Жўраева Манзура Аҳронқуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жадид адабиётида сафарнома жанри ва унинг тараққиёти”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Fil597.
Илмий раҳбар: Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2026.10.06.Fil.10.09.
Расмий оппонентлар: Байдемир Хусаен, филология фанлари доктори, профессор; Носиров Азимиддин Тожимаматович, филология фанлари доктори, профессор; Юлдашев Нормат Темирович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади сафарнома жанрининг шаклланиши, тарихий тадрижи, тараққиёт тамойиллари ҳамда адабий жанр сифатидаги хусусиятларини белгилаш, жадид сафарномаларининг ўзбек адабиёти тарихи ва ўзига хос жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сафарнома жанрининг назарий асослари ва спецификацияси туркий, хусусан, миллий адабиётдаги ўрни ўзбек жадид адабиётининг умумий контексти доирасида илмий асосланиб, сафарнома жанрининг шаклланиши, генезиси, тадрижий такомили, жанрнинг ўзбек адабиётидаги илк намуналарига хос бадиий-эстетик ва ижтимоий-маърифий хусусиятлари араб, форс ва турк адабиётидаги сафарномалар билан қиёслаш асносида унинг мустақил жанр сифатида шаклланиш босқичлари – тадрижий такомили аниқланган;
жадид адабиётининг шаклланиши ва янгиланишида сафарнома ва саёҳатнома типидаги асарларнинг аҳамияти, фарқли жиҳатлари, мемуар, мактуб, кундалик, хотира, бадиий сафарномалар, йўл эсдаликлари мисолида асосланган;
М.Беҳбудий сафарномаси аниқ мақсадга йўналтирилганлиги ва тараққий этган мамлакатлардаги маданий турмуш баёнининг устуворлиги, А.Авлоний сафарномаси эса бадиий кундалик сафарнома асосида ёзилганлиги исботланган;
Мунаввар қори Абдурашидхонов ўзининг сафар тафсилотларида илм-фандаги янгиликларни тарғиб этганлиги, сафар таассуротларини китобхон билан баҳам кўришликдаги тарбиявий аҳамияти, тасвирланган воқеликнинг тахайюл билан қиёсланганлиги, Чоʻлпон сафарномаси кундалик воқеликларни бегона макондаги ижтимоий ўзгаришларни тавсиф ва қиёслашдаги эстетик-таъсирчанлиги аниқланган;
жадид сафарномалари шаклланишида Ҳожи Муъиннинг алоҳида ўрин тутиши, янги мазмунни янги шаклда берилиши – эссе, очерк жанрларига хос хусусиятларнинг муаллиф бадиий идрокига хос рамзийлик, мажозийлик, тагмаънолилик билан уйғунлашуви, Фитрат асарида муаллиф-муҳожирнинг ҳаётий муқоясаси ва тасвиридаги янги усуллар ишонарли далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жадид адабиётида сафарнома жанри ва унинг тараққиёти мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
сафарнома жанрининг назарий асослари ва спецификацияси миллий (туркий) адабиётдаги ўрни ўзбек жадид адабиётининг умумий контекстида илмий асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган ФД-Ф-И-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” (2017-2020-йиллар) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 3-ноябрдаги 688/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ адабиётида сафарнома жанрининг шаклланиш босқичларини тадқиқ этишга қаратилган ишларга қўйиладиган талаблар шакллантирилган ва қорақалпоқ сафарномаларидаги муаллиф-сайёҳ образи, ижодкор руҳияти ва бадиий-эстетик қарашлари изчил ўрганилиши учун илмий асос яратилган;
Беҳбудийнинг “Қасди сафар” асарининг аниқ мақсадга йўналтирилганлиги, нисбатан ривожланган мамлакатлардаги тарихий-маданий шароит баёни ва Авлоний ижодида сафарнома жанрининг аниқ йўналиш асосига қурилганлиги мазкур асарлар таҳлили орқали исботланганлиги ҳақидаги хулосалардан Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг 2022-2023-йиллар учун мўлжалланган ЎА-22-23 рақамли “Ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази томонидан 2025-йил 25-ноябрда берилган 39/УЗБ рақамли маълумотномаси). Натижада Ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари ҳақидаги тадқиқотлар, хусусан, сафарнома жанрини ўрганишга қаратилган назарий маълумотлар ҳисобига янада бойитилишига эришилган;
