Ачилова Гулхаё Исмоиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий инглиз ва ўзбек ҳикоячилигида она-бола образларининг бадиий талқини”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4617.
Илмий раҳбар: Тўраева Баҳор Баҳриддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Джалилова Хуршида Мирхоликовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий инглиз ва ўзбек ҳикоячилигида она-бола образларининг тадрижий тараққиёти ва бадиий талқинини қиёсий ўрганиш ҳамда ижодкорларнинг образ яратишдаги универсал ва ўзига хос поетик услубларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий инглиз ва ўзбек ҳикоячилигида она-бола образлари трансформациясининг архетипик, психологик, феминистик ва постмодернистик хусусиятлари таҳлили орқали она-бола образи тадқиқига доир назарий-методологик модел ишлаб чиқилган;
она-бола образларини психоаналитик талқин қилишнинг янги методологик тамойиллар белгиланиб, замонавий бадиий талқинлар боғланиш назариясининг “йўқотиш қўрқуви” (сепаратион анхиетй), “ишончли таянч” (сеcуре басе) ва “ички олам модели” (интернал wоркинг модел) консептлари асосида очиб берилган;
постмодернистик ҳикояларда она-бола образларининг қиёсий-типологик тадқиқи асосида уларнинг замонавий маданий-эстетик контекстдаги рамзий, фрагментацион, метафиксион ва ироник хусусиятлари аниқланган;
гендер поетикаси ва макрокомпаративистика доирасида аёл ва эркак ижодкорлар услуби, эстетик тамойиллар ва маданий кодлар асосида ижод қилиш маҳорати, она образини яратишдаги умумий (мазмуний асос) ва фарқли (миллий-маданий, гендер ёндашув) жиҳатлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий инглиз ва ўзбек ҳикояларида она-бола образларининг бадиий талқинини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
замонавий инглиз ва ўзбек ҳикоячилигида хронологик тарзда архетипик, психологик, феминистик, постмодернистик ёндашувларининг қиёсий-типологик таҳлили негизида она-бола образларини тадқиқ қилишнинг назарий-методологик модели ишлаб чиқилгани ва трансформацион табиати кўрсатиб берилгани борасидаги илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 7-апрелдаги 04/1-1885-сон маълумотномаси). Натижада бадиий матнлар корпусини шакллантиришда назарий ва амалий асос сифатида қўлланилган;
боғланиш назариясининг “йўқотиш қўрқуви” (сепаратион анхиетй), “ишончли таянч” (сеcуре басе) ва “ички олам модели” (интернал wоркинг модел) консептлари асосида она-бола образларини психоаналитик талқин қилишдаги янги методологик тамойиллари белгилангани ҳолда бу образларининг замонавий бадиий талқинлари очиб берилганига доир илмий-назарий мулоҳазалардан Оʻзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда амалга оширилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Оʻзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 5-сентябрдаги 04-04-1/4992-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек ҳикоячилигида она ва фарзанд образларининг бадиий талқинлари лойиҳа доирасида яратилган платформа контентини бойитишга хизмат қилган;
постмодернистик ҳикояларда она-бола образларининг қайта шаклланиш жараёнининг қиёсий типологик таҳлили асосида ушбу образларнинг замонавий маданий-эстетик контекстдаги рамзий, фрагментацион, метафиксион ва ироник хусусиятлари аниқлангани борасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 4-августдаги 01-03/325-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот бадиий таржима бўлимини маълум даражада илмий назария билан бойитиш билан бир қаторда, эришилган натижалар адабиётлараро тадқиқотлар, гендер ёндашуви, оилавий психология ва замонавий эстетик қарашларни ўрганишда илмий-амалий аҳамиятга эгалиги аниқланган;
гендер поетикаси асосида аёл ва эркак ёзувчиларнинг услуби, эстетик тамойиллар, замон ва макон, маданий кодлар асосида ижод қилиш маҳорати, она образини яратишдаги умумий (мазмуний асос) ва фарқли жиҳатлар (миллий-маданий, гендер ёндашув) макрокомпаративистика доирасида далиллангани хусусидаги мулоҳазалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 20-октябрдаги 01-33/786-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ссенарийси ўзбек ва инглиз ёзувчилари ҳикояларида ҳар икки менталитетда аёлга муносабат, жамият – оила – она триадасининг бадиий ифодаси билан боғлиқ назарий таҳлиллар билан бойитилган.