кунга қисқарганлиги аниқланди. Бир нафар беморнинг стационарда бир кунлик ўртача даволаниш харажати 600000 сўмни ташкил этган ҳолда, умумий 31500000 сўмгача бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконияти яратилди. Хулоса: ТЮН бор болаларда миокарднинг морфологик ва морфометрик ўзгаришларини баҳолаш операция вақти ва реабилитация тактикасини индивидуаллаштириш, операциядан кейинги асоратларни камайтириш ҳамда умумий 31500000 сўмгача иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: цианозли ТЮНли болаларда HIF-1α молекуляр маркери даражасининг барча кузатув босқичларида юқори бўлиши сурункали гипоксияни акс эттириши, ацианозли ТЮНли болаларда эса HIF-1α ўзгаришлари асосан жарроҳлик аралашуви билан боғлиқ транзитор гипоксияга мослашувни ифодалаши, NT-proBNP концентрациясининг ошиши гемодинамик бузилишлар ва гипоксемия фонида миокардда патологик ремоделланиш жараёнларининг кучайиши билан боғлиқлиги NT-proBNP биомаркерини динамик мониторинг қилишнинг кардиохирургик коррекция учун оптимал муддатларни белгилаш, операциядан кейинги даврда бемор ҳолатини баҳолаш ва прогнозлашдаги аҳамияти Сурхандарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 14.03.2026 йил №77- T сон ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.03.2026 йил №147 t-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: HIF-1α, NT-proBNP биомаркерини эрта аниқлаш цианозли ТЮН бор болаларда сурункали гипоксия даражасини баҳолаш, оғир асоратларни эрта прогноз қилиш ва болалар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: HIF-1α, NT-proBNP биомаркерини динамик баҳолаш орқали периоперацион асоратлар хавфини камайтириш, қайта стационар даволаниш ҳолатларини қисқартириш ва интенсив терапия харажатларини тежаш имкони яратилган. Узоқ муддатли кузатувда 40 нафар туғма юрак нуқсони мавжуд болаларда биомаркерларнинг комплекс таҳлили асосида юқори хавф гуруҳи эрта аниқланиб, асоратларнинг олдини олиш чоралари қўлланилди. Ҳар бир беморнинг стационарда даволаниш учун бир кунлик ўртача харажати 350000 сўмни ташкил этган ҳолда, асоратлар ва қайта стационар даволаниш ҳолатларининг камайиши ҳисобига умумий 14000000 сўмгача бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконияти яратилди. Хулоса: ТЮН бор болаларда HIF-1α биомаркерини эрта ташҳислаш гипоксия оғирлигини аниқ баҳолаш, индивидуал даволаш тактикасини танлаш ва стационар даволаниш билан боғлиқ ортиқча иқтисодий харажатларни камайтириш имконини берган. 
олтинчи илмий янгилик: цианозли ТЮНли болаларда операция вақтида кортизол даражаси цианозсиз гуруҳга нисбатан 1,2 бараварга юқори бўлиши (p<0,01), операциядан кейинги даврда эса ушбу фарқ янада ортиб, 1,6 бараварни ташкил этиши цианозли беморларда сурункали гипоксия фонида стресс-реакциянинг кучлироқ ифодаланишини кўрсатса, ҳаёт сифати динамикасининг таҳлил натижасида кардиохирургик даволашнинг клиник самарадорлигини баҳолашда операциядан кейинги дастлабки 3 ой давомидаёқ фунционал ҳолатда сезиларли ижобий ўзгаришлар юзага келиши, 6 ойлик кузатувда эса мазкур тенденция янада мустаҳкамланиб, барқарор адаптацион ҳолат шаклланиши асосланганлиги Сурхандарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 14.03.2026 йил №77-T сон ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.03.2026 йил №147 t-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги:  кортизол даражасини баҳолаш операциядан кейинги асоратлар хавфини эрта прогноз қилиш, стресс-реакция даражасини назорат қилиш ва болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: Цианозли ТЮН бор болаларда кортизол биомаркерини периоперацион даврда динамик баҳолаш орқали стресс-адаптацион бузилишларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида коррекция қилиш имконияти яратилди. Кортизол даражасининг мониторинги асосида интенсив терапия тактикасини индивидуаллаштириш операциядан кейинги асоратлар, гемодинамик беқарорлик ва узоқ муддатли стационар даволаниш ҳолатларини камайтиришга хизмат қилди. Узоқ муддатли кузатувда 30 нафар цианозли туғма юрак нуқсони мавжуд болаларда кортизол мониторинг алгоритмини қўллаш натижасида интенсив терапия бўлимида ётиш муддати ўртача 1,5 кунга қисқарганлиги аниқланди. Бир нафар беморнинг интенсив терапия бўлимида бир кунлик даволаниш харажати ўртача 900000 сўмни ташкил этган ҳолда, умумий 40500000 сўмгача бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконияти яратилди. Шунингдек, стресс-адаптацион бузилишларни эрта коррекция қилиш орқали қайта госпитализация ва қўшимча медикаментоз терапия эҳтиёжининг камайиши ҳисобига қўшимча 8000000 сўмгача сарф-харажатларни тежашга эришилди. Хулоса: ТЮНмавжуд болаларда кортизол биомаркерини динамик баҳолаш периоперацион асоратларни камайтириш, интенсив терапия ва стационар даволаниш муддатини қисқартириш ҳамда умумий 48500000 сўмгача иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish