Норбутаева Дилафруз Абдурасуловнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда эстетик дидни тарбиялаш орқали дизайнерлик кўникмаларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Дессертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped5085.
Илмий раҳбар: Муслимов Нарзилла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12. Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Озода Сафибуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Маманазаров Абдухаким Бозорович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг эстетик дидини тарбияш орқали дизайнерлик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эстетик дидни тарбиялашнинг дидактик имкониятлари ўқувчиларда дизайнерлик кўникмаларини ижодий лойиҳа яратиш босқичларининг узвийлиги асосида ривожлантиришга йўналтирилган бадиий-конструктив топшириқларни СТЕАМ таълими, рақамли дидактика ва когнитив-ижодий фаолиятни фаоллаштириш технологиялари билан интеграциялаш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг эстетик диди ҳамда дизайнерлик тафаккурини ривожлантириш методикаси технология дарслари ва синфдан ташқари машғулотларда миллий-эстетик мазмундаги фанлараро ижодий-амалий топшириқларни дизайн-фикрлаш босқичлари билан уйғунлаштириш орқали ижтимоий-эмоционал таълим (СЕЛ)нинг ҳамкорлик, масъулиятли қарор қабул қилишга ўргатиш имкониятларига мувофиқ такомиллаштирилган;
ўқувчиларда эстетик дид асосида дизайнерлик кўникмаларини ривожлантириш модели когнитив, эмоционал-қийматли ва фаолиятга йўналтирилган компонентлар ўртасидаги интегратив алоқадорликка мувофиқ сунъий интеллектга асосланган ўқув таҳлили, адаптив таълим механизмлари ва рақамли креатив платформаларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда дизайнерлик кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш механизми когнитив-дизайнерлик, эстетик-рефлексив, креатив-маҳсулдор ва рақамли-амалий мезонлар кўрсаткичларини юқори (топшириқларни мустақил ва ижодий бажариш), ўрта (қисман мустақил, вазиятга мос бажариш) ҳамда қуйи (кўмак билан намуна асосида бажариш) даражаларга мувофиқ белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда эстетик дидни тарбиялаш орқали дизайнерлик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
эстетик дидни тарбиялашнинг дидактик имкониятлари ўқувчиларда дизайнерлик кўникмаларини ижодий лойиҳа яратиш босқичларининг узвийлиги асосида ривожлантиришга йўналтирилган бадиий-конструктив топшириқларни СТЕАМ таълими, рақамли дидактика ва когнитив-ижодий фаолиятни фаоллаштириш технологиялари билан интеграциялаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ИЛ-662205522 – “Умумтаълим мактабларининг 5-6-синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” номли олима аёллар инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 25-июндаги 03-33-3203-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда дизайнерлик кўникмаларини ривожлантиришда эстетик дидни тарбиялашнинг методик имкониятларини кенгайтиришга эришилган; 
ўқувчиларнинг эстетик диди ҳамда дизайнерлик тафаккурини ривожлантириш методикаси технология дарслари ва синфдан ташқари машғулотларда миллий-эстетик мазмундаги фанлараро ижодий-амалий топшириқларни дизайн-фикрлаш босқичлари билан уйғунлаштириш орқали ижтимоий-эмоционал таълим (СЕЛ)нинг ҳамкорлик, масъулиятли қарор қабул қилишга ўргатиш имкониятларига мувофиқ такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Тикув буюмларини лойиҳалаш” номли ўқув қўлланмани нашр этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 233/2-094-сон нашр рухсатномаси). Натижада, технология дарсларида ўқувчиларнинг эстетик диди ва дизайнерлик тафаккурини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларда эстетик дид асосида дизайнерлик кўникмаларини ривожлантириш модели когнитив, эмоционал-қийматли ва фаолиятга йўналтирилган компонентлар ўртасидаги интегратив алоқадорликни сунъий интеллектга асосланган ўқув таҳлили, адаптив таълим механизмлари ва рақамли креатив платформаларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” дастурлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телераикомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 8-июндаги 02-09-1105-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда эстетик дид асосида дизайнерлик кўникмаларини ривожлантириш модели таркибига адаптив таълим механизмлари ва рақамли креатив платформаларни киритишга эришилган;
ўқувчиларда дизайнерлик кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш механизми когнитив-дизайнерлик, эстетик-рефлексив, креатив-маҳсулдор ва рақамли-амалий мезонлар кўрсаткичларини юқори (топшириқларни мустақил ва ижодий бажариш), ўрта (қисман мустақил, вазиятга мос бажариш) ҳамда қуйи (кўмак билан намуна асосида бажариш) даражаларга мувофиқ белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ва тавсиялардан Жиззах, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги тегишли умумтаълим мактабларининг таълим жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 10-июлдаги 01/11-01/10-509-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда рақамли дизайн воситаларидан фойдаланиш компетенсияси кўрсаткичларини инновацион диагностик ёндашувлар асосида белгилашга эришилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish