Сай Ирина Константиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий шароитда тарихий, маданий ва ижтимоий ўзгаришлар контекстида Ўзбекистон кутубхоначилик иши трансформацияси”, 05.01.09 – Ҳужжатшунослик. Архившунослик. Кутубхонашунослик (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5083.
Илмий раҳбар: Юлдашев Иброхим Жораевич, филология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ганиева Барно Илхомовна, педагогика фанлар номзоди, профессор; Маҳмудов Розмет Муратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий ва маданий анъаналар, рақамли трансформация ҳамда замонавий ахборот жамияти талабларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон кутубхоналарини трансформация қилиш моделини ишлаб чиқиш ҳамда уларни Ўзбекистон кутубхона таълими тизимидаги ўқув фанлари мазмунида акс эттиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
трансформациялашув шароитида “ахборот маданияти” тушунчаси когнитив ва креатив ёндашувларга асосланган алоҳида ижтимоий-технологик ҳодиса, жараён ҳамда фаолият сифатида талқин этилган;
кутубхоначилик иши трансформацияси модели (субектлар ўртасидаги муносабатлар, йўналишларнинг хусусиятлари, амалга ошириш механизмлари, натижаларнинг самарадорлиги), шунингдек, кутубхона-ахборот муассасаларининг ҳамкорлик тамойиллари (табиий ўзаро боғлиқлик, яхлитлик ва узлюксизлик, изчиллик, замонавийлик, мақсадга йўналтирилганликнинг умумийлиги, манфаатларнинг ўзига хослиги, ўзаро назорат) горизонтал ва вертикал интеграция нуқтайи назаридан кутубхона-ахборот таълими фаолиятига қўйиладиган талабларга (назария ва амалиёт уйғунлиги, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси, анъанавийлик ва замонавийлик уйғунлигини таъминлаш) устуворлик бериш орқали асосланган;
Ўзбекистон кутубхоналари фаолиятининг асосий хусусиятлари контекстида кутубхонани тизимли обект сифатида ўрганиш бўйича янги билимлар унинг тузилиши (қуйи тизимлар, элементлар), ташкилий тузилиши (қуйи тизимларнинг ўзаро боғлиқлиги), тизимнинг таснифий хусусиятлари, чегаралари ва юқори даражадаги тизимлар билан алоқалари кутубхонанинг тизим сифатида очиқ, динамик, мураккаб, кўп босқичли, коммуникатив ва ўз-ўзини ташкил этувчи муассаса эканлиги асосланган;
трансформация жараёнлари контекстида минтақавий яхлитликни таъминлаш зарурати туфайли кутубхона-ахборот муассасалари фаолиятида минтақавий ҳамкорликни ташкил этиш усуллари (мувофиқлаштириш, амалий эмпатия, ҳамкор обрўсини сақлаш, бир-бирини тўлдириш, ижтимоий камситишни рад этиш) мувофиқлаштириш нуқтайи назаридан ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий шароитда тарихий, маданий ва ижтимоий ўзгаришлар контекстида Ўзбекистон кутубхоначилик ишининг трансформациясини ўрганиш натижаларига кўра:
трансформациялашув шароитида “ахборот маданияти” тушунчаси когнитив ва креатив ёндашувларга асосланган алоҳида ижтимоий-технологик ҳодиса, жараён ҳамда фаолият сифатида талқин этилади, у ҳужжатлар ва электрон манбалар билан ишлаш учун зарур бўлган махсус билим, кўникма ва малакаларни қамраб олади ҳамда амалий тажриба мажмуини ўз ичига олади, шунингдек, шахснинг алгоритмик тафаккурини шакллантиради бўйича ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлардан “Кутубхонашунослик” ўқув қўлланмасини нашр этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 12-июлдаги 02-01-01-271-сон маълумотномаси). Натижада, кутубхона мутахассисларини тайёрлашнинг шакл ва услубларига қўйиладиган замонавий талаблар такомиллаштирилган;
кутубхоначилик иши трансформацияси модели (субектлар ўртасидаги муносабатлар, йўналишларнинг хусусиятлари, амалга ошириш механизмлари, натижаларнинг самарадорлиги), шунингдек, кутубхона-ахборот муассасаларининг ҳамкорлик тамойиллари (табиий ўзаро боғлиқлик, яхлитлик ва узлюксизлик, изчиллик, замонавийлик, мақсадга йўналтирилганликнинг умумийлиги, манфаатларнинг ўзига хослиги, ўзаро назорат) горизонтал ва вертикал интеграция нуқтайи назаридан кутубхона-ахборот таълими фаолиятига қўйиладиган талабларга (назария ва амалиёт уйғунлиги, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси, анъанавийлик ва замонавийлик уйғунлигини таъминлаш) устуворлик беришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонасининг 2025-йил 1-декабрдаги 01-02/1408-сон маълумотномаси). Натижада тарихий, маданий ва ижтимоий ўзгаришларнинг Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона фаолиятига таъсири аниқланган;
Ўзбекистон кутубхоналари фаолиятининг асосий хусусиятлари контекстида кутубхонани тизимли обект сифатида ўрганиш бўйича янги билимлар унинг тузилиши (қуйи тизимлар, элементлар), ташкилий тузилиши (қуйи тизимларнинг ўзаро боғлиқлиги), тизимнинг таснифий хусусиятлари, чегаралари ва юқори даражадаги тизимлар билан алоқалари кутубхонанинг тизим сифатида очиқ, динамик, мураккаб, кўп босқичли, коммуникатив ва ўз-ўзини ташкил этувчи муассаса эканлиги асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 12-июлдаги 02-01-01-271-сон маълумотномаси). Жорий этиш кутубхона тизимининг очиқ, динамик ва кўп босқичли хусусиятини тасдиқлади ва олинган натижаларнинг амалий аҳамиятини кўрсатиб, инновацион жараёнларни таҳлил қилиш имконини берди;
кутубхона-ахборот муассасалари фаолиятида минтақавий ҳамкорликни ташкил этиш усуллари (мувофиқлаштириш, амалий эмпатия, ҳамкор обрўсини сақлаш, бир-бирини тўлдириш, ижтимоий камситишни рад этиш) мувофиқлаштириш нуқтайи назаридан ишлаб чиқилган ва такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 27-январдаги 02-11-17-261-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда кутубхона таълими соҳасидаги илғор тажрибалар, халқаро ҳамкорлик ва ислоҳотлар ёритилган, шунингдек, профессионал кутубхона таълимининг истиқболлари белгиланган.