Норбоев Набижон Нарзиқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда мантиқий фикрлаш кўникмаларини шахмат ўйини орқали шакллантириш технологияси (5-7 синф ўқувчилари мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: B2023.1.PhD/Ped4374.
Илмий раҳбар: Кенжабоев Абдусалим Эркабоевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти .
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Термиз давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Қутлуғ Бекмуродович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; алимов Уткиржон Шайдуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 5-7-синф ўқувчиларида мантиқий фикрлаш кўникмаларини шахмат ўйини орқали шакллантиришнинг илмий-назарий ва амалий асосларини такомиллаштириш ҳамда таълим жараёнига жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришда шахмат ўйинидаги дебют вариантларининг тактик элементлари ва дидактик имкониятлари миттелшпил ва эндшпил қоидалари билан чамбарчас боғлаш орқали илмий асосланган;
шахмат элементларини бошланғич таълим фанлар мазмунига интеграция қилишда ўйин алгоритмлари (юришлар кетма-кетлиги, стратегик режалаштириш) асосида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини шакллантирувчи “Мантиқий занжир” вариатив-дидактик модел мазмуни такомиллаштирилган;
5-7-синф ўқувчиларида мантиқий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг методик тизими шахмат ўйини қоидаларига кўра А-40 деб номланувчи дебют позицияларида қора доналар билан ўйнаш жараёнида кузатиладиган пассивлик ва позицион ноқулайлик ҳолатларини бартараф этиш ҳамда янги дебют-тактик усулларни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда мантиқий фикрлаш кўникмалари (анализ, синтез, индуксия)ни шакллантириш самарадорлиги индивидуал ишлаш механизмлари интерфаол конструктив фаолиятга асосланган босқичма-босқич мураккаблашувчи стратегик вазифаларни белгилаш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахмат ўргатиш жараёнида 5-7-синф ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришда шахмат ўйинининг тарихий-педагогик анъаналари ва замонавий интеллектуал ўйинларнинг интеграциялашган дидактик имкониятлари бошланғич таълимнинг “Ҳаётий кўникмалар” (Лифе Скиллс) консепсияси билан синтез қилиш орқали илмий асослашга оид илмий-назарий хулосалар “Шахмат назарияси ва амалиёти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги “388”-сонли буйруғига асосан 388-178-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, шахмат таълимини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
шахмат элементларини бошланғич таълим фанлар мазмунига интеграция қилишга кўра ўйин алгоритмлари (юришлар кетма-кетлиги, стратегик режалаштириш) асосида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини шакллантирувчи “Мантиқий занжир” вариатив-дидактик модел мазмунини такомиллаштиришга доир илмий-методик таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида 2022–2025-йилларда тайёрланган “Шахмат сирлари” номли туркум кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 11-сентябрдаги 05/09-1422-сон маълумотномаси). Натижада, шахмат ўқитишнинг методик жиҳатлари очиқ, содда ва амалий мисоллар билан ёритилиб, ўқувчиларда мантиқий тафаккур, комбинатор фикрлаш ва стратегик мулоҳаза юритиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
5-7-синф ўқувчиларида мантиқий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг методик тизими шахмат ўйини қоидаларига кўра А-40 деб белгиланган дебют позицияларида қора доналар билан ўйнаш жараёнида кузатиладиган пассивлик ва позицион ноқулайлик ҳолатларини бартараф этиш ҳамда янги дебют-тактик усулларни қўллаш асосида такомиллаштиришга оид методикалардан “Шахмат назарияси ва амалиёти” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги “388”-сонли буйруғига асосан 388-178-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, шахмат таълимини ривожлантириш билан боғлиқ назарий билим, амалий кўникма, малака ва компетенсияларни қарор топтиришга хизмат қилган;
ўқувчиларда мантиқий фикрлаш кўникмалари (анализ, синтез, индуксия)ни шакллантириш самарадорлиги индивидуал ишлаш механизмлари устуворлигига кўра конструктив фаолиятга асосланган амалий машқлар банки ва босқичма-босқич мураккаблашувчи стратегик вазифалар кетма-кетлигини белгилаш орқали аниқлаштиришга доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялардан бошланғич таълим амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 18-сентябрдаги 01/11-10-634-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методиканинг юқори самарадорлиги ўқувчиларнинг амалий ва мусобақавий натижалари орқали исботланди.