сафарнома жанрининг шаклланиши, генезиси, тадрижий такомили, жанрнинг ўзбек адабиётидаги илк намуналарининг бадиий-эстетик ва ижтимоий-маърифий хусусиятлари араб, форс ва турк адабиётидаги сафарномалар билан қиёслаш нарижасида унинг мустақил жанр сифатида шаклланганлигининг кўрсатилиши, айниқса, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” мемуар асарига саёҳатнома типидаги асар сифатида ёндошув ҳақидаги хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда амалга оширилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги гʻазаллар асосида)” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2025-йил 7-ноябрдаги 04/1-5386-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон адабиётининг кўп тилли электрон платформасини адабиётшунослик жанрларининг генезиси, тараққиёт тамойиллари, истиқлол давридаги ривожи ҳақидаги янги илмий-назарий маълумотлар ҳисобига бойиган;
жадид адабиётининг шаклланишида сафарнома жанрининг ўрни, миллий адабиётнинг янгиланишида сафарнома ва саёҳатнома типидаги асарларнинг аҳамияти сафарнома, мемуар-хотира, мактуб, кундалик сафарнома, хотира сафарнома, бадиий сафарнома, йўл эсдаликлари, публицистик йўналишларда ёзилганлиги насрий асарлар мисолида очиб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказиладиган турли ижодий лойиҳаларда, ёш ижодкорлар тўгараклари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 13-октябрдаги 01-03 /313 – сон маълумотномаси). Натижада уюшма тадбирлари давомида сафарнома жанри хусусиятларини инобатга олиш, ёш ижодкорларнинг шу типдаги асарларининг бадиий савияси ошишига эришилган;
ўзбек жадид насрида сафарнома типида ёзилган қисса, ҳикоя, мемуар-хотира, йўл эсдаликлари каби асарлар мавжудлиги ва бу асарларнинг миллий адабиёт тараққиётидаги тарихий ўрни таҳлилга тортилганганлиги, сафарнома жанрининг назарий асослари ва миллий (туркий) адабиётдаги генезиси, жанр хусусиятлари, Бобурнинг “Бобурнома” асаридаги мақсадли сафар, хотира, кундалик тарзидаги воқеалар тасвири таҳлилидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг АЛ-7723061982 – “Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедиясининг янги нашрини яратиш (уч тилда: ўзбек, рус, инглиз)” мавзусидаги амалий тадқиқотида самарали фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 24-ноябрдаги 02-1467-сон маълумотномаси). Натижада уч тилда яратилган Бобур энциклопедиясидаги “Бобурнома” асарининг жанр хусусиятларига оид луғат-мақолаларининг илмийлик даражаси ортган;
Беҳбудийнинг “Қасди сафар” асарининг аниқ мақсадга йўналтирилганлиги, нисбатан ривожланган мамлакатлардаги тарихий-маданий шароит баёни ва Авлоний ижодида сафарнома жанрининг аниқ йўналиш асосида қурилганлиги мазкур асарлар таҳлили орқали очиб берилган илмий хулосаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот”, “Мавзу” кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (“Ўзбекистон” телерадиоканали“ давлат муассасасининг 2025-йил 5-декабрдаги 26-36-1053-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг китобхонлик даражаси ва маданиятини ошириш ҳамда жадид сафарномалари, айниқса, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Қасди сафар”, Абдулла Авлонийнинг “Афғон сайёҳати” сафарномаларидан фойдаланишдаги кўникмасини яхшилашга эришилган.