Жўраназарова Нигора Қурбонбой қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Худойберди Тўхтабоев асарларида ибораларнинг функсионал-стилистик  хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD.Fil.2375.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Холиёров Ўрал Менглиевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.12.04.
Расмий оппонентлар: Қиличев Байрамали Эргашевич, филология фанлари доктори, профессор; Анданиязова Дилрабо Рўзиқуловна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
 Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Худойберди Тўхтабоев асарларида ибораларнинг функсионал-стилистик хусусиятларини, шунингдек, ижодкорнинг фразеологик бирликлардан фойдаланиш маҳоратини ўрганиш орқали адибнинг ўзбек адабий тили ривожидаги ўрнини белгилаш ҳамда болалар адабиёти тилининг хусусиятларини лингвистик далиллар асосида очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
болалар ва катталар адабиёти лингвостилистик-қиёсий таҳлили орқали фразеологик бирликларнинг қўлланиш интенсивлиги ва семантик мураккаблик даражаси аниқланиб, катталар адабиётида ибораларнинг тизимли ва кўп маъноли шакллари устуворлик қилиши, болалар адабиётида эса коммуникатив соддалик ва экспрессив аниқлик белгисига эгалиги, иборалар қўлланишига доир миқдорий ва сифат кўрсаткичлари статистик-дистрибутив таҳлиллар воситасида илмий далилланган; 
Худойберди Тўхтабоев асарлари лингвопоетик имкониятлари фразеологик синонимия, антонимия ва омонимия ҳодисаларининг қиёсий таҳлили амалга оширилиб, бадиий матн эстетикасини шакллантиришдаги функсионал вазифалари очиб берилган ҳамда ибораларнинг эмоционал-экспрессив бўёқдорлиги орқали болалар руҳий оламини индивидуаллаштиришнинг лингвистик хусусиятлари асосланган;
 болалар бадиий адабиётида олам манзарасининг инсон ҳолати, ҳаракати ва психологик кечинмаларини тасвирловчи фразеологизмларнинг иштироки эвазига қарор топиши очиқланган, иборалар мавзувий классификацияси ишлаб чиқилиб, унда соматик компонентли бирикмаларнинг метафоралашуви ва фразеологик қўшилмаларнинг болалар дунёқарашини акс эттиришдаги лингвокогнитив хусусиятлари аниқланган;
 ўқувчиларнинг нутқий компетенсиясини ривожлантириш мақсадида ўтказилган ижтимоий-лингвистик кузатув натижаларига асосан болалар лисоний тафаккуридаги лексик-семантик бўшлиқларни (лакуналарни) бартараф этиш ва бадиий асар тилини тўлақонли идрок этишни таъминловчи “Фразеологик ўқув луғатлари”ни яратишнинг назарий-методологик асослари ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Худойберди Тўхтабоев асарларида иборалар лингвистик жиҳатларининг таснифи, уларни функсионал-стилистик кесимда ўрганишга доир хулосалардан:
болалар ва катталар адабиёти лингвостилистик-қиёсий таҳлили орқали фразеологик бирликларнинг қўлланиш интенсивлиги ва семантик мураккаблик даражаси аниқланиб, катталар адабиётида ибораларнинг тизимли ва кўп маъноли шакллари устуворлик қилиши, болалар адабиётида эса коммуникатив соддалик ва экспрессив аниқлик белгисига эгалиги, иборалар қўлланишига доир миқдорий ва сифат кўрсаткичлари статистик-дистрибутив таҳлиллар воситасида илмий далилланган тафсилотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий техника дастурлари доирасида 2023–2025-йилларда бажарилган АЛМ-202310132634 рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунʼий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 7-майдаги 01-304-сон маълумотномаси). Жумладан, диссертацияда илгари сурилган қуйидаги илмий-назарий натижалардан лойиҳа доирасида фойдаланилган: Худойберди Тўхтабоев асарлари лингвопоетик имкониятлари фразеологик синонимия, антонимия ва омонимия ҳодисаларининг қиёсий таҳлили амалга оширилиб, бадиий матн эстетикасини шакллантиришдаги функсионал вазифалари очиб берилган ҳамда ибораларнинг эмоционал-экспрессив бўёқдорлиги орқали болалар руҳий оламини индивидуаллаштиришнинг лингвистик хусусиятлари асосланган;
Худойберди Тўхтабоев асарлари лингвопоетик имкониятлари фразеологик синонимия, антонимия ва омонимия ҳодисаларининг қиёсий таҳлили амалга оширилиб, бадиий матн эстетикасини шакллантиришдаги функсионал вазифалари очиб берилган ҳамда ибораларнинг эмоционал-экспрессив бўёқдорлиги орқали болалар руҳий оламини индивидуаллаштиришнинг лингвистик хусусиятлари борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг ўзбек тилини ривожлантириш бўйича лойиҳа ва турли электрон платформаларни маълумот билан тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг 2026-йил 8-майдаги 22/2026-сон маълумотномаси). Натижада Худойберди Тўхтабоев асарларидаги ибораларнинг функсионал – стилистик хусусияти борасидаги таҳлиллар мукаммаллашган;
ўқувчиларнинг нутқий компетенсиясини ривожлантириш мақсадида ўтказилган ижтимоий-лингвистик кузатув натижаларига асосан болалар лисоний тафаккуридаги лексик-семантик бўшлиқларни (лакуналарни) бартараф этиш ва бадиий асар тилини тўлақонли идрок этишни таъминловчи “Фразеологик ўқув луғатлари”ни яратишнинг назарий-методологик асослари ҳақида билдирилган фикрлардан “Бир асар шарҳи” ва “Таълим ва тараққиёт” деб номланган кўрсатувларда ҳамда “Гулғуча” номли радиоешиттириш ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2026-йил 22-февралдаги 01-02/68-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва радиодастурларнинг болалар ва катталар адабиётининг фарқли жиҳати, шунингдек, ибораларнинг лингвопоетик таҳлилига доир маълумотлар, илмий далиллар билан бойитилиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish