Sayt test rejimida ishlamoqda

Туйчиев Ахмаджан Исмаиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сейсмогеодинамик ва техноген жараёнларнинг геофизик майдонлар вариацияларида намоён бўлиш хусусиятлари», 04.00.06–Геофизика. Фойдали қазилмаларини қидиришнинг геофизик усуллари (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.DSc/FM151.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллабеков Кахарбой Насирбекович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Сейсмология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти ДК, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.GM.40.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Роман Соломонович, физика-математика фанлари доктори; Аронов Аркадий Гесселевич, физика-математика фанлари доктори; Хожиметов Алиназар Ирисметович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Ўзбекгеофизика» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: геофизик майдонларда сейсмогеодинамик ва техноген жараёнларни намоён бўлиши хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турли даражадаги ер ёриқлари бортларида ва бевосита ер ёриғи зонасида геомагнит майдоннинг локал ва регионал характердаги вариациялари аниқланган;
Чорбоғ сув омбори ҳудудида сейсмогеодинамик ва техноген жараёнларнинг геофизик майдонда биргаликда намоён бўлиши хусусиятлари аниқланган;
илк бор геомагнит майдоннинг техноген объектлар эксплуатацияси билан боғлиқ бўлган локал вариациялари намоён бўлишининг морфологияси ва динамикасининг батафсил тафсифи олинган (Шўртан ва Ховузак газ конлари районларида);
илк бор йирик Қандим газ кони ҳудудида геодинамик ва техноген жараёнларнинг коннинг эксплуатациясигача ва эксплуатация даврида геофизик майдонларда намоён бўлиши хусусиятлари аниқланган;
ер магнит майдонининг, ер қобиғининг замонавий ҳаракатлари ва бошқа даракчиларнинг аномал ўзгаришлари тўлқинсимон кўринишга эгалиги аниқланган;
илк бор зилзила даракчиларининг намоён бўлиш радиуси геотектоник бирликлар даражаларининг иерархик тақсимланишига бўйсуниши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Геофизик майдонларда сейсмогеодинамик ва техноген жараёнларни намоён бўлиши хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
юқори аниқликдаги магнитометрик тадқиқотлар усули Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази амалиётига жорий қилинган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 30 октябрдаги 2/4/24-2853-сон маълумотномаси). Натижада даракчи аномал ўзгаришларни аниқлашнинг магнитометрик тармоғини оптималлаштириш имконини берган;
геофизик майдонларда сейсмогеодинамик ва техноген жараёнларнинг намоён бўлиши хусусиятлари Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази амалиётига жорий қилинган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 30 октябрдаги 2/4/24-2853-сон маълумотномаси). Натижада геомагнит майдондаги даракчи аномал ўзгаришлар ишончлилигини ошириш ва республикада жорий сейсмик ҳолатни баҳолаш имконини берган;
даракчиларнинг намоён бўлиш параметрлари ва зилзила магнитудаси ўртасидаги эмпирик боғлиқликлар Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази амалиётига жорий қилинган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 30 октябрдаги 2/4/24-2853-сон маълумотномаси). Натижада ер қобиғининг кучланган-деформацияланган ҳолатини янги даражада районлаштириш ва баҳолаш, Ўзбекистон ҳудудидаги М≥5 кучли зилзилаларни узоқ ва ўрта муддатли истиқболда ишончли прогноз қилиш имконини берган;
«Зилзилаларни магнитометрик усул билан прогноз қилиш бўйича йўриқнома» ҳамда геофизик майдонларда сейсмогеодинамик ва техноген жараёнларнинг намоён бўлиши хусусиятлари, даракчиларнинг намоён бўлиш параметрлари ва зилзила магнитудаси ўртасидаги эмпирик боғлиқликлар Фуқаро муҳофазаси институти фаолиятига жорий қилинган (Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 30 октябрдаги 2/4/24-2853-сон маълумотномаси). Натижада «Фавқулодда вазиятларда аҳолини муҳофаза қилиш» мутахассислиги бўйича ўқув жараёнида магистрларда зарур кўникмаларни ҳосил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish