Аралова Лобар Акбар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Девону луғотит турк” лексикасининг ўзбек тили ўғуз лаҳжасига муносабати”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fil3461.
Илмий раҳбар: Абдушукуров Бахтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2026.10.06.Fil.41.02.
Расмий оппонентлар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор; Норбаева Шукуржон Хайитбаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асари ва ўзбек тили ўғуз лаҳжаси лексикасини қиёсий таҳлил қилиш, лексик маънонинг кенгайиши ва торайиши, янги маъно касб этган сўзларни аниқлаш, шу орқали луғатнинг ўғуз шевалари такомилида тутган ўрнини кўрсатиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Девону луғотит турк”даги ўғузча сўзлар мавзувий гуруҳларга таснифланган, луғат лексикасининг ўзбек тили ўғуз лаҳжасига муносабати тадқиқ этилиб, олинган статистик маълумотлар тавсифланган;
луғат лексикасининг ўзбек тили ўғуз шевалари ва ҳозирги ўзбек адабий тили сўз бойлиги билан умумий ҳамда фарқли хусусиятлари мисоллар ёрдамида далилланган, уларнинг “Қутадғу билиг”, “Ат-туҳфа”, “Таржумон” каби тарихий обидалардаги маънолари келтирилган, Алишер Навоий асарлари лексикаси билан ўзаро қиёсланган;
“Девон” ва ўзбек тили ўғуз лаҳжасидаги лексемалар семантикасида содир бўлган маъно кенгайиши, маъно торайиши, маъно ўзгариши каби ҳодисалар, шунингдек, бирламчи ва кўчма маънода ифодаланган ҳамда фонетик ўзгаришга учраган сўзлар таҳлиллар асосида исботланган;
“Девону луғотит турк” ва ўзбек тили ўғуз шевалари лексикасини муқояса қилиш асносида уларнинг этимологик ва маъновий жиҳатлари ёритиб берилган, бир фонетик қобиқ остида бирлашган туркий қатламга оид сўзларнинг этимологик жиҳатдан ўзаро алоқадорлиги илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Девону луғотит турк” лексикасининг ўзбек тили ўғуз лаҳжасига муносабати” тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида қўлланган ўғузча лексемалар, уларнинг ҳозирги ўзбек тили ўғуз лаҳжалари ва ҳозирги ўзбек адабий тилига муносабати асослангани бўйича олинган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 рақамли“Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 6-декбардаги 04/1-5878-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги кунгача истифода этиб келинаётган сўзларнинг илдизини аниқлаш, шеваларда қўлланадиган соф туркий лексемаларни ва уларнинг маъноларини очиқлаш, ўзбек адабий тили ва шевалардаги мавжуд лексемаларни диахрон аспектда ўрганишдан олинган илмий хулосалар лойиҳанинг бойишига хизмат қилган;
“Девон” лексикаси ва ўғуз шевалари сўзлиги қиёсида кузатилган фонетик ўзгаришлар, маъно торайиши, маъно кенгайиши, янги маъно касб этувчи истилоҳлар, шунингдек, лексемаларнинг лексик-семантик таҳлили, уларнинг этимологияси юзасидан олинган илмий-назарий хулосалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 6-декбардаги 04/1-5878-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили ўғуз диалектларида маъно ўзгаришлари билан қўлланувчи лексик бирликлар корпус маълумотлар базасининг бойишини таъминлаган.
Алишер Навоий асарларида қўлланган эски туркий тилга оид лексемалар ҳамда улардаги маъно нозикликлари аниқланган ўринлардан, тил тараққиёти натижасида сўз семантикасида юз берган ўзгаришлар, сўзларнинг этимологиясига доир хулосалардан, Навоий ижодида қўлланган ХИ асрга оид истилоҳларнинг маъноларини аниқлаш натижасида чиқарилган илмий умумлашмалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги ғазаллар асосида) номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 6-декбардаги 04/1-5879-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий муаллифлик корпуси эски туркий тил ва Навоий асарлари лексикасидаги қиёсий таҳлиллар билан бойитилган;
“Девон” ва ўғуз лаҳжаси лексикаси ўртасидаги фарқлиликлар, Бухоро, Қорабулоқ, Қарноқ, Иқон, Хоразм ҳудудларидаги ўғуз диелектларига хос бўлган лексемаларни таснифлаш, ХИ асрдаги истилоҳларнинг қўлланишини тадрижий жиҳатдан ўрганиш ҳамда тилнинг софлигини сақлашда туркий сўзларнинг ўрни ва тилнинг ички бойиш манбаси ҳисобланган шева сўзларнинг аҳамияти ҳақида илмий асосланган хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг “Нуқтаи назар” радиоешиттиришида маълумот берилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканали”нинг 2026-йил 27-мартдаги 17-05/52-сонли маълумотномаси). Натижада ёзма ёдгорликлар тилини ҳозирги шева сўзлиги билан қиёс қилиш долзарб эканлиги илмий асосда ёритилди ва кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган.